❗️Тошкент шаҳридаги Президент мактаби барқарор ривожланиш бўйича Шайх Зоид Ол Наҳаён номидаги нуфузли мукофотнинг "Глобал ўрта мактаблар" номинациясида ғолиб деб топилди.
Мукофотни Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён топширди. Тақдирлаш маросимида Шавкат Мирзиёев иштирок этди ва жамоани табриклади.
Тошкент Президент мактаби ўқувчилари Европа ва Марказий Осиё давлатларидан келган иштирокчилар ичида фахрли 1-ўринни ҳамда 150 минг АҚШ доллари миқдоридаги грантни қўлга киритди.
Маълумот учун, Zayed Sustainability Prize экологик барқарорлик ва инсон фаровонлигига хизмат қилувчи инновацияларни рағбатлантиради. Мукофот 5 та йўналиш бўйича берилади:
1️⃣ соғлиқни сақлаш;
2️⃣ таълим;
3️⃣ энергия;
4️⃣ сув;
5️⃣ глобал ўрта мактаблар.
@blogeruzofficial