Осмонга қараган халқ!
Деҳқонободда инфратузилманинг ривожланиши, янги йўллар барпо этилиши, электр, сув ва газ тармоклари кенгайтирилиши аҳоли турмуш сифатини оширишда муҳим роль ўйнамоқда.
Аҳолисининг даромади асосан кишлок хўжалигидан бўлган туманда, бугун саноат корхоналари ташкил этилиши ҳудуд иқтисоди, ижтимоий хаёти ва ривожланиши учун катта аҳамиятга эга.
Хусусан, Марказий Осиёдаги йирик корхоналардан бири бўлган Деҳқонобод калий заводи бугунги кунда 38 та мамлакатга маҳсулот экспорт қилмоқда. Заводда 3,5 мингга яқин аҳоли иш билан таъминланган.
Завод атрофида транспорт йўллари, коммуникация ва бошқа зарур объектлар барпо этилиши, ҳудуднинг умумий ривожланишига ижобий таъсир этиб келмоқда.
Ишлаб чиқариш фаолияти билан танишиш давомида, заводнинг экологик талабларга риоя қилган ҳолда туманнинг экологик муҳитини сақлашга муҳим эътибор қаратиши, шунингдек замонавий технологияларни жорий этиш ва чиқиндиларни тозалаш тизимларини ривожлантириш бўйича тавсиялар берилди.
👉 @deputat_f_zayniyev