Бобур Бобомурод расмий канали


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Книги


Дилдаги гапларим...

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Книги
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Камина интилган хотиржамлик тахминан шундай... 😊🤦‍♂️

@bobur_bobomurod


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Hammaga yaxshi kayfiyat, xayrli xush onlar...

@bobur_bobomurod


6.2.2025.

Бир гапни ҳазил тариқасида айтмоқчиман. Гарчи рост бўлса ҳам. Охирги пайт деярли ҳар куни тарозида атай тортилиб кўраяпман. Иштаҳа ўша (кўз тегмасин, яхши). Таомланиш жойида. Лекин 4-5 кило вазн ташлабман (яқинларим гувоҳ)... Нимадан бўлса экан?!🤷‍♂️

Ёки... Худо кечирсину, балки анча гуноҳларимдан халос бўлгандирман (шундай бўлган бўлсин)...

Яна, Худо хоҳласа, улуғ ой - моҳи Рамазон яқин. Хуллас, алҳамдулиллаҳ, ўзимни анча енгил ҳис қиляпман. Хотиржам, ижобий ва ижодий кайфиятдаман.
Раҳмат барчага. Ассалому алайкум...

@bobur_bobomurod


#iqtibos

...После того, как симфонический оркестр сегодня стоит меньше одного футболиста, какое наследие мы ожидаем оставить нашим детям? Культура существует не для получения прибыли, а для воспитания. Если это не изменится, то в будущих поколениях преобладают поверхностные и очень опасные люди...

Рикардо Мути -
итальянский дирижёр, художественный руководитель театра «Ла Скала» с 1986 по 2005 год.

®internet

ТАРЖИМАСИ:

...(Бутун) симфоник оркестр бир тўпсурардан (футболчидан) кам баҳоланаётган ҳозирги кунда болаларимизга қандай мерос қолишини кутишимиз мумкин? Маданият фойда кўриш учун эмас, тарбия бериш учун мавжуд бўлади. Агар бу ўзгармаса, келгуси авлодларда юзаки ва жуда хавфли кишилар кўп бўлади...

- Рикардо Мути, италиялик дирижёр, дунёга машҳур "Ла Скала" театрининг 1986-2005 йиллардаги бадиий раҳбари.

@bobur_bobomurod

1k 0 15 1 24

ХАЁЛ КЕТСА

Хаёл кетса, ожизман, ҳаётим йўқ,
Шунча шеър битибману, саводим йўқ,
"Салом" деб ёзганингни, нажотим йўқ,
"Севаман" деб ўқибман мен, воажаб.

Билар эдим, асил ишқ эртак асли,
Муҳаббат кимга ўйин, эрмак асли.
Соддаманда, боладай эркак асли,
"Севги бор" деб тўқибман мен, воажаб.

Ажабмасми, музга ўт қалангани,
Гадонинг ё тўрваси талангани.
Ким ёндирди сувдаги алангани,
Ёниб-ёниб оқибман мен, воажаб.

Куйлай десам, бир гули хандон керак,
Ва гуллаган боғ, чаман чандон керак.
Кулиб дерлар: "Булбулга ҳам дон керак..."
Юрагимни чўқибман мен, воажаб.

Дедим, Бобур, ўкинма бекорларга,
Қалбингни ҳам тўлдирма ғуборларга.
Ёқмасам гар ғофилу, киборларга,
Худойимга ёқибман мен, воажаб.

БОБУР БОБОМУРОД

5.2.2025. 07:55.

@bobur_bobomurod

680 0 14 3 37

Бузоқ бирданига ўзидан кетиб буқaлик 🐂 қилмоқчи бўлди. Лекин у консерва идишлар устига "мол гўшти" деб ёзилишини билмасди...

©Бобур Бобомурод

@bobur_bobomurod


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
*  *  *

Оҳ, мунчалар ғаюрсан,
Бўҳтон сўзлар деюрсан.
Эрта қиёмат куни
Ўз гўштингни еюрсан.

Шоқол каби қақшама,
Сўнгакхўрга ўхшама.
Илон бўлсанг ҳам, майли,
Чувалчангдек яшама.

Гуноҳимни олурсан,
Ўзни ўтга солурсан.
Юзлаштирса Худойим,
Воҳ, уялиб қолурсан.

Иғво қилма, биродар,
Чақимчидан алҳазар.
Сўра, ўзим айтарман,
Айбим керак бўлса гар...

©Бобур Бобомурод

PS. Бу шеър ёзилганига ҳам чорак аср бўлибди. Деярли кўп нарса ўзгармаган кўринади. Айтганча у пайтлар ижтимоий тармоқлар деган фитнага имкон берувчи маконлар ҳам йўқ эди ҳали... 😊🤦‍♂️

@bobur_bobomurod


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


БУ ОДАМ

Бу одамда недир бор эди сирдай,
Тавозе қиларди ҳаммага бирдай.
Биров билан унинг иши йўқ эди,
Унга ҳам қасди бор киши йўқ эди.

Ортиқча гапирмай, ютарди сўзни,
Ошга пули йўқдай тутарди ўзни.
Ошхона уники эканлигин лек -
Ҳеч кимга билдирмай, юрар эди тек.

БОБУР БОБОМУРОД

1.2.2025. 23:40.

@bobur_bobomurod


#qiziqarli

Шу йигитчага ўз видеоларида ҳеч нима гапирмаса-да Тик-Ток дан 2024 йилда 20 млн доллар тўланибди...

®internet

@bobur_bobomurod


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ЖОНГИНАМ

Жоним мани, жонгинам,
Кўзларим чўлпонгинам.
Ширин сўзим дардингга дармонгинам.

Жоним мани, жонгинам,
Сўзларим ёлғонгинам.
Бахтинг ўзим, бўлмагин армонгинам.

✍ Бобур Бобомурод
🎤 Кумуш

@bobur_bobomurod


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ibrat

📽Таъсирли видео экан...

* * *

Дунёда борми инсон -
Бедарду шод, ғами йўқ?!
Кўз йўқ бўлмаган гирён,
Ёш тўкмаган, нами йўқ.

Доғи пинҳон Ой кўрдим,
Қанча қадди ёй кўрдим.
Маъюс тортган бой кўрдим,
Дер эдилар: "Ками йўқ".

Кимдир мағиздан безор,
Ким пўчоққа интизор.
Ҳар кимда бир армон бор,
Наҳот бахтнинг жами йўқ?!

Кимга югурмоқ одат,
Кимга юрмоқ саодат.
Тинмайди мисли соат,
Кишининг тек дами йўқ.

Бўлгунча мулки гилнинг,
Бўлгин соҳиби дилнинг.
Ишқсиз зулмат кўнгилнинг -
Одамийлик шами йўқ!

БОБУР БОБОМУРОД

@bobur_bobomurod


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
АНГЛАТИШ

Кезар экан, елкасида кўч,
Киши деди: Эй, аҳли авом,
Томошага экансизлар ўч.
Ва йўлида этаркан давом -
Деди: Билмам, куляпсиз нега,
Кўзни очинг, бўлинг хотиржам.
Бу циркка мен эмасман эга,
Меникимас масхарабоз ҳам...

©Бобур Бобомурод

@bobur_bobomurod


#tabrik

Ҳаётда топганларинг орасида энг қадрлилари кўнгил инсонлари бўлади. Ҳожи акам шундай олийжаноб акаларимдан. Зийрак, ғамхўр, одамохун... Шарофиддин аканинг фазилатларини анча давом эттирса бўлади. Ҳамиша ўз нуқтаи назарларини маданият билан баён этадилар, зарур пайт қўллайдилар. Ишқилиб бир умрни муносиб яшаб келяптилар. Таваллуд айёмлари билан қутлайман. Айни ижод ёшидалар. Ўйлайманки бой ҳаётий кузатишлари асносида яратиладиган янги китоблари бардавом бўлади. Йигит кишига доимо соғлиқ ва омад керак. Акамга шуларни тилайман.
PS. Акамнинг авваллари парилар орасида тушган суратлари кўп бўларди. Шу тарафдан каминага бемалол рақобат қила оладиган кам сонли ижодкорлардан деб биламан. Гап мўйловда бўлса керак... Ҳазил, албатта, бу гаплар.
Умрлари узоқ бўлсин, хайрли ва баракали бўлсин! Табриклайман, қадрдон Шарофиддин Тулаганов (https://t.me/tnews247) ака!

@bobur_bobomurod


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ЮР, КЕТАЙЛИК

Юр, кетайлик боғларга,
Ем бўлмаган зоғларга.
Соялари бор эмиш,
Бир Ғарибга зор эмиш.

Юр, кетайлик тоғларга,
Қалби бутун, соғларга.
Харсанглари бор эмиш,
Бир Фарҳодга зор эмиш.

Юр, кетайлик дарёга,
Қўлни силтаб дунёга.
Балиқлари бор эмиш,
Бир Тоҳирга зор эмиш.

Юр, кетайлик саҳрога,
Жой топилар танҳога.
Оҳулари бор эмиш,
Бир Мажнунга зор эмиш.

Меҳр бериб одамга,
Сиғмадик-а оламга.
Кимда кўнгил бор эмиш,
Ўзи дилга зор эмиш.

Юр, кўнглим...

©Бобур Бобомурод

@bobur_bobomurod

883 0 13 5 42

Ассалому алайкум, БОБУРЖОН! Мен ҳам барча мухлисларингиз, дўстларингиз сафида сизга соғлиқ ва омад тилайман. Сиз шеърларингиз ва одамийлигингиз билан ҳамда самимий инсон сифатида юртдошларимиз кўнглидан жой олгансиз. Шоирлар дунёни қалб кўзи ила кўради дегани рост менимча.
Омонат туюлар баланд иморат,
Пойдевори мустаҳкам синчи бўлмаса.
Ҳаёти ғуссадан бўлар иборат,
Йигитнинг уйида тинчи бўлмаса.
Ўзингиз айтганингиздек бу "шогирдларингиз" пойдеворсиз иморатга ўхшайди, сиз мисоли қоясиз. Биз сизга ишонамиз, бу ҳолатдан кулиб ўта оласиз.
Облоқул тоғам меҳмонга келса фақат сизнинг шеърларингиздан ёддан ўқиб берарди:   Пайғамбарлар ўтди, ўтди валилар,
Шоҳу беклар ўтди, ўтди ғанилар.
Алар энди қайда, қани, қанилар,
Ўлмайдиган одам борми дунёда?!
Ёки:
Саломнинг алиги қарзи қиёмат,
Кўнгилнинг калити меҳру оқибат.
Хотиржамлик давлат, тинчлик ғанимат,
Ҳаммамиз соҳиби иймон бўлайлик.
Омонат дунёда омон бўлайлик.

Гўё пул топиб ақл топмаганлар учун ёзилганга ўхшайди. Ҳеч ким иймонидан айрилмасин, устозларнинг ҳурматини жойига қўйиш насиб этсин. БОБУРЖОН, омадингизни берсин, ҳамиша соғ бўлинг.

Бек бобо.




-Сиз бенен оқымадым.

Хожели районы 15-санлы мектепте, Өзбекстанға мийнети сиңген мәденият хызметкери,еки мыңнан аслам қосықларына нама жазылған белгили Шайыр Бабур Бабамурадтың ушырасыўдағы балалық дәўирин еслеп айтқан мына сөзлери ,маған да ушырасыўға қатнасқан оқыўшыларға да қатты тәсир қалдырды
-Мен оқыўға келген күнлеримде мына баладай жуўас,бала едим, көзиме көз әйнек тағар едим, шоқ балалар маған түртинип,,-төрт көз,төрт көз -деп мазақ ететуғын еди Мен болсам қанша ызам келседе,оларға итибар бермей,сабағымнан жақсы оқыўға тырыстым,көп әдебий китаплар оқыдым,Енди болса-Жақында бир мектепке ушырасыўға барғанымда ,сол классласларымның бириниң баласы,
-бизиң мектепке зор шайыр Бабур Бабамурад келди,қараң деп мен менен түскен суўретин көрсетип мақтаныпты.
Әкеси болса-Ҳаў балам мен Бабур менен он жыл бирге оқыдым,десе баласы -Ўәй аға қойыңдә,ол қайда ,сиз қайда -депти.
Сонда классласым
-ҳәзир өзи менен сөйлесемен,дәлиллеп беремен депти де -маған қоңыраў етти.
-Сәлем достым Бабур мениң балам мен Бабур Бабамурад пенен бирге оқыдым, десем исенбей атыр,өзиңиз айтың дә -деди. Мен оған былай жуўап бердим...
-Мен сизди танымайман,сиз бенен оқымадым, -МЕН УҚТЫМ- дедим,деп сөзин жуўмақлар екен,
Балаларым оқысаңыз,уқсаңыз, сиз бенен ҳәмме мақтанады деп қосып қойдыда, суўық демин алды.
Билим илим,оқыўға деген ықылас адамды бәлент шоққыларға алып шығады,елиң әўладларың ҳәўес ететуғын инсан болып жетисесизлер- деп өз қосықларынан оқып берди.
Бул айтылған ўақыя мағанда,оқыўшыларғада қатты тәсир етти.
-Шөпти көрсең қалый көрме-деген бабалардан қалған нақыл есиме түсип,көзиме жас келди.

Гүлистан Реймова.
Республикалық "Аналар мектеби"ағзасы Хожели районы "Үгит нәсиятшылар"топары ағзасы.


Бобур менен ушырасыўдағы айтқаны қатты тәсир етти.жазбасам болмады. Бул өмир ҳақыйқатлығы .айтып болған ўақтында залдағы оқыўшыларда бир заман,тым тырыс болып қалды. Биреўлери көзине жас алды. Менғо сирә..



Показано 20 последних публикаций.