❗️
Тадбиркорлик субъектларига “Ногиронлиги бўлган шахслар”ни ишга олганда бериладиган имтиёзлар....Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.04.2022 йилдаги 203-сон қарорига асосан Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга ҳар бир ходим учун 6 ой давомида ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида субсидия ажратилади.
Бунинг учун, иш берувчилар ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилганлиги учун субсидия олиш мақсадида Туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда мурожаат қиладилар.