۞ يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ لَا تَتَّخِذُواْ ٱلۡيَهُودَ وَٱلنَّصَٰرَىٰٓ أَوۡلِيَآءَۘ بَعۡضُهُمۡ أَوۡلِيَآءُ بَعۡضٖۚ وَمَن يَتَوَلَّهُم مِّنكُمۡ فَإِنَّهُۥ مِنۡهُمۡۗ إِنَّ ٱللَّهَ لَا يَهۡدِي ٱلۡقَوۡمَ ٱلظَّٰلِمِينَ
Эй, иймон келтирганлар! Яҳудий ва насороларни ўзингизга дўст тутманг. Улар бир-бирлари билан дўстдирлар. Сиздан ким уларни дўст тутса, албатта, у улардандир. Албатта, Аллоҳ золим қавмларни ҳидоят этмас. Moida 51
Эй, иймон келтирганлар! Яҳудий ва насороларни ўзингизга дўст тутманг. Улар бир-бирлари билан дўстдирлар. Сиздан ким уларни дўст тутса, албатта, у улардандир. Албатта, Аллоҳ золим қавмларни ҳидоят этмас. Moida 51
Биз оятда, дўст тутманг, деб таржима этган ибора Қуръони Каримда «валий» лафзи билан келган. «Валий» сўзи эса, биз ўгирган «дўст тутиш» маъносидан кўра чуқурроқ ва кенгроқ маънони ифодалайди. Валий бўлишлик ўзаро бирлашиш, ёрдамчилар иттифоқи тузиш маъносини англатади. Қуръони Каримнинг аҳли китобларга нисбатан яхши муомалада бўлиш ҳақидаги маълумотлари бошқа масала, уларни валий тутмаслик ҳақидаги кўрсатмаси бошқа масаладир.«Улар бир-бирлари билан дўстдирлар».Яҳудий ва насоролар кофирлиги туфайли бир-бирлари билан дўст бўладилар. Ислом нуқтаи назаридан куфр миллати бир миллат ҳисобланади. Улар ҳаммаси Исломга қаршидирлар. Бу ҳақиқатни мусулмонлар тушуниб олмоқлари зарурдир. Ана шунга қараб муносабатда бўлиш керак.«Сиздан ким уларни дўст тутса, албатта, у улардандир».Мусулмонлардан ким кофирларни дўст тутса, улар билан биргалашса, уларни ўзига яқин деб билса, шубҳасиз, мусулмонлар билан ўз алоқасини кесган бўлади. У ҳам ўша кофирлар сафидан жой олади. Manba