Сурхондарёда божхоначилар қўшни давлатдан кириб келган юк поезди вагони остига "марихуана" яширилганини фош қилишди
Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг “Сариосиё” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда “Қудуқли” темир йўл бекатида қўшни давлатдан кириб келган юк поезди белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.
Натижада юк вагонларининг бирида хуфия жойга дастрўмолга ўралган ҳолда 1 дона ўрам беркитилгани аниқланди.
Шундан сўнг ушбу ўрам очиб кўрилганида, унинг ичида 41,46 грамм оғирликдаги “марихуана” гиёҳвандлик воситаси борлиги маълум бўлди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилди.