🇺🇿🇪🇬
МИСРГА БОРИШ ҚИЙИНЛАШДИМисрга пирамидани томоша қилиш учун бормоқчи бўлганлар ёки Қоҳирада қолмоқчи бўлганлар учун вазият жуда ҳам мураккаблашди.
Олдин Шарм аш-Шейх аэропортига боргандан кейин 25$ га виза олиб, Қоҳирага бемалол кетса бўлар эди. Энди у тартиб бекор қилинди. Аэропортда виза берилмайдиган бўлди. Энди Қоҳирага кетишдан олдин Тошкентдаги Миср элчихонасидан виза олиш керак.
Энди виза олиш учун бир қанча талаблар қўйилган:
1️⃣Мисрга олдин бормаган бўлиш керак
2️⃣Банк картасини айланмаси керак
3️⃣Иш жойидан справка керак
4️⃣21 ёшдан катта бўлиш керак
Лекин шу талабларни ҳаммасини бажарган тақдирда ҳам виза олиш эҳтимоли 10%га тенг бўлмоқда, яъни кўп ҳолларда виза берилмаяпти. Жуда кўпчиликга рад этилмоқда.
Лекин Шарм аш-Шейхга дам олиш учун борувчилар муаммосиз бу ердаги меҳмонхоналарда қолиб, дам олишлари мумкин. Уларда муаммо йўқ.
👉
https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD