Қишда баланд чўққиларга чиқиш осон иш эмас. Ўзбекистонда тоғ туризми учун қишда 2500 метргача бўлган чўққиларга чиқиш мумкин. Ундан юқорисига эса яхшигина тажриба, махсус экипировка ва жиҳозлар талаб қилинади.
Қиш мавсумида Катта Чимён (3309 метр) чўққисига кўтарилиш одатда ҳаво яхши бўлган кунларда икки кунлик режалаштирилади. Чунки, тоғда қор қалинлиги 2 метргача етади. Айрим жойларда қалин қор оралаб йўл очиш катта қийинчилик туғдиради. Шунинг учун биринчи кун 3000 метргача бўлган жойгача кўтарилинади ва ўша ерга қорни қазиб, текислаб палатка ўрнатилади. Шу ерда тунаб, эртаси куни саҳарлаб чўққига кўтарилиш бошланади.
Бунгача қиш мавсумида Катта Чимённинг ғарбий ён бағридан кўтарилиб, қарийб 2900 метр, грот ёнидаги тик қоягача чиққан эдим. Ундан уёғига қор жуда қалинлиги сабаб ўта олмагандим.