Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ЮР, КЕТАЙЛИК
Юр, кетайлик боғларга,
Ем бўлмаган зоғларга.
Соялари бор эмиш,
Бир Ғарибга зор эмиш.
Юр, кетайлик тоғларга,
Қалби бутун, соғларга.
Харсанглари бор эмиш,
Бир Фарҳодга зор эмиш.
Юр, кетайлик дарёга,
Қўлни силтаб дунёга.
Балиқлари бор эмиш,
Бир Тоҳирга зор эмиш.
Юр, кетайлик саҳрога,
Жой топилар танҳога.
Оҳулари бор эмиш,
Бир Мажнунга зор эмиш.
Меҳр бериб одамга,
Сиғмадик-а оламга.
Кимда кўнгил бор эмиш,
Ўзи дилга зор эмиш.
Юр, кўнглим...
©Бобур Бобомурод
@bobur_bobomurod
Юр, кетайлик боғларга,
Ем бўлмаган зоғларга.
Соялари бор эмиш,
Бир Ғарибга зор эмиш.
Юр, кетайлик тоғларга,
Қалби бутун, соғларга.
Харсанглари бор эмиш,
Бир Фарҳодга зор эмиш.
Юр, кетайлик дарёга,
Қўлни силтаб дунёга.
Балиқлари бор эмиш,
Бир Тоҳирга зор эмиш.
Юр, кетайлик саҳрога,
Жой топилар танҳога.
Оҳулари бор эмиш,
Бир Мажнунга зор эмиш.
Меҳр бериб одамга,
Сиғмадик-а оламга.
Кимда кўнгил бор эмиш,
Ўзи дилга зор эмиш.
Юр, кўнглим...
©Бобур Бобомурод
@bobur_bobomurod