Қашқадарёда ҳузурига келган аёлни жинсий алоқа қилишга мажбурлаган дам солувчи домла қамалди
Аёл мазкур "домла"нинг олдига борганида "домла" аёлга эрини бошқа қизлар ўқитиб олганини айтиб, бунинг олдини олувчи дуо эвазига, у билан 11 марта жинсий алоқа қилишини талаб қилган.
2024 йил 5 декабрь куни жиноят ишлари бўйича Қумқўрғон туман судида 1981 йилда туғилган ҳуқуқбузар ўзининг яшаш хонадонида жабрланувчи аёлга ҳар хил беҳаё сўзларни гапириб, унга нисбатан шаҳвоний шилқимлик қилгани сабаб унга жазо тайинланди. Бу ҳақда Олий суд порталида маълумот келтирилган.
Суд ҳужжатларида келтирилишича, аёл бетоблиги сабабли Н.С.нинг олдига олиб бориб, дуо ўқиб қўйишини сўраган. Н.С. аёлга унинг касали оғир экани, бунга қарши дуо ўқиб қўйиш эвазига 50 млн сўм пул сўраган. Бундан ташқари, суҳбат давомида аёлнинг турмуш ўртоғи ҳақида ҳам гапириб, бошқа қизлар дуо қилиб олганлигини айтиб ишонтирган. Бунинг олдини олиш мақсадида унга Тошкент шаҳридан уй сотиб олиш учун турмуш ўртоғи йиғиб юрган барча пулларни беришни талаб қилган.
Аёл унинг шартларига рози бўлмаган. Шунда, Н.С. аёлга 11 маротаба жинсий яқинлик қилиш шартини бериб, бунга мажбурлаган.
Ҳуқуқбузар С.Н. суд мажлисида 2024 йил 17 апрель куни яшаш уйига мижозларни қабул қилиш хонасида, унга олдиндан нотаниш бўлган бир аёл келиб, ўзини Жовли фолчининг хотиниман деб таништирганлигини, оилавий масаласида мурожаат қилган. Турмуш ўртоғи у билан бирга яшамаётганлигини, у билан бирга ётмаслигини айтиб, унга турмуш
ўртоғини қайтарма қилиб беришини сўраган.
Шунда ушбу масаласи бўйича унга ёрдам беришини “эрининг жинсий аъзосини суғириб оёғини остига ташлашини ва эри олдидан кетолмаслигини мажозий маънода” айтиб татарча ва еврейча усулда ўқиши эвазига 500-1000 АҚШ доллар маблағи беришини айтиб хазил тариқасида талаб қилган.
Ҳуқуқбузар аёлга нисбатан ҳақиқатда шилқимлик қилганлиги, оилавий шароитини инобатга олиб, суддан қонуний енгиллик беришни сўради.
Суд қарори билан Н.С. МЖтКнинг 41-1-моддаси 1-қисми билан ҳуқуқбузар деб топилган ва шу модда билан унга беш сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
https://t.me/daydi2021