Президент мактаби «Глобал ўрта мактаблар» номинациясида ғолиб бўлди
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ўз саҳифасида маълум қилишича, таълим тизимимизнинг ютуқлари халқаро майдонда яна бир бор эътироф этилди.
Президент ёрдамчиси қайд этишича, 156 та давлатдан жами 5980та ариза келиб тушган танловда мактаб ўқувчилари Паҳлавон Ғуломов ва Асилбек Ашрапов ҳамда уларнинг устози Соҳибхон Азизов ёмғир сувини ичишга яроқли даражагача қайта ишлаш лойиҳаси билан ғолибликни қўлга киритишган. Абу-Дабида бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида мукофотни ўқувчиларга Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён шахсан топширган.

«Тошкент шаҳридаги Президент мактаби Шайх Зоид Ол Наҳаён номидаги нуфузли мукофотнинг ‘Глобал ўрта мактаблар’ номинациясида ғолиб деб топилди», деб ёзади у.
Президент ёрдамчиси қайд этишича, 156 та давлатдан жами 5980та ариза келиб тушган танловда мактаб ўқувчилари Паҳлавон Ғуломов ва Асилбек Ашрапов ҳамда уларнинг устози Соҳибхон Азизов ёмғир сувини ичишга яроқли даражагача қайта ишлаш лойиҳаси билан ғолибликни қўлга киритишган. Абу-Дабида бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида мукофотни ўқувчиларга Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён шахсан топширган.
«Ёшларимизнинг бу ажойиб муваффақияти барчамизга ғурур ва ифтихор бағишлайди, шунингдек, Президентимиз танлаган барқарор ва “яшил” ривожланиш йўли нақадар тўғри эканлигини яна бир бор тасдиқлайди», деди Саида Мирзиёева.