Ўзсаноатқурилишбанк раҳбарияти Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида тадбиркорлар билан учрашди
Ўзсаноатқурилишбанк бошқаруви вакиллари томонидан Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз ва Касби туманларида ҳамда Сурхондарё вилоятининг Сариосиё ва Жарқўрғон туманларида тадбиркорлар билан учрашувлар ташкил этилди. Унда 170 га яқин ишбилармон доиралар вакиллари қатнашди.
2024 йилнинг 16 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида банклар иштирокида маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадли қилишга қаратилган устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди. Унда банкларнинг маҳаллаларда ҳокимликлар билан мувофиқ ишлаш тизими кўрсатиб ўтилиб, ҳар бир маҳалла бўйича мақсадли кўрсаткичлар белгиланди.
Тадбиркорлар билан учрашувларда, дастлаб аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадли қилишда банк томонидан амалга оширилаётган ишлар, ушбу мақсадда тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлашда таклиф этилаётган хизмат ва маҳсулотлар ҳақида батафсил тушунча берилди.
Очиқ мулоқот руҳида ўтказилган тадбирда тадбиркорларнинг ғоя ва режалари, уларни татбиқ этишда тўсқинлик қилаётган масалалар тингланиб, ечими юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Манба
👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar