#ибратли_ривоят
ИЛОН АЙТГАН ҲАҚИҚАТ
Луқмони ҳаким дунё кезиб юриб йўлида учраган овулдаги бир кишининг оғир бетоб эканини эшитди. Бориб уни текшириб кўрди ва хасталигига асабий толиқиш сабаб бўлганини англади. Бу шундай касаллик тури эдики, унга фақат кўлвор илоннинг заҳригина шифо бўлиши мумкин эди.
Ҳаким илон қидириб, тўқайга борди. Қидирган илонини топиб, қопига жойламоқчи эди, жонзот унга нола қилди:
−Менда нима қасдинг бор, эй Луқмон?
−Сенда қасдим йўқ, Аллоҳнинг махлуқоти, − жавоб берди ҳаким. – Фалон қишлоқда, фалон киши оғир хаста ётибди, заҳрингдан унга дори тайёрламоқчиман.
Илон айтди:
−Унда мени тинч қўйганинг яхши. Чунки ўша инсоннинг хасталигига хотинининг ўжар феъли ва заққум сўзлари сабаб бўлган. Сендай улуғ зот наҳотки инсон тилидаги оғуни кесишга илоннинг заҳри ожиз эканини тушунмаса?
https://t.me/bizning_kutubxona1