🇺🇿 Digital Almaty 2025 форумида сўзга чиққан Ўзбекистон Бош вазири, СИ технологияларидан фойдаланишда ҳуқуқий ҳимоя ва этик меъёрларни белгилаш муҳим эканини таъкидлади.
Давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизда сунъий интеллектни ривожлантириш бўйича 2030 йилгача бўлган стратегия тасдиқланиб, муайян мақсадли кўрсаткичлар белгилаб берилгани қайд этилди.
Хусусан, сунъий онгга асосланган дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва рақамли хизматлар кўрсатиш ҳажмини 1,5 миллиард долларгача ошириш, бир қатор илмий лабораториялар яратиш, юқори самарали сервер инфратузилмасини шакллантириш сингари кўплаб устувор вазифалар мақсад қилиб олинган.
Жумладан, Тошкент метрополитенида “Palm Pay”, тўлов тизими жорий этилиб, тўловларни амалга оширишда йўловчиларга қулайлик яратилди, банклар ва йирик савдо мажмуаларида “My ID” ва "UzFace" тизими йўлга қўйилгани эса мижозларни идентификациялашни тезлаштириш ва рақамли фирибгарлик хавфини камайтириш имконини берди, солиқ тизими ва давлат хизматлари порталида аҳолига маслаҳатлар бериш ва электрон хизмат олишга ёрдам берувчи виртуал ёрдамчилар ишга туширилди.
Натижада, Ўзбекистон 2024 йилда “Ҳукуматнинг сунъий интеллектга тайёрлиги рейтинги”да 17 поғонага кўтарилди.
👉Батафсил👈

🔍Veb sayt | 🌐Telegram | 📱Instagram | 🛜Facebook | 🎥YouTube