Dilshod Dadaboyev


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Блоги


Blogger Dilshodbek Dadaboyevning telegram kanaliga xush kelibsiz
@Dilshod_Dadaboyev

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Блоги
Статистика
Фильтр публикаций


#диққат #хушхабар

⚡️‼️2 йиллик стажи бор ёшлар иш берувчининг тавсияси асосида олийгоҳга ўқишга қабул қилинади

Касби бўйича малака даражаси ва 2 йиллик стажи бор ёшлар корхона тавсияси билан олийгоҳларга контракт асосида қабул қилинади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев ёшлар билан учрашувда маълум қилди. Шунингдек, лицей ўқувчилари 1- ёки 2-курсдан кейин ўқишни ОТМнинг 2- ёки 3-курсида давом эттириши мумкин бўлади.

👉 https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD


#Тезкор

⚡️Доллар курси қуламоқда

АҚШ долларининг расмий курси яна пасайди, 100 доллар ўртача 1 млн 255 минг бўляпти

Марказий банк 28 июндан хорижий валуталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

P.s Икки ҳафта олдин доллар тушуши ҳақида пост қўйгандим, лекин расмий муносибат билдириб бундай бўлмаслигини айтишганди лекин барибир тушмоқда

👉 https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD


27-iyun - Matbuot va OAV xodimlari kuni muborak bo'lsin

P.S. Rasmda men va Namangan shahar hokimi Anvarjon Otaxo'jayev

👉https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD


27-июнь — Матбуот ва Оммавий ахборот воситалари ходимлари куни

Барча Матбуот ва Оммавий ахборот воситалари ходимларини касбдошларимизни байрамлари билан табриклайман!

👉 https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD


⚡️Қабул жараёни якунланди

Абитуриентлар сони охирги 6 йилда энг кам миқдорни ташкил этди.

Кеча тунда абитуриентларни рўйхатга олиш якунланди. Маълумотлар
га кўра, 2024/2025 ўқув йили учун 894 279 нафар абитуриент рўйхатдан ўтган. Шундан:

бу йилги битирувчилар — 410 минг 334 нафар;
аввалги йиллар битирувчилари — 483 минг 945 нафар.

Йиллар кесимида абтуриентлар сони (охирги 6 йил):

2019 йил — 1 млн 66 минг 925 нафар;
2020 йил — 1 млн 484 минг 85 нафар;
2021 йил — 948 минг 211 нафар;
2022 йил — 1 млн 214 минг 232 нафар;
2023 йил — 1 млн 18 минг 7 нафар;
2024 йил — 894 минг 279 нафар.

👉 https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD


payme business va Alpha tadbirkorlar uchun bepul o‘quv kursini yo‘lga qo‘ydi.

Kurs dasturi uchta moduldan iborat bo‘lib, o‘z ichiga:
- ijtimoiy tarmoqlarda do‘konni targ‘ib qilish;
- biznesni “kulrang”dan “oq” rangga o‘tkazish;
- umumiy ovqatlanish sohasida biznesni rivojlantirish mavzularini qamrab oladi.

Birinchi modul — ijtimoiy tarmoqlarda biznesni ilgari surishga bag‘ishlangan — havola orqali ko‘rishingiz mumkin.


“Пойтахт банк” 10 млн долларга сотилди

“Пойтахт банк” АЖ устав капиталидаги 100 фоиз акциялар пакетини Бирлашган Араб Амирликларининг “Bond Investments limited LLC” компаниясига 10 млн. АҚШ доллари миқдордаги сотиб олиш тўловини бирйўла амалга ошириш шарти билан сотиш бўйича келишувга эришилди.

👉https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD


#диққат

⚡️Ўзбекистонда эрининг асабини "эговлаган" аёлга 3,4 миллион сўм жарима белгиланди.

Адлия вазирлигининг эслатишича, шаъни ва қадр-қимматини камситиш, турмуш ўртоғини, бирга яшовчи шахсни ёки умумий фарзанди бўлган шахсни соғлиғига оқибатларга олиб келадиган қўрқитиш маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади ва ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Турмуш ўртоқларингизга юбориб қўйинг.

👉 https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD


Ариза намунаси радар.pdf
123.3Кб
❗️Радар учун судга ариза!

Кўпчилик кўчма радарга тушиб қолганда судга ариза беришда қийналиб юришган экан. Мана бу ариза шаблони, бунга ўзингизга тегишли бўлган маълумотларни киритиб судга топширишингиз мумкин.

90 фоиз ҳолатда кўчма радарга тушганларнинг иши судларда бекор қилинмоқда, чунки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
1 декабрдаги 975-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 31-бандига асосан, кўчма фоторадар ва мобиль комплекслардан фойдаланганда, ЙПХ ходими мосламанинг кўрсаткичлари билан ҳаракат тезлигини ошириб, қоидаларни бузган ҳайдовчини таништириши, унинг талаби билан мосламанинг сертификати (нусхаси)ни кўрсатиши лозим.

Ана шу қоидани бузган ҳайдовчига таништирмаслик қарорни бекор бўлишига сабаб бўлиши мумкин, қарорни бекор қилиш учун эса мана шу шаблондан фойдаланиб судга мурожаат қиласиз.

Ҳа, айтганча судга ҳеч нарса тўлаш шарт эмас, давлат божи бу ҳолатда тўланмайди.
© Бектош Хотамов.

👉 t.me/DADABOYEV_DILSHOD


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Вазир ноҳақликларга учраганини очиқ айтиб берди

Ўзбекистонда ҳам халққа яқин вазирлар бор экан. Ҳатто кимдир устидан кулганигача очиқ айта олишни ўзи жасорат. Ноҳақликларга учраганини айтиш эса фантастика. Шундай эмасми?

👉 https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD


Спорт вазири спорт билан шуғулланмоқда

👉https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD


Президент Қарори билан Рафиқов Абдуваққос Воҳидович – Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.

👉https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD


UzAutoMotors Cobalt учун онлайн контрактация очади

UzAutoMotors Cobalt учун онлайн контрактация очади
UzAutoMotors 21 июнь куни соат 10:00 да 25 минг дона Cobalt учун онлайн контрактация очади.

Мазкур моделдаги автомобиллар 2024 йилда давомида ишлаб чиқарилади.

Автомобилларни харид қилиш учун шартнома тузиш фақат savdo.uzavtosanoat.uz (https://savdo.uzavtosanoat.uz/#/main) орқали амалга оширилиши мумкин.

👉https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD


⚡️Қирғизистонда содир бўлган зилзила Наманганга ҳам сезилди

Ўзбекистон Республикаси ҳудудиа сезилиш кучи:
Янгиқўрғон туманида 2-3 балл, 43 км.
Косонсой туманида 2 балл, 53 км.
Чуст туманида 2 балл, 59 км.

👉 https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD


1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣5️⃣6️⃣7️⃣

BYD Han yutib oling!🔥


payme’da mega o‘yin davom etmoqda! Uning uchinchi bosqichi esa juda yaqin.

Bosh sovrin - BYD Han avtomobili o‘yinida ishtirok etish uchun juda oz vaqt qoldi! 🚘

payme’da 100 000 so‘m va undan ortiq pul o‘tkazing va yakuniy bosqichda ishtirok eting!

Ehtimol, siz yangi elektromobilning faxrli egasiga aylanarsiz!🎉


#Тезкор

Айтишларига караганда якин кунларда Президент Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона вилоятига ташрифи кутилмокда

Хозирда ташрифга таёргарлик ишлари бошланган.

Хабарлар тасдикланмаган! Тез оради расмий маълумот берилса керак.

👉 https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD


Ҳайит байрамингиз муборак бўлсин!

Қалбингизни шодлик, хонадонингизни тинчлик-тотувлик ва файз-барака тарк этмасин. Аллоҳ таоло доимо юзингизни ёруғ, мартабангизни улуғ қилсин, барчамизни кейинги ҳайитларга соғ-саломат етиб боришимизни насиб айласин

👉https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD


#Тезкор

⚡️⚡️⚡️Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги

Муҳтарам ватандошлар!
Сиз, азизларни, бутун халқимизни тинчлик, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик фазилатларидан тобора обод ва мунаввар бўлаётган юртимизга кириб келган Қурбон ҳайити билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Ушбу саодатли дамларда барчамиз бу улуғ айёмнинг руҳи ва шукуҳини чуқур ҳис этиб, эл-юртимиз билан биргаликда шундай ёруғ кунларга етказгани учун Яратганга чексиз шукроналар айтамиз...

👉https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD


Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорларига асосан:

Акбаралиев Бахтиёржон Бакирович – Андижон давлат университети ректори лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Йўлдошев Акрамжон Султонмуродович эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Б.Акбаралиев тайинловга қадар Фискал институтининг ўқув ишлари бўйича проректори лавозимида ишлаган.

⁃ Баҳодиров Азизбек Абдулазизович – Тошкент шаҳридаги Беларус-Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институтининг ижрочи директори лавозимига тайинланди.

А.Баҳодиров тайинловга қадар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Инновацион ривожланиш агентлиги ҳузуридаги Илмий-техник ахборот маркази директори лавозимида ишлаган.

⁃ Неъматов Шерзод Қаландарович – Шаҳрисабз давлат педагогика институти ректори лавозимига тайинланди.

Ш.Неъматов тайинловга қадар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлги Илм-фан ва инновацион фаолиятни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

👉https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD


Ўзбекистонда электр энергияси етишмовчилигига ўзбек халқининг бойиб кетгани сабаб сифатида кўрсатилди

«Халқимиз бойиб кетди, ҳаммада кондиционер бор. Ёзда кун исиб кетса, ҳамма кондиционер ёқади ва бирдан электр етишмовчилиги сезилади».


деди Электр энергетикаси тармоғини ислоҳ қилиш лойиҳаси директори ўринбосари Баҳромбек Умарбеков.

👉https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD

Показано 20 последних публикаций.