Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Омонмисиз қадрдон?
Ўз уйингизда, кунчиқарга қараган чиройли деразангизда тонгнинг ташрифини кузатяпсизми?
Болаликда ердаги чечакларга кўз тиккан сонияларингиз кўп бўлган...
Қайсидир ёшда фақатгина соатга қараб яшайсиз...
Кейин болангизнинг чеҳраси эътиборингизни кўпроқ тортади...
Бора-бора қуёшнинг ботиши, кўтарилиши назарингизни жалб этадиган кунларни ҳам яшайсиз!
Муҳими-кўзларингиз кўрмоқда!
Муҳими- қидирганларингизнинг ҳаёт саҳифаларида ўз ўрни бор!
Муҳими- сизга туҳфа этилганлардан баҳра олаётган бир насибадор инсонсиз!
Бугунги кун сиз учун қандай бошланса ҳам, алҳамдулиллаҳ деб қўйинг!
Чунки бу ҳам кўп инсонларга насиб қилмаган бир кундир!
Хайрга васила бўлсин!
https://t.me/bizning_kutubxona1