#Рамазонга_тайёргарлик
Жаннат эшиклари очилади
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ الله ﷺ قَالَ:
"إِذَا جَاءَ رَمَضَانُ، فُتِحَتْ أَبْوَابُ الْجَنَّةِ، وَغُلِّقَتْ أَبْوَابُ جَهَنَّمَ، وَسُلْسِلَتِ الشَّيَاطِينُ".
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
— Қачонки Рамазон ойи кирса, жаннат эшиклари очилиб, жаҳаннам эшиклари беркилади ва шайтонлар занжирбанд қилинади, — дедилар.
(Бухорий ва Муслим ривояти)
Ушбу ҳадисда Рамазон ойининг фазилати ва унинг алоҳида баракаси ҳақида сўз бормоқда. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазон кириши билан учта воқеа рўй беришини хабар бердилар:
1. Жаннат эшикларининг очилиши рамазон ойидаги барча ибодатлар, тавбалар ва яхши амаллар қабул бўлиш эҳтимоли юқорилигини англатади. Бу ойда қилинган ҳар бир савобли иш орқали жаннатга йўл очилади.
2. Жаҳаннам эшикларининг ёпилиши рамазон ойида Аллоҳнинг раҳмати ва мағфирати зоҳир бўлишини, гуноҳларнинг кечирилиши учун имконият эшиги очилишини англатади.
3. Шайтонлар занжирбанд қилиншидан икки маъно назарда тутилади:
Биринчиси, рамазонда мусулмонлар кўпроқ ибодатга, Қуръон тиловатига, рўза тутишга ва тақво йўлига киришади, шунинг учун шайтоннинг васвасаси камаяди.
Иккинчиси, Аллоҳ таоло бу ойда шайтонларнинг таъсирини пасайтиради, улар инсонларни васваса қилишда қийинчиликка дуч келишишади.
✅ Рамазон ойи – гуноҳлардан покланиш ва жаннатга эришиш учун катта имкониятдир.
✅ Бу ойда шайтонлар таъсирининг заифлаши билан инсон ўз нафсига қарши мустаҳкам тура олиш имкониятига эга бўлади..
✅ Жаннат эшиклари очиқлиги инсоннинг кўпроқ савобли амалларга интилишини англатади.
✅ Жаҳаннам эшиклари ёпиқ экан, гуноҳлардан қайтиб, тавба қилишнинг энг яхши вақтидир.
Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube