МАРКАЗИЙ ВА МАҲАЛЛИЙ ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ОРГАНЛАРИНИНГ РАҲБАР КАДРЛАРИ УЧУН АМАЛИЁТ ТАЪЛИМИ: АҚШНИНГ ИЛҒОР ТАЖРИБАСИ
Шу номдаги ўқув дастури якунландиДастлаб, Давлат бошқаруви академияси ректори Адхам Бекмуродов мазкур ўқувлар мобайнида тайёрланган тренерлар эндиликда юртимиздаги давлат хизматчиларининг, маҳаллий ҳокимият органларининг фаол, интерактив бўлиши йўлида хизмат кўрсатишини таъкидлади.
Мамлакатимизда бошқарувни мустаҳкамлашга, давлат хизматлари кўрсатилишини яхшилашга ёрдам берадиган тренерларни тайёрлаб, ўз давлатининг илғор тажрибасини ўртоқлашган хорижлик мутахассисларга миннатдорчилик изҳор қилинди.
Шундан сўнг, USAIDнинг маҳаллий давлат бошқарувини ривожлантириш лойиҳаси раҳбари Роберт Бодо, АҚШнинг Сиракуз университети Максвелл фуқаролик ва жамоатчилик билан алоқалар мактабининг “Тезлаштирилган таълим ва бошқарув таълимида глобал иштирок” бўлими директори
Даниел Нелсон, университетнинг Давлат бошқаруви ва халқаро алоқалар кафедраси профессори
Тина Набатчилар сўз олдилар.
Таъкидландики, маҳаллий ҳокимият ва бошқа давлат органларининг раҳбар ходимлари учун таълимни тақдим этиш бўйича Академиянинг салоҳиятини мустаҳкамлаш ва унинг профессор-ўқитувчилари ва экспертларига давлат бошқарувининг муҳим соҳаларига оид билимларни беришда
Maxwell мактаби томонидан бутун дунё бўйлаб ҳукумат амалдорлари ва давлат хизматчилари билан раҳбар ходимлар таълими соҳасидаги энг яхши амалиётлар,
XXI аср ҳукумати ва бошқарувининг муаммолари ва имкониятларини, жумладан, бизнинг давримизда давлат расмийлари ва давлат хизматчиларига зарур бўлган янги кўникмаларни етказилгани, эндиликда Академиядаги мутахассисларнинг ўзи тренерга айланганини алоҳида таъкидладилар.Тадбир сўнггида ўқувларда муваффақиятли иштирок этганларга сертификатлар топширилди.
🔍Veb sayt | 🌐Telegram | 📱Instagram | 🛜Facebook | 🎥YouTube