Aбу Молик Ҳорис ибн Осим ал-Aшъарий розияллоҳу анҳудан: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Таҳорат–покизалик иймоннинг ярмидир. «Aлҳамдулиллаҳ» мезонни тўлдиради. «Субҳаналлоҳ валҳамдулиллаҳ» осмонлару ер оралиғини тўлдиришади – ёки тўлдиради. Намоз нурдир. Садақа- закот (иймоннинг саҳиҳлигига) далил-бурҳондир. Сабр зиёдир! Қуръон сизнинг фойдангизга ёхуд зарарингизга ишлайдиган ҳужжатдир. Ҳамма тонг саҳардан ҳаракат қилиб ўзини (Aллоҳга ёки шайтонга) сотади. Пировардида нафсини (дунё хорлиги-ю Охират азобидан) халос қилади ёки (гуноҳ-маъсиятларга ботиб,) уни ҳалок этади".
Имом Муслим ривояти
Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube
Имом Муслим ривояти
Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube