Biolabs - Laboratoriya


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Медицина


Biolabs — лаборатория хизматининг расмий канали.
🧪 Ушбу каналда амалдаги акциялар ҳақида маълумот бериб борамиз, шунингдек, саломатлик ва лаборатория ташхиси ҳақида суҳбатлашамиз.
Саволларингиз бўлса, мутахассисларимиз билан боғланинг: @biolabs_and

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Медицина
Статистика
Фильтр публикаций


1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣

😱🛏️ Ҳар кеча ёстиқни нафақат орзуларингиз билан, балки бутун бир микроолам билан ҳам баҳам кўришингизни билармидингиз

🦠 Ёстиқ жилдида нима тўпланади:
🔴 Тери ёғи ва ўлик ҳужайралар — бактериялар ва чанг каналар учун кундалик "озуқа" ҳисобланади.
🔴 Чанг каналар — ўлик тери ҳужайралари билан озиқланиб, тез кўпаяди.
🔴 Бактериялар — илиқ ва нам муҳитда ўзларини жуда яхши ҳис қилади.
🔴 Крем ва ниқоб қолдиқлари — тери тешикларини беркитиб, яллиғланишга сабаб бўлади.
🔴 Соч, тер ва чиқиндилар - микроблар учун қулай озуқа муҳитини яратади.

🔁 Ёстиқ жилдини қачон алмаштириш керак?
🟢 Пилинг, ниқоб ёки косметик муолажалардан сўнг: Дарҳол алмаштиринг.
🟢 Аллергиянгиз ёки астмангиз бўлса: Ҳар 1 ҳафтада.
🟢 Кўзга кўринадиган муаммолар бўлмаса: Ҳар 2 ҳафтада — бу энг мақбул муддат.

💡 Biolabs’дан амалий маслаҳатлар:
🟠 Ёстиқ жилдини 60°C ҳароратда ювинг: Бу бактерия ва чанг каналарни йўқ қилишга ёрдам беради.
🟠 Гипоаллерген воситалардан фойдаланинг: Кир ювиш воситалари ва ёстиқ жилдлари аллергия хавфини камайтиради.
🟠 Шамоллатиш: Ёстиқлар ва ётоқхонани мунтазам равишда шамоллатиб туринг — бу намликни камайтиради ва микробларнинг кўпайишини секинлаштиради.

_____

💚 Biolabs - билан ўзингизни ва яқинларингизни соғлиғини асранг!

📞 +998(95) 200-06-00

📱 Телеграм-канал 👉 @biolabs_uz


1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣

🤧 Эркаклар ҳақиқатан ҳам шамоллашни аёлларга қараганда оғирроқ ўтказадими?
Фан бунга "ХA" деб жавоб беради❗️

⚡Бу кулгили, аммо реал факт: эркаклар оддий шамоллашни аёлларга қараганда чиндан ҳам қийинроқ кечиради. Бунинг сабаби гормонларда яширинган!

🧔🏻 Гап шундаки, эркаклардаги тестостерон гормони иммунитет тизимининг вирус ва бактерияларга қарши курашини бироз сусайтиради. Натижада, эркаклар шамоллаш аломатларини – масалан, тумов, бош оғриғи ёки ҳароратни – кучлироқ ва узоқроқ ҳис қилиши мумкин.

👩🏻 Аёлларга келсак, улар бу борада бироз омадлироқ. Аёлларнинг асосий гормони – эстроген – организмнинг ҳимоя тизимини кучайтириб, вирусларга қарши тезроқ “ҳужум” қилади ва яллиғланишни камайтиради. Натижада, аёллар шамоллашдан тезроқ фориғ бўлади.

📕 Қизиғи шундаки, баъзи луғатларда “эркаклар гриппи” (ингилизча “Man Flu”) деган атама ҳам бор. Бу эркакларнинг шамоллашга бўлган муболағали муносабатини киноя қилиш учун ишлатилади. Сўровларга кўра, айрим эркаклар шамоллашни туғруқ оғриғига тенглаштиради, ҳатто ундан ҳам баттар деб ҳисоблайди! 🤣 Албатта, бу бироз ҳазил, лекин бу гапда оз бўлса-да ҳақиқат бор.

🛌 Шундай экан, агар яқинингиздаги эркак тумов бўлиб қолса ёки ҳарорати 37°C дан ошиб "куйиб-пишиб" ётган бўлса, эҳтимол у ўзини атайлаб шундай тутмаётгдир, балким у чиндан ҳам қийналаётгандир. Уни мазах қилмасдан ҳамдардлик билдиринг (ва албатта, тезроқ соғайиб кетиши учун Biolabsга бориб лаборатор таҳлил топширишни маслаҳат беринг). 😉

_____

💚 Biolabs - билан ўзингизни ва яқинларингизни соғлиғини асранг!

📞 +998(95) 200-06-00

📱 Телеграм-канал 👉 @biolabs_uz

6k 1 109 637

1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣

🏥 Вируслар инсон танасининг ташқарисида қанча вақт яшай олади?

💡 Эшик дастаси ёки смартфонингиз вируслар учун вақтинчалик "бошпана" бўлиши мумкинлигини билармидингиз? Масалан, грипп вируси жисм юзаларида 48 соатгача яшай олади, ротавирус эса ўйинчоқларда 2 ойгача фаоллигини сақлаб қолади! Бу қўл гигиенаси ва дезинфекцияни шунчаки фойдали одат эмас, балки ҳақиқий зарурият эканлигини англатади.
🔬 Келинг, турли вируслар организмдан ташқарида қанча вақт мобайнида хавфли бўлиб қолишини ва бунга қарши қандай курашиш мумкинлигини кўриб чиқайлик:

🏥 Коронавирус 2019-nCoV (SARS-CoV-2):
🔴Яшаш муддати: +22 °C ҳароратда сиртларда (пластмасса, пўлат) 5 кунгача сақланиши мумкин.
🔴Фаолсизланиши: +56 °C ҳароратда 15-20 дақиқа ичида юз беради.
🔴Қўшимча маълумот: Ультрабинафша нурлар ва 70% ли этанол билан тез зарарсизлантирилади.

🏥 Грипп вируси:
🔴Яшаш муддати: Хона ҳароратида (+22°C) – 2 соатдан 9 соатгача, қўлларда эса 5-10 дақиқагача сақланади. Тўқималарда (сочиқ, рўмолча) – 11 кунгача.
🔴Фаолсизланиши: +60 °C ҳароратда содир бўлади.
🔴Қўшимча маълумот: Зарарсизлантирувчи воситалар ва ультрабинафша нурларга сезгир.

🏥 Ротавирус:
🔴Яшаш муддати: нам ва салқин юзаларда 1-2 ойгача сақланади.
🔴Фаолсизланиши: +50 °C ҳароратда 15-30 дақиқа ичида содир бўлади..
🔴Қўшимча маълумот: Хлор ва спиртли эритмалар таъсирида бутунлай зарарсизланади.

🏥 ОИВ вируси:
🔴Яшаш муддати: Ҳавода – бир неча дақиқа. Шприцларда – 7 кунгача.
🔴Фаолсизланиши: +56°C ҳароратда 1-2 дақиқа ичида содир бўлади.
🔴Қўшимча маълумот: Зарарсизлантирувчи воситаларга таъсирчан.

🏥 Гепатит B вируси:
🔴Яшаш муддати: Хона ҳароратида 7 кунгача.
🔴Фаолсизланиши: Тўлиқ фаолсизланиш учун 60 °C ҳароратда 10 соатдан ортиқ вақт керак бўлади.
🔴Қўшимча маълумот: Ультрабинафша нурларга чидамли ва ҳатто 80% спирт билан ишлов берилганда ҳам фаоллигини сақлайди.

🏥 Гепатит C вируси:
🔴Яшаш муддати: Хона ҳароратида 6 ҳафтагача.
🔴Фаолсизланиши: 60 °C ҳароратда 8 дақиқада
🔴Қўшимча маълумот: 70 фоизли изопропил спирти таъсирида нобуд бўлади.

🏥 Қизилча вируси:
🔴Яшаш муддати: Хона ҳароратида бир неча соат.
🔴Фаолсизланиши: 56 °C ҳароратда 2-20 дақиқа ичида.
🔴Қўшимча маълумот: Ультрабинафша нурларга таъсирчан.

🏥 Қизамиқ вируси:
🔴Яшаш муддати: Ҳаво ва юзаларда +15 °C дан +20 °C ҳароратда бир неча ҳафтагача.
🔴Фаолсизланиши: 50 °C ҳароратда 5-10 дақиқа ичида содир бўлади.
🔴Қўшимча маълумот: Қизамиқ вируси антибиотикларга чидамли, лекин ультрабинафша нурларга сезгир.

🏥 Сувчечак вируси:
🔴Яшаш муддати: Бир неча дақиқа, камдан-кам ҳолларда 1-2 кунгача (нам юзаларда).
🔴Фаолсизланиши: Ультрабинафша нурларида бир зумда.
🔴Қўшимча маълумот: Қуруқликка ва дезинфексияловчи моддаларга жуда таъсирчан.

🏥 Инфекциялардан қандай ҳимояланиш мумкин?
🔘Қўлларни мунтазам равишда совун билан ювинг.
🔘Антисептик воситалардан фойдаланинг.
🔘Юзаларни тез-тез дезинфекция қилиб туринг.
🔘Овқатланишда гигиена қоидаларига қатъий амал қилинг.
🔘Кирларни +56 °C дан юқори ҳароратдаги сувда ювинг (айниқса ёш болаларни кийимини).
🔘Хоналарни доимий равишда шамоллатиб туринг.

_____

💚 Biolabs - билан ўзингизни ва яқинларингизни соғлиғини асранг!

📞 +998(95) 200-06-00

📱 Телеграм-канал 👉 @biolabs_uz


💡 Аниқ тавсиялар турли давлатларда ва турли тиббий ташкилотларда бир-биридан фарқ қилиши мумкин.

🥩Одатда тўғри овқатланиш (яъни гўшт, балиқ, дуккакли ўсимликлар, ёнғоқлар, дон маҳсулотлари, кўкатлар ва сабзавотлар) орқали организмнинг темир моддасига бўлган эҳтиёжи қондирилади.

🤰🏻Ҳомиладор ва эмизикли аёллар, шунингдек вегетарианларда темир танқислиги хавфи юқори бўлиши мумкин - бундай ҳолатларда шифокор қўшимча дори воситалари тайинлаши ҳамда ферритин, қон зардобидаги темир моддасини ва бошқа кўрсаткичларни мунтазам назорат қилишни тавсия қилиши мумкин.

⚠️Темир моддасининг миқдори меъёрдан ошиши ҳам саломатлик учун жиддий хавф туғдириши мумкин. Шунинг учун темир таркибли дори воситаларини мустақил равишда қабул қилишдан олдин, албатта мутахассис билан маслаҳатлашиш тавсия этилади.
____

📱 Телеграм-канал 👉  @biolabs_uz


1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣

🩸 Ер юзидаги ҳар тўртинчи инсонда темир танқислиги кузатилишини билармидингиз?

🏥 Келинг, бугун организм учун муҳим бўлган бу минералнинг танқислигини қандай аниқлаш ва тўғри бартараф этиш ҳақида суҳбатлашамиз.

☝️ Темир етишмовчилиги аломатлари:
🟠 Доимий чарчоқ ва уйқучанлик
🟠Тез-тез бош айланиши
🟠Терининг оқариб қолиши
🟠Сочларнинг тўкилиши ва тирноқларнинг синувчанлиги
🟠Безовта оёқлар синдроми (бу - тинч ҳолатда, айниқса ухлашдан олдин, оёқларни мажбурий ҳаракатга келтириш истагидир)

☑️ Темир миқдорини меъёрда сақлаш учун қандай овқатланиш лозим?
1️⃣ Тўғри овқатланиш жуда муҳим! Қуйидаги маҳсулотларга эътибор беринг:
🟢 Гўшт ва ички аъзолар (жигар, буйрак, мол тили);
🟢 Гречка;
🟢 Дуккакли маҳсулотлар (ловия, ясмиқ, нўхат, соя);
🟢 Ёнғоқлар (ерёнғоқ, бодом, фундук).
🟢 Уруғлар (кунгабоқар, кунжут)
👆 Ушбу маҳсулотларнинг ҳар 100 граммида 4 мг дан ортиқ темир моддпси мавжуд.

2️⃣ C витаминига эътибор беринг: бу витамин темир моддасининг организмга яхши сўрилишига ёрдам беради. Шунинг учун гўшт ёки гречка истеъмол қилганда апельсин шарбати ичиш ёки янги сабзавот ва меваларни қўшиб ейиш тавсия этилади.

3️⃣ Овқатдан кейин дарҳол қаҳва ёки аччиқ чой ичишдан воз кечинг — улар темирнинг сўрилишини 40% га камайтиради. Бу ичимликларни овқатдан кейин камида 2-3 соат ўтказиб ичган маъқул.

4️⃣ Темир танқислигининг дастлабки белгилари пайдо бўлиши билан қуйидаги таҳлилларни топширинг:
🔘Кенгайтирилган умумий қон таҳлили (лейкотситар формула ва ретикулоцитларни ўз ичига олган)
🔘Қон зардобидаги темир даражаси
🔘Ферритин
🔘Трансферрин
🔘B12
🔘B9 витаминлари (фолатлар)
🔘Умумий оқсил

🚨 Камқонлик сабабини фақат шифокор аниқлаб, зарур бўлган даволашни белгилаши мумкин. Темир препаратларини ўзбошимчалик билан қабул қилманг!

‼️Ушбу пост фақат маълумот тариқасида ёзилган бўлиб, профессионал тиббий маслаҳатнинг ўрнини боса олмайди. Ташхис қўйиш ва даволаниш учун албатта ўз шифокорингизга мурожаат қилинг.

Biolabs лабораториясининг “Chek-up Pro: анемия” таҳлиллар тўплами темир танқислигининг аниқ сабабларини белгилашга ва энг самарали даволаш йўлини танлашга ёрдам беради. Ушбу чек-ап 7 та асосий темир алмашинуви кўрсаткичини ўз ичига олади.

_____

💚 Biolabs - билан ўзингизни ва яқинларингизни соғлиғини асранг!

📞 +998(95) 200-06-00

📱 Телеграм-канал 👉 @biolabs_uz


1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣

🔆🧲 Магнит бўронлари: уйдирма ёки ҳақиқат? Улар соғлиғимизга қандай таъсир кўрсатади?

🏥 Кўпчилигимиз, шубҳасиз, магнит бўронлари бош оғриғи, асабийлашиш ва сурункали касалликларни кучайтириши ҳақидаги шов-шувли сарлавҳаларга дуч келганмиз. Аммо аслида бу даъволар қанчалик тўғри? Келинг, буни биргаликда кўриб чиқайлик.

💡Илк бор кенг кўламли магнит бўрони 1859 йилда британиялик астроном Ричард Керрингтон томонидан кузатилган. Ўшандан бери олимлар қуёш фаоллигининг Ер ва унинг аҳолисига қандай таъсир этишини ўрганиб келмоқдалар.

🩺 Тиббиёт бу ҳақида нима дейди?
Илмий тадқиқотлар магнит бўронларининг инсон соғлиғига таъсири ҳақида турлича натижалар бермоқда. Кўпчилик одамлар магнит бўронлари даврида ўзини ёмон ҳис қилаётганини таъкидлайди. Бундай таъсирларга кўпроқ:
🔹Юрак-қон томир касалликлари билан оғриганлар;
🔹Кексалар;
🔹Ҳомиладор аёллар;
🔹Сурункали касалликларга эга кишилар мойил бўлади.

🏥 Бироқ, олимлар ҳозирча аниқ хулосага келгани йўқ: бу ҳақиқий физиологик таъсирми ёки психологик таъсирми ("нотсебо эффекти"), яъни инсон аҳволи ёмонлашишини кутиб, чиндан ҳам ўзини ёмон ҳис қила бошлайди.

⚠️ Магнит бўронлари пайтида кузатиладиган белгилар:
🟠Бош оғриғи;
🟠Бош айланиши;
🟠Кайфиятнинг кескин ўзгариши;
🟠Асабийлашиш, ҳолсизлик;
🟠Қон босимининг кўтарилиши, юрак уришининг тезлашиши.

Ўзингизни қандай ҳимоя қилишингиз мумкин?
🟢Жисмоний ва руҳий зўриқишдан сақланинг.
🟢Тоза ҳавода кўпроқ вақт ўтказинг.
🟢Суюқликни кўп истеъмол қилинг, қаҳва ва алкоголь истеъмолини чекланг.
🟢Тўлиқ ва сифатли уйқу тартибига (7-8 соат) амал қилинг.
🟢Қон босимингизни мунтазам назорат қилинг.

🔘Энг муҳими, агар магнит бўронлари вақтида аҳволингиз мунтазам ёмонлашса, шифокор кўригига боришни кечиктирманг.

‼️Ушбу пост фақат маълумот тариқасида ёзилган бўлиб, профессионал тиббий маслаҳатнинг ўрнини боса олмайди. Ташхис қўйиш ва даволаниш учун албатта ўз шифокорингизга мурожаат қилинг.

_____

💚 Biolabs - билан ўзингизни ва яқинларингизни соғлиғини асранг!

📞 +998(95) 200-06-00

📱 Телеграм-канал 👉 @biolabs_uz

5k 1 110 568

1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣

🤩 Баъзида соғлигимиз билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлганда, қайси шифокорга мурожаат қилиш кераклигини билмай қоламиз. Бу муаммони ҳал этиш мақсадида, қуйида сизлар учун махсус рўйхат тайёрлаб чиқдик👇

1) Аллерголог – аллергик касалликларни ташхислаш, даволаш ва олдини олиш.
2) Анестезиолог – оғриқсизлантириш ва ҳаётий функцияларни назорат қилиш.
3) Андролог – эркаклар жинсий ва репродуктив тизими касалликлари.
4) Апитерапевт – асалари маҳсулотлари ва заҳри орқали даволаш.
5) Венеролог – жинсий йўл билан юқадиган касалликлар.
6) Вертебролог – умуртқа поғонаси касалликлари.
7) Гастроэнтеролог – меъда-ичак тизими касалликлари.
8) Гематолог – қон ва қон ҳосил қилувчи аъзолар касалликлари.
9) Генетик – ирсий касалликларни ташхислаш ва олдини олиш.
10) Гепатолог – жигар ва ўт йўллари касалликлари.
11) Гериатр – кексалар саломатлиги ва уларга хос касалликлар.
12) Гинеколог – аёллар жинсий тизими ва ҳомиладорлик масалалари.
13) Гирудотерапевт – тиббий зулук билан даволаш.
14) Гомеопат – табиий моддалар асосида парҳез ва даволаш.
15) Дерматолог – тери, соч, тирноқ касалликлари.
16) Диетолог – овқатланиш ва парҳез орқали касалликларни даволаш.
17) Иглорефлексотерапевт – акупунктура (игна билан даволаш).
18) Иммунолог – иммун тизими касалликлари.
19) Инфекционист – юқумли касалликларни ташхислаш ва даволаш.
20) Кардиолог – юрак ва қон-томир тизими касалликлари.
21) Кардиохирург – юрак ва йирик қон томирларини жарроҳлик йўли билан даволаш.
22) Клиник фармаколог – дори воситаларининг таъсири ва ножўя таъсирларини назорат қилиш.
23) Косметолог – эстетик тери ва соч муаммоларини бартараф этиш.
24) Логопед – нутқ нуқсонлари, талаффуз муаммолари.
25) Маммолог – сут бези касалликлари.
26) Нарколог – алкоголизм ва гиёҳвандликни даволаш.
27) Невролог – марказий ва периферик асаб тизими касалликлари.
28) Неврохирург – асаб тизимига оид жарроҳлик муолажалари.
29) Неонатолог – янги туғилган чақалоқлар саломатлиги.
30) Нефролог – буйрак касалликлари.
31) Онколог – ўсма (саратон) касалликлари.
32) Ортодонт – тиш ва жағ тузилишининг нуқсонларини тузатиш.
33) Ортопед – суяк-бўғим ва таянч тизими муаммолари.
34) Остеопат – тананинг механик мувозанатини тиклаш орқали даволаш.
35) Оториноларинголог (ЛОР) – қулоқ, бурун, томоқ ва бўғиз касалликлари.
36) Офтальмолог – кўз касалликлари ва кўриш муаммолари.
37) Пародонтолог – милк ва тиш атрофидаги тўқималар касалликлари.
38) Педиатр – болаларнинг касалликлари ва ривожланиши.
39) Пластик жарроҳ – ташқи кўринишни тузатишга қаратилган жарроҳлик.
40) Проктолог – тўғри ичак ва анус касалликлари.
41) Психиатр – руҳий касалликлар.
42) Психотерапевт – психотерапия орқали руҳий муаммоларни бартараф этиш.
43) Пульмонолог – ўпка ва нафас олиш тизими касалликлари.
44) Радиолог – рентген, КТ, МРТ тасвирлаш орқали ташхис.
45) Радиотерапевт – радиация ёрдамида саратонни даволаш.
46) Реаниматолог – ҳаёт учун хавфли ҳолатларда ёрдам кўрсатувчи шифокор.
47) Ревматолог – бўғим ва бириктирувчи тўқима касалликлари
48) Сексопатолог – жинсий фаолият ва функция муаммоларини бартараф этиш
49) Сонографист – УЗИ орқали аъзоларни кўрик қилиш.
50) Спорт шифокори – спортчилар саломатлиги, жароҳатлар ва реабилитация
51) Стоматолог – тиш ва оғиз бўшлиғи касалликлари.
52) Сурдолог – эшитиш қобилияти муаммолари.
53) Терапевт – умумий ички касалликлар ва биринчи текширув.
54) Токсиколог – заҳарланишларни ташхислаш ва даволаш.
55) Травматолог – шикастланишлар ва суяк жароҳатлари.
56) Трихолог – соч тўкилиш, қаллик, бош тери муаммолари.
57) Уролог – сийдик ва таносил тизими касалликлари.
58) Физиотерапевт – физик омиллар орқали касалликларни даволаш.
59) Флеболог – веналар (масалан, варикоз) касалликлари.
60) Фтизиатр – сил касаллигини ташхислаш ва даволаш.
61) Хирург – жарроҳлик орқали касалликларни даволовчи мутахассис.
62) Эндокринолог – ички секреция безлари касалликлари.
63) Эндоскопист – эндоскоп орқали ички аъзоларни кўрик қилиш.
64) Эпидемиолог – касалликлар тарқалиши, назорати ва профилактикаси.
65) Эпилептолог – эпилепсияни ташхислаш ва даволаш

__

📞 +998(95) 200-06-00

📱 Телеграм-канал 👉 @biolabs_uz


1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣

💡 Ажойиб факт: Соғлом одамда қайд этилган энг паст қон босими атиги 60/30 мм симоб устунини ташкил қилган! Бироқ бу ҳолат жуда кам учрайди ва одатда, шифокор ёрдамини талаб қилади.

🏥 Қон босими нима учун пасаяди ва уни қандай кўтариш мумкин?
Тўсатдан ҳолсизлик, уйқучанлик ёки бош айланишини ҳис қилдингизми? Бу гипотония (паст қон босими) бўлиши мумкин. Тасаввур қилинг: боғ шлангидан сув одатдагидек эмас, балки босимсиз суст оқа бошлади. Шу каби, юрак ҳам баъзида қонни томирларга етарлича куч билан ҳайдай олмайди ва натижада қон босими пасаяди.

⬇️ Қандай босим паст ҳисобланади?
Нормал қон босими тахминан 120/80 мм симоб устунини ташкил этади. Агар кўрсаткичлар 90/60 мм симоб устунидан пастроқ бўлса ва бу ҳолат ўзингизни ёмон ҳис қилишингизга билан бирга келса, бу гипотония саналади. Паст қон босими кундалик ҳаётни қийинлаштириб, хусусан юрак ва мияга кислород ва озуқа моддаларининг етиб боришини пасайтиради. Шунингдек, бу ҳолат кўриш қобилияти ва диққатни жамлашга ҳам салбий таъсир қилиши мумкин.

❤️ Баъзи одамларда қон босими табиий равишда паст бўлиши мумкин. Масалан:
🔴Спортчилар;
🔴Нозик жуссали одамлар;
🔴Юқори тоғли ҳудудларда яшовчилар;
🔴Ҳомиладор аёллар.

☝️ Қон босимининг пасайиши ўзи алоҳида касаллик ҳисобланмайди — бу организмдаги муайян ўзгаришга ёки бошқа бир муаммога жавоб реаксияси ҳисобланади. Ҳолатни яхшилаш учун, аввал унга сабаб бўлаётган омилни аниқлаб, шу сабабни бартараф этиш зарур.

🔔Гипотониянинг энг кенг тарқалган сабаблари:
🟠Юрак етишмовчилиги;
🟠Камқонлик (темир, B9, B12 витаминлари етишмаслиги);
🟠Сувсизланиш ёки қаттиқ парҳезлар;
🟠Қалқонсимон без касалликлари (Т3 ва Т4 гормонлари камлиги);
🟠Буйрак усти безлари фаолиятининг бузилиши;
🟠Стресс, хавотир ва депрессия;
🟠Бош мия жароҳати ёки неврологик касалликлар;
🟠Айрим дорилар ва спиртли ичимликларни истеъмол қилиш.

⬆️ Қон босимини тезда қандай кўтариш мумкин?
🟢 Бир стакан оддий ёки минерал сув, ширин (новвот) чой ёки қаҳва ичинг.
🟢 Тузли маҳсулотлар истеъмол қилинг (масалан, бир бўлак пишлоқ). Туз организмда суюқликни сақлаб, қон ҳажмини оширишга ёрдам беради.
🟢 10-20 дақиқа давомида оёқларингизни бош даражасидан баландроқ қилиб ётинг.

🚨 Агар умумий ҳолатингиз ёмонлашиб, кўнгил айниши, қусиш, лаб ва бармоқлар кўкариши ёки юрак соҳасида оғриқ ҳис қилсангиз, зудлик билантез ёрдам чақиринг.

⚠️ Эсда тутинг: Мунтазам тиббий кўрикдан ўтиш гипотониянинг ҳақиқий сабабини аниқлаш ва уни бартараф этишга ёрдам беради.

‼️Ушбу пост фақат маълумот тариқасида ёзилган бўлиб, профессионал тиббий маслаҳатнинг ўрнини боса олмайди. Ташхис қўйиш ва даволаниш учун албатта ўз шифокорингизга мурожаат қилинг.

_____

💚 Biolabs - билан ўзингизни ва яқинларингизни соғлиғини асранг!

📞 +998(95) 200-06-00

📱 Телеграм-канал 👉 @biolabs_uz


1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣

🦟 Ҳаво ҳарорати кўтарилиши билан ҳашаротлар чақиши ҳам кўпаяди. Шу сабабли, чақиш манбасини аниқ ва тез фарқлаш муҳимдир. Қуйида сизга чақиш турларини аниқлаш бўйича қисқача маълумот тақдим этамиз:
🟠 Чивин: кичик шиш ва енгил қичишиш.
🟠 Чумоли: оғриқли, қизарган ва кичик пуфакчали жароҳат (кўпинча ачиштирувчи кислота билан тишлайди).
🟠 Кана: кичик қизил доғ, ўртаси оқишроқ (баъзида нишонга ўхшайди). Лайм кассалигини юқтириб олиш хавфи бор.
🟠 Қандала: бир нечта кетма-кет чақишлар, кичик қизил бўртмалар, кучли қичишиш.
🟠 Ўргимчак (қорақурт): икки нуқта кўринишидаги жароҳат, атрофи қизарган, оғриқли.
🟠 Ари (асалари, қовоғари ва ва ҳакозо): марказида ниш қолган якка шиш, кескин оғриқ ва қизариш (аллергияси борларда анафилактик хавф мавжуд).
🟠 Бурга: бир неча ёнма-ён жойлашган қизил доғлар, жуда кучли қичишиш.
🟠 Чаён: кучли оғриқ, шиш ва қизариш билан ажралиб туради (жароҳат оғирлиги турига боғлиқ).

🚨 Чақилган тақдирда нима қилиш керак?
🔴Чақган ҳашаротнинг турини аниқланг - даволаниш усули шунга боғлиқ.
🔴Жароҳатни дарҳол совун ва сув билан яхшилаб ювинг.
🔴Нишни (агар бўлса) олиб ташланг ва антисептик модда суртинг.
🔴Шишни ва қичишни камайтириш учун совуқ компрессдан фойдаланинг.
🔴Агар аллергик реакциялар (нафас олиш қийинлашуви, кучли шиш ва бошқа оғир белгилар) кузатилса, зудлик билан тез тиббий ёрдамга мурожаат қилинг!

_____

💚 Biolabs - билан ўзингизни ва яқинларингизни соғлиғини асранг!

📞 +998(95) 200-06-00

📱 Телеграм-канал 👉 @biolabs_uz


1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣

🍋 Нега баъзида нордон маҳсулотларга жуда кучли истак пайдо бўлади

👨‍👩‍👧‍👦 Кўпчилик бундай истакни шунчаки организмнинг оддий талабига, хилма-хилликка бўлган эҳтиёжга йўяди. Лекин, аслида бу ҳолат организмда C витаминининг етишмаслигидан дарак бериши мумкин.

☝️ Бу хоҳиш қандай пайдо бўлади?
C витамини иммунитетни қўллаб-қувватлаш, коллаген синтези ва ҳужайраларни оксидланиш стрессидан ҳимоя қилишда муҳим роль ўйнайди. Агар у етишмаса, тана инстинктив равишда бу витаминга бой бўлган, одатда нордон таъмли маҳсулотларга эҳтиёж сеза бошлади, яъни лимон, апельсин ёки турли нордон резаворларга.

🔍C витамини етишмаганлигини яна қандай усул билан аниқлаш мумкин?
Нордон маҳсулотларга иштиёқ пайдо бўлишидан ташқари, C витаминининг етишмаслигини бошқа белгилар орқали ҳам билиш мумкин:
🟠Доимий чарчоқ ҳис қилиш
🟠Тез-тез шамоллаб қолиш
🟠Милкларнинг қонаши
🟠Терининг қуруқлашиши

⁉️ C витаминининг етишмаслиги нима учун хавфли?
C витамини иммунитет тизимини кучайтириш, коллаген синтезида иштирок этиш ва организмни эркин радикаллардан ҳимоя қилиш учун жуда муҳимдир. Унинг танқислиги иммун тизимини заифлаштиради, терининг ҳолатини ёмонлаштиради ва қон томирларининг мўртлашишига сабаб бўлади.

‼️Ушбу пост фақат маълумот тариқасида ёзилган бўлиб, профессионал тиббий маслаҳатнинг ўрнини боса олмайди. Ташхис қўйиш ва даволаниш учун албатта ўз шифокорингизга мурожаат қилинг.

🔖 Ушбу маълумотни сақлаб қўйинг ва яқинларингиз билан улашишни унутманг!

_

💚 Biolabs - билан ўзингизни ва яқинларингизни соғлиғини асранг!

📞 +998(95) 200-06-00

📱 Телеграм-канал 👉 @biolabs_uz


1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣

🧐 Ажойиб факт: Тирноқларингиз, соғлиғингиздаги яширин муаммолар ҳақида "айтиб бериши" мумкинлигини билармидингиз❓

☝️ Тирноқларимиз фақат гўзаллик ёки бирор-бир стилнинг элементи эмас, балки организмимиз ички ҳолатининг муҳим кўрсаткичидир. Биз баъзан оддий косметик муаммо деб ўйлаган ўзгаришлар аслида витаминлар танқислиги ёки жиддий касалликлар ҳақида хабар бериши мумкин.

🔍 Тирноқлардаги ўзгаришлар нимадан дарак беради?
1️⃣ Вертикал чизиқлар:
🔸 Сабаблари: ёш билан боғлиқ ўзгаришлар, темир ёки B гуруҳи витаминлари танқислиги.
🔸 Кўп ҳолларда камқонлик белгиси.
🟢 Гемоглобин, ферритин ва B12 витамини текширувини ўтиш тавсия этилади.
2️⃣ Мўрт тирноқлар:
🔸 Сабаблари: витаминлар (айниқса биотин ва C витамини), темир, ёд танқислиги, қалқонсимон без касалликлари (гипотиреоз).
🔸 Кўп ҳолларда нотўғри овқатланиш, стресс ёки гормонал мувозанатнинг бузилиши натижаси ҳисобланади.
3️⃣ Сарғиш тирноқлар:
🔸 Сабаблари: замбуруғ инфекциялари, диабет, псориаз, сурункали ўпка касалликлари (масалан, бронхит).
🔸 Кам учрайдиган, аммо жиддий "сариқ тирноқ синдроми" (нафас олиш ва лимфа тизимидаги муаммолар) билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин.
4️⃣ Горизонтал чизиқлар (Бо чизиқлари):
🔸 Сабаблари: кучли стресс, оғир инфекциялар (грипп, COVID-19), буйрак касалликлари, диабет, кимётерапия.
🔸 Бу организмда жиддий ўзгариш ёки оғир касаллик кечирилганидан дарак бериши мумкин.
5️⃣ Тирноқ остидаги тўқ чизиқлар:
🔸 Сабаблари: жароҳатлар, меланома (терининг хавфли ўсмаси), эндокардит (юрак пардасининг яллиғланиши).
🔸 Агар чизиқлар йўқолмаса, кенгайса ёки шакли ўзгарса, зудлик билан мутахассисга мурожаат қилинг!
6️⃣ Тирноқлардаги чуқурча ва ўйиқлар ("ангишвона" белгиси):
🔸 Сабаблари: псориаз, соч тўкилиши (ўчоқли алопеция), экзема.
🔸 Аутоиммун ёки сурункали тери касалликлари белгиси ҳисобланади.

‼️Ушбу пост фақат маълумот тариқасида ёзилган бўлиб, профессионал тиббий маслаҳатнинг ўрнини боса олмайди. Ташхис қўйиш ва даволаниш учун албатта ўз шифокорингизга мурожаат қилинг.

🔖 Ушбу маълумотни сақлаб қўйинг ва яқинларингиз билан улашишни унутманг!

_____

💚 Biolabs - билан ўзингизни ва яқинларингизни соғлиғини асранг!

📞 +998(95) 200-06-00

📱 Телеграм-канал 👉 @biolabs_uz


1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣

💨 "Сувни икки марта қайнатиш мумкин эмас!". Бу иборани кўпчилик ёшлигида эшитган бўлса керак. Келинг, бугун ана шу машҳур миш-мишнинг ортида нима турганини биргаликда кўриб чиқамиз.

🧐 Бу миш-мишнинг тарихи 1968 йилда совет ошпази Вилям Похлёбкиннинг сувни қайта қайнатмаслик ҳақидаги тавсиясидан бошланган. Унинг фикрича, сув қайта-қайта қайнатилганда инсон соғлиғи учун зарарли бўлган оғир водород – дейтерий ҳосил бўлиши мумкин экан.

📰 Бироқ, атиги бир йил ўтиб, яъни 1969 йилда "Кимё ва ҳаёт" журнали бу даъвони илмий жиҳатдан рад этди. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, инсон саломатлигига хавф туғдирувчи даражада дейтерий миқдори мавжуд бўлган 1 литр сув олиш учун, Ер сайёрасининг оғирлигидан 300 миллион марта кўпроқ сув қайнатиш керак экан. Тан олайлик, бундай миқдордаги ишни ҳатто энг тиришқоқ одам ҳам бажара олмайди!

☕️ Демак, сувни қайта қайнатиш инсон саломатлиги учун мутлақо хавфсиз. Фақат чой ёки қаҳванинг таъми бироз ўзгариши мумкин, чунки кўп марта қайнатиш сувдаги кислород миқдорини камайтиради.

_____

💚 Biolabs - билан ўзингизни ва яқинларингизни соғлиғини асранг!

📞 +998(95) 200-06-00

📱 Телеграм-канал 👉 @biolabs_uz


1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣

🙄 Биласизми, дунёдаги ҳар беш кишининг бирида ўт пуфагида тош бўлиши мумкин ва бу муаммо асосан 40 ёшдан ошган аёлларда учрайди.

🪨 Ўт пуфагида тош ҳосил бўлишининг асосий сабаблари:
🟠Холестерин миқдори юқорилиги ва моддалар алмашинуви бузилиши: Ортиқча холестерин ўт суюқлигини қуюқлаштиради ва унинг кристалланишига, яъни холестерин тошлари ҳосил бўлишига сабаб бўлади.
🟠Ортиқча вазн: Семизлик қонда "ёмон" холестерин ва триглицеридлар миқдорини оширади ва ўт тоши пайдо бўлиши хавфини ортиради.
🟠Гормонал ўзгаришлар: Эстрогенлар ўт таркибидаги холестерин миқдорини кўпайтиради ва унинг оқимини секинлаштиради. Шу сабабли аёлларда, айниқса ҳомиладорлик пайтида, гормонал контратсептив воситалардан фойдаланишда ёки менопауза даврида ўт-тош касаллигига чалиниш хавфи юқорироқ бўлади.
🟠 Генетик мойиллик: Агар қариндошларингизда ўт-тош касаллиги кузатилган бўлса, сизда ҳам бу касаллик ривожланиши хавфи 4-5 баробар юқори ҳисобланади. Бу ҳолат моддалар алмашинувининг ирсий хусусиятлари билан боғлиқ.
🟠Ўт димланиши: Камҳаракат турмуш тарзи ва тартибсиз овқатланиш ўт димланишига олиб келади, бу эса тошлар ҳосил бўлиши учун қулай муҳит яратади.
🟠Носоғлом овқатланиш: Ёғли ва қовурилган овқатларни кўп истеъмол қилиш, рационда толалали (клечатка) озиқ-овқатлар етишмаслиги ўт пуфаги фаолиятини сусайтиради ва тош пайдо бўлишига замин яратади.
🟠Кескин вазн йўқотиш: Ҳафтасига 1 кг дан кўп вазн йўқотиш ўт пуфаги фаолиятини секинлаштириб, холестерин кристалланишига олиб келади.
🟠Ҳамроҳ омиллар: Қандли диабет, жигар касалликлари, узоқ муддат оч қолиш, 60 ёшдан ошганлик ва сувни етарлича истеъмол қилмаслик ҳам хавфни оширади.

🚨 Аломатлар:
🔴Ўнг қовурға остида кескин оғриқ (ўт санчиғи);
🔴Ўнг курак ёки белга тарқалувчи оғриқ;
🔴Кўнгил айниши ва қайт қилиш;
🔴Ўт йўллари тиқилганда терининг ва кўзнинг сарғайиши;
🔴Ўт пуфаги яллиғланганда тана ҳароратининг кўтарилиши ва титроқ.

⚠️ Муҳим! Агар оғриқ кучайса ёки тана ҳарорати кўтарилса, зудлик билан шифокорга мурожаат қилинг!

Профилактика:
🟢Рационингизда ёғли маҳсулотларни камайтириб, ўрнини сабзавот ва мевалар билан тўлдириш;
🟢Мунтазам жисмоний фаолият билан шуғулланиш;
🟢Тана вазнини назорат қилиш;
🟢Етарли миқдорда сув ичиш;
🟢Кескин парҳезлар ва узоқ муддатли очликдан сақланиш.

🔬 Тавсия этиладиган таҳлиллар:
🔹Қоннинг биокимёвий таҳлили;
🔹Холестерин даражасини текшириш;
🔹Эстрадиол даражасини аниқлаш (аёллар учун).

‼️Ушбу пост фақат маълумот тариқасида ёзилган бўлиб, профессионал тиббий маслаҳатнинг ўрнини боса олмайди. Ташхис қўйиш ва даволаниш учун албатта ўз шифокорингизга мурожаат қилинг.

_____

💚 Biolabs - билан ўзингизни ва яқинларингизни соғлиғини асранг!

📞 +998(95) 200-06-00

📱 Телеграм-канал 👉 @biolabs_uz


🌙 Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳ!

🌙 Сизу биз учун азиз бўлган муборак Рамазон ҳайити билан самимий ва чин қалбдан табриклайман!

🤲 Ушбу муборак айём ҳар бир хонадонга қут-барака, соғлик-омонлик ва чексиз бахту саодатлар олиб келсин. Аллоҳ таоло ибодат ва дуоларингизни ўз даргоҳида қабул айласин!

☪️ ҲАЙИТ АЙЁМИ БАРЧАМИЗГА МУБОРАК БЎЛСИН!

5k 1 140 239

1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣

♨️ 2016 йилда Халқаро саратон тадқиқотлари агентлиги (IARC) 65°C ва ундан юқори ҳароратдаги ичимликларни эҳтимолий канцерогенлар (саратонни келтириб чиқарувчи моддалар) рўйхатига киритгани катта муҳокамаларга сабаб бўлди. Бу қарорга, биринчи навбатда, қизилўнгач саратони кенг тарқалган Туркия, Эрон ва Жанубий Америка давлатларида ўтказилган тадқиқотлар сабаб бўлди. Олимларнинг хулосаларига кўра, чой ва бошқа ичимликларни деярли қайноқ ҳолатда (70-85°C атрофида) ичиладиган ҳудудларда қизилўнгач саратони ривожланиш хавфи 2 дан 8 бараваргача ошар экан.

🔬 Тадқиқот натижалаотри шуни кўрсатмоқдаки, ҳаддан ташқари иссиқ ичимлик ва овқатларни мунтазам истеъмол қилиш қизилўнгач ва томоқ саратони хавфини оширади. Юқори ҳарорат шиллиқ қаватнинг тез-тез куйишига сабаб бўлиб, сурункали яллиғланишга олиб келади ва бу ҳолат вақт ўтиши билан саратонига айланиши мумкин.

⚠️ Эслатма:
🟠70°C дан юқори ҳарорат хавфли ҳисобланади.
🟠Соғлиқ учун хавфсиз ва истеъмолга қулай ҳарорат – 50-60°C атрофида бўлиши керак.

🫖 Совимасдан ичишга ва ейишга шошилманг! Чой бир муддат турсин, таом сал совисин. Бу оддий, аммо жуда муҳим қоида сизни ортиқча хавфдан ҳимоя қилади.

_____

💚 Biolabs - билан ўзингизни ва яқинларингизни соғлиғини асранг!

📞 +998(95) 200-06-00

📱 Телеграм-канал 👉 @biolabs_uz


🍲 Овқат кўтара олмаслик нима?
Овқат кўтара олмаслик – бу организмнинг айрим маҳсулотларни тўғри ҳазм қила олмаслиги натижасида нохуш белгилар пайдо бўладиган ҳолатдир. Бу ҳолат озиқ-овқат аллергиясидан фарқли равишда иммунитет тизими билан боғлиқ эмас, балки кўпроқ ферментлар етишмовчилиги, ичак микрофлораси бузилиши ёки ошқозон-ичак тракти шиллиқ қаватининг шикастланиши билан боғлиқдир. Белгилар одатда овқатдан кейин бир неча соат ёки ҳатто кунлар ўтиб пайдо бўлади, бу эса ташхис қўйишни қийинлаштиради.

❗️Овқат кўтара олмасликнинг кенг тарқалган белгилари:
🔴Овқатланишдан кейин қорин дам бўлиши, улдираши ва оғриши;
🔴Ичак фаолиятининг беқарорлиги (қабзият ва ич кетишининг галма-гал кузатилиши);
🔴Сурункали чарчоқ, бош оғриғи;
🔴Сабабсиз вазн ўзгаришлари;
🔴Витаминлар ва микроэлементларнинг доимий етишмовчилиги;
🔴Тирноқларнинг мўртлашуви, соч тўкилиши;
🔴Теридаги такрорланувчи муаммолар;
🔴Бўғим ва мушаклардаги сабабсиз оғриқлар.

🚨 Овқат кўтара олмасликнинг кенг тарқалган сабаблари:
🔴Ферментлар етишмовчилиги: Масалан, лактаза ферменти етишмаса, организм сут маҳсулотларидаги лактозани ҳазм қила олмайди.
🔴Озиқ-овқат қўшимчаларига таъсирчанлик: Консервантлар, бўёқлар ёки таъм кучайтирувчилар айрим одамларда реакция келтириб чиқаради.
🔴Глютенни кўтара олмаслик: Донли маҳсулотлардаги бу оқсил маълум бир кишиларда ноқулайлик туғдириши мумкин.

🔍 Қайси маҳсулотлар сизга тўғри келмаслигини қандай аниқлаш мумкин?
🟢Овқатланиш кундалигини юритинг: Истеъмол қилган маҳсулотларингиз ва уларга танангизнинг реакцияларини ёзиб боринг.
🟢Элиминацион парҳезни қўлланг: 2-4 ҳафта давомида шубҳали маҳсулотларни истеъмол қилмай, кейин уларни аста-секин қайта қўшиб реакцияларни кузатинг.
🟢Лаборатория тестларини ўтказинг: Овқатни кўтара олмаслик сабабини аниқлаш учун IgG4 қон таҳлили тавсия этилади. Аммо бу таҳлилнинг клиник аҳамияти ҳанузгача баҳсли бўлиб қолмоқда. Тадқиқотлар, IgG4 антитаналари кўп ҳолларда организмнинг мунтазам равишда истеъмол қилаётган маҳсулотларга бўлган оддий реакциясини акс эттираётганини кўрсатмоқда. Бу эса албатта овқатга сезувчанлик мавжудлигини англатмайди. Шу боис, таҳлил натижаларини эҳтиёткорлик билан баҳолаш ва уларни бошқа ташхис усуллари билан биргаликда талқин қилиш зарур.
🟢Мутахассис маслаҳати олинг: Аллерголог ёки гастроэнтеролог аломатларнинг бошқа сабабларини истисно қилиш ва аниқ ташхис қўйишда ёрдам беради.

⚠️ Озиқ-овқат аллергиясидан нимаси билан фарқ қилади?
Озиқ-овқат аллергиясида белгилар кескин ва тез намоён бўлади (тошма, қичишиш, шиш ва нафас олиш қийинлашуви) ҳамда IgE антитаналари билан боғлиқдир. Овқатни кўтара олмаслик эса одатда IgG4 антитаналари билан боғлиқ бўлиб, белгилар секинроқ тарзда намоён бўлади.

‼️Ушбу пост фақат маълумот тариқасида ёзилган бўлиб, профессионал тиббий маслаҳатнинг ўрнини боса олмайди. Ташхис қўйиш ва даволаниш учун албатта ўз шифокорингизга мурожаат қилинг.

_____

💚 BiolabsСаломатлигингизни биз билан асранг!

📞 +998(95) 200-06-00

📱 Телеграм-канал 👉 @biolabs_uz


1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣

🍵 Япон рухонийлари медитация вақтида ухлаб қолмаслик, шунингдек тинч ва диққатни жамлаган ҳолда қолиш учун қайси ичимликни афзал кўришиги биласизми?
Бу кўк чой — ва бу бежизга эмас.

🫖 Ростдан ҳам чой тинчланиш ва диққатни жамлашга ёрдам берадими?
Ҳа! Олимларнинг таъкидлашича, чой таркибида махсус аминокислота — L-теанин мавжуд бўлиб, у стресс гормони — кортизол даражасини пасайтиради.

🫖 Энг қизиғи шундаки, L-теанин чойда мавжуд бўлган кофеин билан биргаликда ишлаб, биргаликда ақлий қобилиятларни кучайтиради:
🟢 диққатни жамлашга ёрдам беради;
🟢 эътиборни кучайтиради;
🟢 реакция тезлигини оширади;
🟢 ишчи хотирани яхшилайди.

🧠 Шунинг учун муҳим учрашув, имтиҳон ёки ақлий юкламалардан олдин бир пиёла кўк чой ичиш шунчаки ёқимли одат эмас, балки илмий асосланган ҳаётий маслаҳатдир.

☝️ Айтганча, кўк чойда L-теанин энг кўп миқдорда учрайди.

_____

💚 BiolabsСаломатлигингизни биз билан асранг!

📞 +998(95) 200-06-00

📱 Телеграм-канал 👉 @biolabs_uz


1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣

🔥 Жиғилдон қайнаши - ошқозоннинг кислотали таркиби қизилўнгачга қайтиши натижасида кўкрак (тўш) орқасида ачишиш ёки оғриқ ҳисси пайдо бўлишидир. Бу ҳолат алоҳида касаллик ҳисобланмайди, балки ошқозон-ичак тизими касалликларининг белгиларидан биридир.

⚠️ Жиғилдон қайнаши сабаблари:
🔴Гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги (ГЕРБ рус.);
🔴Диафрагманинг қизилўнгач тешиги чурраси;
🔴Ошқозон яраси;
🔴Юқори сезувчан қизилўнгач;
🔴Қизилўнгач сезгирлигининг ошиши;
🔴Баъзи дориларни истеъмол қилиш (ностероид яллиғланишга қарши воситалар, антидепрессантлар);
🔴Қорин ички босимини оширадиган ҳолатлар (ҳомиладорлик, семизлик).

🚨 Агар жиғилдон қайнаши ҳафтада икки мартадан кўпроқ кузатилса, терапевт ёки гастроэнтерологга мурожаат қилиш тавсия этилади. Шифокор ташхис қўйиш қуйидаги текширувлар белгиланиши мумкин:
🟠Қоннинг умумий ва биокимёвий таҳлили;
🟠Хеликобактер пилори (Helicobacter pylori) бактериясини аниқлаш учун 13C-уреазали нафас олиш тести;
🟠Қизилўнгачнинг суткалик pH-метрияси;
🟠Қизилўнгач манометрияси;
🟠Эзофагогастродуоденоскопия (ЭГДС);
🟠Қорин бўшлиғи аъзоларининг ультратовуш текшируви (УЗИ);
🟠Зарур ҳолларда колоноскопия.

💊 Жиғилдон қайнаши пайдо бўлганда нима қилиш керак?
🟢Ҳаддан ташқари кўп овқатланишдан сақланинг ва уйқудан 3-4 соат олдин овқатланишни тўхтатинг;
🟢Қаҳва, шоколад, ёғли ва аччиқ таомларни истеъмолини камайтиринг;
🟢Спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларидан воз кечинг;
🟢Баланд ёстиқда ухлаш (бош қўйиладиган қисми 15-20 сантиметрга кўтарилган ҳолда).

💊 Даволаш усуллари: Ўз-ўзини даволаш ҳолатни оғирлаштириши мумкин. Даволаш фақат шифокор тавсиясига мувофиқ амалга оширилади ва қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин:
🟠Протон помпа ингибиторлари;
🟠Антацидлар;
🟠Прокинетик воситалар;
🟠Хеликобактер пилори (Helicobacter pylori) бактерияси аниқланганда антибиотиклар.

‼️ Жиғилдон қайнашининг хавфлари:
Ўз вақтида даволанмаса қизилўнгач яралари, қон кетиш, Баррет қизилўнгачи ва ҳатто қизилўнгач саратони каби хавфли ўзгаришларга олиб келиши мумкин.

☝️ Шифокорга қачон мурожаат қилиш керак?
Агар жиғилдон қайнаши ҳафтада икки мартадан ортиқ кузатилса, гастроэнтерологга мурожаат қилишни кечиктирманг.

_____

💚 BiolabsСаломатлигингизни биз билан асранг!

📞 +998(95) 200-06-00

📱 Телеграм-канал 👉 @biolabs_uz


1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣

😴 Уйқу ҳақида ўйлашга мажбур қиладиган қизиқарли факт: инсон умрининг учдан бир қисмини уйқуда ўтказар экан, яъни 70 йиллик умрнинг тахминан 22 йилини!

☝️Аммо бу вақт беҳуда ўтяпти, деб ўйламанг. Чунки сиз уйқуда бўлган пайтда организмда жуда муҳим жараёнлар содир бўлади:
🧠 Мия кун давомида олинган маълумотларни қайта ишлайди ва тартибга солади;
🏥 Ҳужайралар тикланади ва иммунитет тизими янада мустаҳкамланади;
🏥 Ўсиш гормонлари фаол равишда ишлаб чиқарилади, стресс гормони бўлган кортизол даражаси эса пасаяди;
😊 Кайфият яхшиланади, стрессга чидамлилик ортади.

Уйқунинг етишмаслиги диққатнинг сусайишига, хотиранинг ёмонлашишига, кайфиятнинг бузилишига ва ҳатто ортиқча вазн тўпланишига сабаб бўлиши мумкин. Шу сабабли, тўлиқ уйқу саломатлик ва узоқ умр кўришнинг асоси ҳисобланади.

🩵 Ҳар куни камида 7–9 соат ухлашга ҳаракат қилинг. Ўзингизни аянг!
_

📞 +998(95) 200-06-00

📱 Телеграм-канал 👉 @biolabs_uz


🤱 Ривоят қилишларича, бир камбағал бева аёл оч қолган етти фарзандини овқатлантириш учун уйидаги бор маҳсулотлар, униб қолган буғдой ва сувдан таом тайёрламоқчи бўлибди. Болалар гўшт деб ўйласин дея, қозонга тошчалар ташлаб, тонггача пиширибди.Тонг отар чоғида аёл бироз мудраб қолибди, уйғонса, қозон илиқ жигарранг таом билан тўла эмиш. Айтишларича фаришталар аёлнинг сабр-матонати ва меҳридан таъсирланиб, қозонни ғайриоддий, куч-қувват берувчи ширин таом билан тўлдирган эканлар. Шу тариқа, барчамиз севиб истеъмол қиладиган сумалак пайдо бўлганмиш.

☝️Бугунги кунда сумалак шунчаки таом эмас, балки бутун бошли баҳорий анъанага айланган.

🥣 Сумалак нима?
Бу ундирилган буғдой, ун ва ёғдан тайёрланган шоколад тусидаги қўйиқ ширин таом бўлиб, таркибида шакар умуман бўлмайди. Ундаги барча ширинлик табиий йўл билан - униб чиққан донлардаги крахмалнинг ажралиши натижасида ҳосил бўлган малтоза ҳисобига пайдо бўлади.

💚 Сумалакнинг фойдали хусусиятлари:
🟢 Витаминларга бой
Сумалакда B гуруҳи витаминлари (айниқса B1, B5, B9), шунингдек, E ва PP витаминлари мавжуд. У магний, фосфор, рух, мис ва темир каби минералларга бой бўлиб, асаб тизими, иммунитет ва моддалар алмашинувига ижобий таъсир кўрсатади.
🟢 Аминокислоталар манбаи
Сумалак таркибида организм учун муҳим бўлган 19 дан ортиқ аминокислоталар мавжуд.
🟢 Иммунитетни мустаҳкамлайди
Антиоксидантлар ва минералларга бой сумалак организмнинг ҳимоя кучини оширади, турли касалликлардан кейин тикланиш жараёнини тезлаштиради.
🟢 Қувват ва тикланиш манбаи
Қишдан кейин пайдо бўладиган авитаминоз ва ҳолсизликни енгиш учун сумалак идеал танлов ҳисобланади.. Халқимизда "бир қошиқ сумалак икки кило меванинг ўрнини босади" деган нақл бор.
🟢 Ошқозон-ичак тизимига фойдали
Сумалак ҳазм қилишни яхшилайди, ичак микрофлорасини нормаллаштиради.
🟢 Табиий тозаловчи
Жигарни тозалайди, организмдаги токсинларни чиқариб ташлашга ёрдам беради, айниқса қиш фаслида қабул қилинган оғир овқатлардан кейин фойдали бўлади.
🟢 Қон босимини меъёрлаштиради
Униб чиққан буғдой таркибидаги хлорофилл ва темир қон айланишини яхшилаб, қон босимини барқарорлаштиради.

Маълумот учун: Анъанага кўра, сумалакни новвотли чой билан бирга истеъмол қилиш тавсия этилади, айниқса гипертония касаллиги билан оғриган беморлар учун.

⚠️ Кимларга тавсия қилинмайди?
Сумалак табиий маҳсулот бўлса-да, таркибида кўп углевод ва юқори калория мавжуд (100 граммида тахминан 480 ккал). Шу сабабли қуйидагиларга эҳтиёткорлик билан истеъмол қилиш тавсия этилади:
🔴 Глютен аллергияси (селиакия) борларга;
🔴 Қандли диабет ёки моддалар алмашинуви бузилган кишиларга;
🔴 Гипотония (қон босими паст бўлганларга);
🔴 Вазнини назорат қилувчиларга.

💡Қизиқарли маълумотлар:
🟠"Сумалак" сўзи қадимги туркий тилда "сума" – буғдой майсаси ва "лак" – ун деган маънони билдиради.
🟠Бошқа талқинларга кўра, сумалак сўзи форс тилида “ўттиз фаришта” ёки “етти фаришта” деган маъноларни англатади.
🟠Сумалак асосан аёллар томонидан Наврўз арафасида пиширилади.
🟠Сумалак пишириш жараёнида қозон тагига ёнғоқ ёки тош солинади, бу унинг куйиб қолмаслигини олдини олиш учун керак.
🟠Сумалакнинг ўхшаш таом (аналоги) "Саману" номи билан Эрон, Афғонистон ва бошқа мамлакатларда ҳам тайёрланади.
(Номлари турлича бўлса-да, моҳияти ва таъми деярли бир хил).
🟠2009 йилдан буён БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 21 март – Халқаро Наврўз куни деб белгиланган ва ЮНЕСКО томонидан инсониятнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилган.

_

📞 +998(95) 200-06-00

📱 Телеграм-канал 👉 @biolabs_uz

Показано 20 последних публикаций.