Чортоқ туманида аҳоли томорқалари кўздан кечирилди
Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг ишчи гуруҳи вакили Барно Мирзамова ҳамда туман Фермерлар Кенгаши ходимлари Чортоқ туманида аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, даромадларини ошириш борасидаги ишлар билан танишди.
Таъкидлаш жоизки, Чортоқ туманидаги 34 649 томорқа ер эгаларининг 1579 гектар ер майдонлари мавжуд.
Дастлаб "Ласкидон" маҳалласи "Бирдамлик" кўчасидаги Мамаджанов Мирзохид хонадони кўрилди. Хонадонда 14 сотихлик иссиқхона ташкил этилиб, 4 сотих майдонда қулупнай ва саримсоқпиёз экинлари парваришланмоқда.10 сотих майдон эса помидор, бодринг ва булғор қалампири экиш учун таёрлаб қўйилган.
Ушбу маҳалладаги Йўлдош Ҳожиев хонадонидаги иссиқхонага саримсоқпиёз экилган, 4 бош қорамол ва 10 бош парранда бор.
"Бўлон" МФЙ, "Барҳаёт" кўчасида яшовчи Исақов Алимжон томорқаси ўрганилганда хонадонда 32 қути асалари, 3 бош чорва моллари ва 1 сотих майдонда иссиқхона ташкил этилиб, лимон кўчатлари етиштираётганлиги кўрилди. Хонадон эгаси томонидан асаларичиликни ривожлантириш учун қўшимча ер майдони ажратиб беришда амалий ёрдам сўради.
"Ласкидон" маҳалласидан 4 гектар, "Бешкапа" маҳалласидан 11 гектар ер майдонлари деҳқон хўжалиги юритиш электрон савдолари орқали фуқароларга берилган. Ушбу деҳқон хўжаликларини “Бир маҳалла-бир маҳсулот” тамойили асосида ихтисослаштириш бўйича тавсиялар берилди.