Қашқадарёда ўқитувчиларга форма учун пул йиғишга кўрсатма берган мактаб директори жаримага тортилди
Ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳридаги 23-умумий ўрта таълим мактаб директори томонидан ўқувчиларнинг формаси учун пул йиғимига кўрсатма бергани ҳақида видео тарқалганди.
Унга кўра, директор ўқитувчиларга видеомурожаат йўллаб, 70 минг сўмдан йиғишни, формаси йўқ ўқувчини эса мактаб дарвозасидан ташқарига чиқариб юборишини айтганди.
Ушбу мактаб директорига нисбатан ўртача ойлик иш ҳақининг 25 фоизи миқдорида жарима интизомий жазоси қўлланилди. Шунингдек, мактаб жамоасига келгусида ушбу ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича тушунтириш берилиб, мактаб синф раҳбарларидан тушунтириш хатлари олинди.