#Рамазонга_тайёргарлик
Ислом устуни бўлган ҳадис
عَنْ عَبْدِاللَّهِ بْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ ﷺ:
"بُنِيَ الإِسْلَامُ عَلَى خَمْسٍ: شَهَادَةِ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ وَأَنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ اللَّهِ، وَإِقَامِ الصَّلَاةِ، وَإِيتَاءِ الزَّكَاةِ، وَحَجِّ الْبَيْتِ، وَصَوْمِ رَمَضَانَ"
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
"Ислом беш нарсанинг устига қурилган:
1. Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлиги ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳнинг элчиси эканлигига гувоҳлик бериш;
2. Намозни тўлиқ адо этиш;
3. Закотни бериш;
4. Ҳажни адо этиш;
5. Рамазон ойида рўза тутиш."
(Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти)
Бу ҳадис Исломнинг асосий устунлари ҳақидаги энг машҳур ҳадислардан биридир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Исломни уйга қиёслаб, уни беш асосий устунга қурилган деб таърифлаганлар. Ушбу беш рукн шундай муҳимки, уларсиз Ислом комил бўлмайди.
1. Иймон келтириш (Калимаи Тоййиба:
لَا إِلٰهَ إِلَّا اللَّهُ مُحَمَّدٌ رَسُولُ اللَّهِ
Ла илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур расулуллоҳ.
(Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад – Аллоҳнинг элчисидир.) – Исломга кириш учун энг биринчи ва асосий шарт. Бу гувоҳлик исломий ҳаётнинг асосидир.
2. Намоз – Банда билан Роббисининг алоқасидир. Бу, инсоннинг Аллоҳга ибодати ва тақвосининг энг муҳим кўринишидир.
3. Закот – Жамиятдаги камбағал ва муҳтожларга ёрдам бериш воситаси бўлиб, мусулмонларнинг бир-бирига ғамхўрлигини ифодалайди.
4. Ҳаж – Молиявий ва жисмоний имкониятга эга бўлган ҳар бир мусулмоннинг умрида бир марта адо этиши фарз бўлган ибодат. Умматнинг бирлигини намоён қилади.
5. Рўза – Сабр, тақво ва ўз нафсини тарбиялаш учун жуда муҳим ибодатдир.
Бу ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Исломни мустаҳкам бино каби тасвирлаб, унинг устунларини баён қилганлар.
Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube