🏦 Самарқанд вилоятида Startup Garage филиали очилди
21 январь куни Самарқанд вилоятида Startup Garage лойиҳасининг янги филиали очилди. Мазкур лойиҳа AloqaBank, AloqaVentures ва Startup Garage ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, бугунгача лойиҳа доирасида 50 дан ортиқ стартап муваффақиятли фаолият юритиб келмоқда.
Startup Garage доирасида ҳар бир ҳудудда 20дан ортиқ, республика бўйича эса жами 200дан ортиқ лойиҳани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш режалаштирилган.
Startup Garage’нинг асосий мақсади:
• ёшларнинг стартап ғояларини қўллаб-қувватлаш ва бизнесга айлантириш;
• мавжуд ғояларни “МВП” (кичик ишчи дастур) даражасига етказиш;
• менторларга эга бўлиш ва тажриба алмашиш;
• стартапларни офис ва техник инфратузилма билан таъминлаш;
• банк экотизимига интеграция қилиш ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш;
• инвестициялар жалб қилишда амалий ёрдам бериш;
• ички ва халқаро бозорларга чиқишга кўмаклашиш.
Маълумот учун, ушбу лойиҳанинг филиаллари 16 январь куни Қашқадарё вилоятида, 18 январь куни эса Сурхондарё вилоятида тантанали равишда очилганди. 22 январь куни Навоий вилоятида ҳам очилиши кутилмоқда.
👉 @bankirkundaligi 👈