Таҳлилларга кўра, онгги 7-синф маълумоти билан тенг одамлар, табиб, мулла ва фолбинга ишонади. Уларни ўз муаммосига ягона ечим сифатида кўради
Қуйидаги постни, ҳеч бўлмаса 9-синф маълумотига эга инсонларгина тушунади холос👇👇👇
Дард чеккан одам табиб мўжизасига ишонади. Бунинг кўп сабаблари бор. Қуйида шу сабабларни таҳлил қиламиз
Дардман одам умидсизликка тушгач табибдан бошқа йўл йўқдек кўринади. Анъанавий тиббиёт самарасиз ёки жуда мураккаб кўринганда, одамлар мўъжизага ишониб, бошқа усулларни излайдилар. Бу айниқса сурункали ёки даволаб бўлмайдиган касалликлардан азият чекувчиларга хос.
Даво топаман деган ишончнинг ўзи ҳам яхши натижа келтиради. Буни плацебо эффекти дейилади. Бемор киши табибнинг фойдасига ишонса бу ҳолат касаллик аломатларини бироз енгиллатади.
Инсон табиб кучига дўстлари, қариндошлари ва бошқа танишлари таъсирида ҳам ишониб қолади. Бемор табибга бораркан ижтимоий тасдиқ ва омманинг фикрига қараб йўл тутади. Мақтовлар, мўжизавий шифо видеолари эса табибни янада кучли қилиб кўрсатади.
Инсон ғайритабиий ходисалар, афсоналарга ишонишга мойил бўлса бир табибнинг ўта кучли эканига ҳам амин бўлади. Бундай зеҳният эгаси мураккаб тиббий муаммоларнинг давоси оддий бўлиши мумкин дейди.
Халқ орасида расмий тиббиёт, шифокорлар, фармацевтика компаниялари ва касалхоналарига ишончсизлик кўп. Медицина хизматлари ўта қиммат бўлса, ёки инсон медицина даволаридан натижа кўрмаса табибга мурожаат қилади.
Маданий ва диний тушунчалар ҳам кишини табиб остонасига етаклаб боради. Табиблар кўпинча беморларга яқин рамзлардан фойдаланади (масалан: диний маросимлар, дуолар, урф-одатлар). Бу эса табибнинг обрўсини янада оширади.
Аксарият табиблар кучли харизма ва ишонтириш қобилиятига эга. Уларнинг ўзларига бўлган ишончи ва мулоқот услуби профессионаллик ва ғамхўрлик таъсуротини уйғотади.
Оммавий ахборот воситалари ва реклама орқали"мўъжизавий" даволаниш ҳақидаги маълумотларнинг тарқалиши сенсация эффектини яратади, бу эса эътиборни жалб қилади. Табибнинг муваффақияти ҳақидаги миш-мишлар кўпайтирилади, муваффақиятсизликлар эса кўпинча яширилади.
Шу омиллар бирлашиб одамларда мўъжизакор табибларга ишонч шакллантиради.
DAYDI O’Q эса саломатлик масалаларида ҳар қандай маълумотга танқидий ёндашиш ва малакали мутахассислар билан маслаҳатлашишни тавсия қилади.
https://t.me/daydi2021