Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитасининг Божхона институтида Фарғона давлат университети билан ўзаро ҳамкорлик Меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Божхона институти бошлиғи М.Хамраев, Фарғона давлат университети ректори, педагогика фанлари доктори, профессор Б.Шермуҳаммадов, университетнинг Халқаро ҳамкорлик ва молия-иқтисод ишлари бўйича проректори, доцент Ш.Шухратов, Божхона қўмитаси бошқарма бошлиғи А.Дустмуҳамедов ҳамда институт шахсий таркиби ва курсантлар иштирок этишди.
Жорий йилнинг 3 август куни Божхона қўмитаси Раиси А.Мавлонов раҳбарлигида ўтказилган Фарғона давлат университети Кузатув кенгашининг навбатдаги йиғилиши доирасида мазкур университет ва Кенгаш фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича бир қатор топшириқлар бериб ўтилган эди.
Мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, Божхона қўмитаси, Божхона институти ҳамда Фарғона давлат университети мутахассислари томонидан “Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитасининг Божхона институти ва Фарғона давлат университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум” ишлаб чиқилди.
Бугун бўлиб ўтган учрашув давомида иккала олий ўқув юрти раҳбарлари томонидан мазкур Меморандум имзоланди.
Ушбу меморандум доирасида ўқув юртлари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, Фарғона давлат университетида божхона мутахассислиги бўйича таълим йўналишини жорий қилиш, соҳани рақамлаштиришда Божхона қўмитаси тажрибаси ва амалиётини ўрганиш каби йўналишларни назарда тутувчи ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилиши назарда тутилган.