BlogerUz | ортга йўл йўқ!


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Энди, гап мндей жиян; "ишни бошлашга шошилма, бошласанг охирига етказ". Ва шуни ёдингда тутгинки, "югураётган йиқилади, эмаклаётган ҳеч қачон йиқилмайди".
📩 Bot: @blogeruzb_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


❗️Тошкент шаҳридаги Президент мактаби барқарор ривожланиш бўйича Шайх Зоид Ол Наҳаён номидаги нуфузли мукофотнинг "Глобал ўрта мактаблар" номинациясида ғолиб деб топилди.

Мукофотни Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён топширди. Тақдирлаш маросимида Шавкат Мирзиёев иштирок этди ва жамоани табриклади.

Тошкент Президент мактаби ўқувчилари Европа ва Марказий Осиё давлатларидан келган иштирокчилар ичида фахрли 1-ўринни ҳамда 150 минг АҚШ доллари миқдоридаги грантни қўлга киритди.

Маълумот учун, Zayed Sustainability Prize экологик барқарорлик ва инсон фаровонлигига хизмат қилувчи инновацияларни рағбатлантиради. Мукофот 5 та йўналиш бўйича берилади:

1️⃣ соғлиқни сақлаш;
2️⃣ таълим;
3️⃣ энергия;
4️⃣ сув;
5️⃣ глобал ўрта мактаблар.


@blogeruzofficial


⚡️Дунёдаги энг кучли валюталар Топ 10 талиги:

🇰🇼 1 Қувайт динори: $3,24
🇧🇭 Баҳрайн динори: $2,65
🇴🇲 Уммон риали: $2.60
🇯🇴 Иордания динори: $1,41
🇬🇮 Гибралтар фунти: $1,23
🇬🇧 Британия фунти: $1,23
🇰🇾 Кайман ороллари доллари: $1.20
🇨🇭 Швейцария франки: $1,09
🇪🇺 Евро: $1,03
🇺🇸 АҚШ доллари: $1.00.

@blogeruzofficial


БАА матбуоти: Ўзбекистон Президенти Абу-Дабига келди

Бирлашган Араб Амирликларининг “WAM” ахборот агентлиги ва бошқа қатор етакчи нашрлари Президент Шавкат Мирзиёев Президент Шайх Муҳаммад Ол Наҳаённинг таклифига биноан 13 январь куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатга келганини кенг ёритди.

@blogeruzofficial


Ўзбекистон Президенти Абу-Дабига келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад Ол Наҳаённинг таклифига биноан 13 январь куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатга келди.

@blogeruzofficial


#биласизми
#божхона

📌 Жисмоний шахслар божхона назорати қоидаларига риоя қилган ҳолда, Ўзбекистон Республикасидан ташқарисига қанча миқдордаги нақд валюта маблағларини олиб чиқишлари мумкин?

а) эквиваленти 50 000 000 (эллик млн.) сўмга тенг ёки ундан ошмаган;
б) эквиваленти 100 000 000 (юз млн.) сўмга тенг ёки ундан ошмаган;
c) эквиваленти 200 000 000 (икки юз млн.) сўмга тенг ёки ундан ошмаган миқдорда.

@blogeruzofficial


❗️ Рақобат қўмитаси 2024 йилда рекламадаги қоидабузарликлар учун 2,6 млрд. сўм жарима тайинлади

Ўтган йил давомида 14 мингдан ортиқ реклама материалларида қоидабузарликларни аниқланган.

@blogeruzofficial


Таксичиларга ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида ишлашга доимий рухсат берилади

Икки йил олдин жисмоний шахсларга ўзини ўзи банд қилган ҳолда таксичилик қилишига вақтинчалик рухсат берилган эди. Бунинг натижасида таксичилар сони 6 баробар ошиб, 457 мингга етди. Шу боис энди бу тартиб доимий бўлади.

Таксиларга мижоз топишда қулай ахборот хизматлари бозори шаклланди. Ҳозирда 151 та агрегатор компаниялар иш юритяпти ва бу яна ўсиб боряпти. Шу боис агрегаторлар фаолияти тартибга солинади, уларнинг давлат, ҳайдовчи ва йўловчилар олдидаги мажбурияти аниқ белгиланади.

@blogeruzofficial


Дайибекова Тунис Гран-присида 8-ўринни эгаллади

Тунисда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича ўтказилган Гран-при турнирида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан энг юқори натижани Зайнаб Дайибекова қайд этди.

@blogeruzofficial


Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер ресурсларидан самарали фойдаланиш ва ер ҳисобини юритишни мувофиқлаштиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар қонунчиликка киритилди

@blogeruzofficial


Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона фойдаланиш қуйидагилар мезонлар бўйича баҳоланади:

➖тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш (ҳайдалма қатламида умумий гумус, ҳаракатчан фосфор ва алмашинувчан калийнинг мақбул даражасини таъминлаш);
➖асосий қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлигини белгиланган даражада сақлаш ва ошириш;
➖сувдан фойдаланиш манбаларини ҳисобга олган ҳолда алмашлаб экиш;
яйловлар алмашинишини ҳисобга олган ҳолда яйловлардан фойдаланиш;
тупроқнинг унумдорлиги ва мелиоратив ҳолатини сақлаш ва ошириш;
➖чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришда яйловлардаги мақбул (оптимал) фойдаланиш меъёрини таъминлаш;
➖ерларнинг хўжалик айланмасидан (фойдаланишдан) чиқиб кетишининг олдини олиш, ерларни бегона ўтлар ва бутасимон дарахтлар қоплашига ҳамда уларнинг маиший ва ишлаб чиқариш чиқиндилари билан ифлосланишига йўл қўймаслик;
➖ерга ишлов беришда қишлоқ хўжалиги экинларини анғиз қолдиқлари ва иккиламчи маҳсулотларни ёқишга йўл қўймаслик;
➖дала четларига, боғлар ва токзорларнинг қатор ораларига, шу жумладан, каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари атрофидаги майдонларга мақбул экинларни экиб даромад олиш (суғориш сувлари билан таъминланган ерларда);
➖ички суғориш тармоқлари ва зовурларни ўз вақтида тозалаш.

Мазкур талаблар бажарилмаган ҳолатларда, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан ва яйловлардан оқилона фойдаланилмаган ҳисобланади.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 30.12.2024 йилдаги 914-сон

@blogeruzofficial


Порахўр суваракка ўхшайди - ҳамма ишини кўздан пана жойда, қоронғида битиради

@blogeruzofficial


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️Chortoq tumani prokurorining katta yordamchisi 2400 AQSH dollari olgan vaqtida ushlandi

Namangan viloyati Chortoq tumani prokurorining katta yordamchisi tuman ko‘p tarmoqli markaziy poliklinikasi shifokori 5 nafar fuqaroga nogironlik nafaqasini belgilashda soxta hujjatlar tayyorlab berganligi yuzasidan taqdim qilingan materiallarni o‘rganib chiqib, unga nisbatan qonuniy chora ko‘rmaslik evaziga 3000 AQSH dollari talab qilgan.

Ammo, u so‘ralgan pul mablag‘idan 2400 AQSH dollarini olgan vaqtida huquqni muhofaza qiluvchi organlar tomonidan ashyoviy dalillar bilan ushlandi.

Hozirda unga nisbatan Jinoyat Kodeksining 25,168-moddasi 3-qismi “v” bandi bilan jinoyat ishi qo‘zg‘atilib, tergov harakatlari olib borilmoqda.

@blogeruzofficial


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Одам ўлдирган чўпон қамалди

Жиноят ишлари бўйича Термиз туман судининг ҳукми билан Жиноят кодексининг 97-моддасида (қасддан одам ўлдириш) ва 248-моддасида (ўқотар қуролнинг, ўқ-дориларнинг, ўқотар қурол асосий қисмларининг, портловчи моддаларнинг, портлатиш воситаларининг ёки портлатиш қурилмаларининг қонунга хилоф муомаласи) назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс 11 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

@blogeruzofficial


Савдо-саноат палатаси диққатига

“20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис” дастурини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низомга асосан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири, Иқтисодиёт ва молия вазири ҳамда тадбиркорлар ўртасида ҳамкорлик шартномалари тузилмоқда.

Амалиётда, объектив сабабларга кўра шартномаларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш зарурати туғилмоқда.

Ҳамкорлик шартномаларининг V бобига кўра, шартноманинг шартларини ўзгартириш ёки уни бекор қилиш томонлар ўртасида қўшимча келишув тузиш йўли билан амалга оширилади, қўшимча келишувни тузиш шартнома қандай шаклда тузилган бўлса, шундай шаклда амалга оширилади ва томонларнинг ваколатли вакиллари имзолаганидан сўнг ҳақиқий ҳисобланади.

Аммо, лекин, бироқ my.chamber.uz сайти орқали тузилган ҳамкорлик шартномасига қўшимча келишув тузишнинг техник имконияти яратилмаган.

Шу сабабли, ССПдан қўшимча келишув тузишнинг техник имкониятини яратишда ёрдам сўраб қоламиз.

@blogeruzofficial


❗️2024 йилда дунёдаги энг бой 500 кишининг бойлиги 10 трлн доллардан ошди

1 январ ҳолатига дунёдаги энг бой 10 киши рўйхати қуйидагича:

Илон Маск – 432 миллиард доллар;
Жефф Безос – 239 миллиард доллар;
Марк Цукерберг – 270 миллиард доллар;
Ларри Эллисон – 192 миллиард доллар;
Бернар Арно – 176 миллиард доллар;
Ларри Пейж – 168 миллиард доллар;
Билл Гейц – 159 миллиард доллар;
Сергей Брин – 158 миллиард доллар;
Стив Балмер – 147 миллиард доллар;
Уоррен Баффет – 142 миллиард доллар.

@blogeruzofficial



Показано 16 последних публикаций.