Репост из: Расмий хабарлар I Официальные новости
❗️Жорий йилнинг 20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.
Гидрометеорология хизмати агентлиги ахборот хизматининг маълумот беришича, 20-21 декабрь кунлари республика бўйича баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин. Шамол тезлиги баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди.
21-22 декабрь кунлари ҳаво ҳарорати кечалари 7-10 даража совуққача, кундуз кунлари 0-3 даража совуққача пасаяди. Йўлларда яхмалак бўлади.
⏺Фавқулодда вазиятлар вазирлиги барча фуқаролардан ис газидан заҳарланиш, газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши, ёнғин ва бошқа турдаги фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, иситиш мосламаларидан фойдаланишда ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилишни сўраб қолади.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк