Lion Park зоопаркидаги шерлар чиқиб кетиб қоровулни ўлдиришибди
Тошкент вилоятининг Паркент туманидаги Lion Park ҳайвонот боғида учта шер боғ қоровулига ҳужум қилибди.
Маълум қилинишича, ҳодиса 17 декабр куни соат, тахминан, тонгги 05:00 ларда содир бўлган. 3 та Африка шери қафасдан ҳайвонот боғи ҳудудига катак эшиги очиқ қолдирилганидан фойдаланиб чиққан. Сўнг шерлар уларни катакка қайтармоқчи бўлган 1980-йилда туғилган қоровул Ф.И.га ҳужум қилган, қоровулни ўлдирган...
Мазкур ҳолат ҳайвонот боғи ходимлари томонидан соат 09:00 ларда аниқланиб, 2 та шер ухлатувчи дори воситалари қўлланган ҳолда катакка қайтарилган. 1 та шер эса маҳаллий овчи томонидан отиб ўлдирилган.
Воқеа жойига соат 10:00да ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари бориб, ҳодиса жойи ва марҳумнинг жасади қолдиқларини кўздан кечирган.
Шунингдек, паркда мавжуд бўлган барча йиртқич ҳайвонлар саноқдан ўтказилиб, улар жой-жойида эканлиги ва катаклар маҳкамлангани аниқланган.
Ҳозирда Паркент туман прокуратураси тергов-тезкор гуруҳи, Экология вазирлиги ҳамда “Тошкент ҳайвонот боғи” ДМ мутахассислари томонидан зарур текширув ва суриштирув тадбирлари ўтказилмоқда.
P.S. Ҳолат Паркентда бўлган. Экология вазирлиги зоопарклардаги ҳолатларни қаттиқроқ назоратга олиши лозим. Бола-чақаси билан айлангани борган жойида айланиб юрган йиртқичга дуч келишни ҳеч ким хоҳламайди.
👉@bahodirahmedoff👈