Микромолия банклари
Қабул қилинган қонунга асосан, микромолия банкларининг устав капиталининг энг кам миқдори 50 млрд сўмни ташкил этади.
Микромолия банклари "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги Қонуннинг 7-моддаси биринчи қисмида кўрсатилган чекловлардан ташқари қуйидагиларни инобатга олган ҳолда ўз фаолиятини амалга оширади:
✔️ бир жисмоний шахсдан омонатга жалб қилинган пул маблағлари миқдори банклардаги омонатларни ҳимоя қилиш кафолатлари тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган кафолатланган омонат миқдоридан ошмаслигини;
✔️ бир қарз олувчи ёки ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳига доир таваккалчиликнинг энг кўп миқдори беш миллиард сўмдан ошмаслигини;
✔️ тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг даромад олиши йўналтирилган фаолияти учун берилган кредитларнинг кредит портфелидаги улуши етмиш фоиздан кам бўлмаслигини;
✔️ чет эл банкларида вакиллик ҳисобварақлари ва бошқа ҳисобварақлар очиш, чет эл фуқароларининг ва юридик шахсларининг мажбуриятлари бўйича кафолатлар бериш ҳамда мижозларнинг ташқи савдо операциялари бўйича хизматлар кўрсатиш тақиқланганлигини;
✔️ қарз қимматли қоғозларига инвестициялар банкларнинг ликвидлигини бошқаришга доир талаблар доирасида фақат Марказий банк томонидан белгиланган юқори ликвидли қарз қимматли қоғозларига қилинишини.
@bankmijoz