Қайнонам билан бирга уларни уйида ётадиган бўлдик. Мен ва қайнонам тепада эрим пастда ерда ётдилар. Илк бор қайнонам ўғлини қизганганини хис этдим. Лекин тўғри қабул қилдим, майли онаку мендан қизгангандир, балки ростдан соғингандирлар деб эътибор бермадим. Орадан 2 ой ўтиб операция бўладиган бўлдим, маммолог Диля мени аперация қиладиган бўлди. Шу операциядан сўнг фарзандли бўласан деди. Операциядан бир ой олдин буйрагим оғриб қолди. У уйда қишда ҳам ташқарида овқат қилар ва кир ювардим шунгами буйрагим ушлаб қолди. Касалхонага ётадиган бўлдим . Касалхонага мени кўргани келинойим келдилар. Нимага янги келин буйрагинг оғриди дедилар. Мен уларга шароитимни тушунтирдим, қишда ҳам эшикда овқат қиляпман ҳовлимиз битон, зах дедим. Келинойим кейин дадасига айтиб (келинойимни дадалари эримни катта тоғаси эди) ошхонани уй ичига кўчиртириб бераман деди. 1 ҳафта даволандим уйга чиқдим. Уйга келишим билан тоғам телефон қилдилар аямга. Уларди суҳбатини эшитдим. Чунки қайнонам менга эшитдириб гапирдилар. Бу мени уйимга келиб касал бўлмади ўзи шунақа экан менам шунча йилдан бери эшикда овқат қиламан, мана яхшиманку майли ошхонасини уйга қилиб бераман дедилару телефонни ўчириб дарров эрим билан ошхона нарсаларини уйга опкирдиларда, ўзлари кийиниб бувимларникига яъни тоғамникига кетдилар, ҳамма ғалва шундан бошланди........