Тошкентда Lacetti йўл ўртасидаги устунга бориб урилди
Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани, Амир Темур кўчасида 19 январ куни соат 01:00 ларда ЙТҲ содир бўлди.
Пойтахт ИИББ ЙҲХБ хабар беришича, ҳайдовчи, 2003 йилда туғилган М.А. Lacetti автомашинасини бошқариб кетаётиб рул бошқарувини йўқотиб, йўл ўртасидаги устунга тўқнашган.
Ҳодиса оқибатида автомашина йўловчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.