Дўстлар
Ўзликни бир он ҳам унутманг, дўстлар,
Бор бўлинг, кўп яшанг, хўп яшанг, дўстлар.
Гўрнинг зулматлари кифоя бизга,
Ёруғ бу жаҳонда ёришинг, дўстлар.
Қабрнинг торлиги етар инсонга,
Қисқа бу ҳаётда кенг бўлинг, дўстлар.
Ўлим айирар тез бир-бирингиздан,
Ҳозир ажралишга шошилманг, дўстлар.
Ҳақиқат очилар, охират яқин,
Дунёда ёлғонга тил бурманг, дўстлар.
Ўзгани қоралаб, оқламанг ўзни,
Сиз ҳам бир ўзгасиз, унутманг, дўстлар.
Сиз ҳам бир ўзгасиз, унутманг, дўстлар…
Ҳусайнхон Яҳё Абдулмажид
Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube
Ўзликни бир он ҳам унутманг, дўстлар,
Бор бўлинг, кўп яшанг, хўп яшанг, дўстлар.
Гўрнинг зулматлари кифоя бизга,
Ёруғ бу жаҳонда ёришинг, дўстлар.
Қабрнинг торлиги етар инсонга,
Қисқа бу ҳаётда кенг бўлинг, дўстлар.
Ўлим айирар тез бир-бирингиздан,
Ҳозир ажралишга шошилманг, дўстлар.
Ҳақиқат очилар, охират яқин,
Дунёда ёлғонга тил бурманг, дўстлар.
Ўзгани қоралаб, оқламанг ўзни,
Сиз ҳам бир ўзгасиз, унутманг, дўстлар.
Сиз ҳам бир ўзгасиз, унутманг, дўстлар…
Ҳусайнхон Яҳё Абдулмажид
Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube