Саида Мирзиёева Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш ҳаракатларини 2025-йилда ҳам давом эттиришини маълум қилди
Президент ёрдамчиси Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнидаги ҳозирги ҳолат ҳақида маълумот берди. 2024-йилда мамлакат ушбу йўналишда катта қадам ташлади.
У тез орада Ташкилотнинг тўлақонли аъзоси бўлиш учун жорий йилда ҳам шу суръатда давом этишини айтди. Бу мамлакатнинг инвестицион жозибадорлигини ошириши ҳамда ўзбек бизнесининг минтақавий ва глобал қўшилган қиймат занжирларига кириб боришини таъминлаши лозим.
Президент ёрдамчиси Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнидаги ҳозирги ҳолат ҳақида маълумот берди. 2024-йилда мамлакат ушбу йўналишда катта қадам ташлади.
«Бу Президент Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган қатъий иқтисодий ислоҳотлар натижасида амалга ошди. Хусусан, ўтган йили ЖСТ Ишчи гуруҳи иккита муҳим йиғилиш ўтказди. Бу бизга аъзоликнинг асосий ҳужжати – Ишчи гуруҳ Ҳисоботи лойиҳасини тайёрлашга киришишга имкон берди. Шунингдек, АҚШ, Хитой ва Япония каби 15 та мамлакат билан икки томонлама музокаралар якунланди. Натижада Ўзбекистон ҳисобида 23 та имзоланган битим бор.
Қисқа вақт ичида бизнесни ва рақобатни янада шаффоф қилиш учун 20 та муҳим қонун қабул қилинди» — дейди Саида Мирзиёева.
У тез орада Ташкилотнинг тўлақонли аъзоси бўлиш учун жорий йилда ҳам шу суръатда давом этишини айтди. Бу мамлакатнинг инвестицион жозибадорлигини ошириши ҳамда ўзбек бизнесининг минтақавий ва глобал қўшилган қиймат занжирларига кириб боришини таъминлаши лозим.
«ЖСТга аъзолик ва давлат раҳбари томонидан олиб борилаётган ислоҳотларнинг якуний мақсади, шубҳасиз, халқимиз фаровонлигини таъминлаш, унга муносиб иш ўринларини яратиш ва иқтисодиёт бошқарувини самаралироқ тизимга ўтказишдир» — деди Президент ёрдамчиси.