Bahodir Ahmedov


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право


Юрист ва блогер Баҳодир Аҳмедов каналига хуш келибсиз!
Адвокатлик хизмати: @huquqiy_boxo
Админга мурожаат: @ABarizabot
Каналга сиғмаган гаплар бу ерда: @bahodiranklav
Инстаграм: https://instagram.com/huquqiy_boho

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций


"Пеня миқдорини ошиб кетишига даъвогарнинг судга ўз вақтида мурожаат қилмагани сабаб бўлган"

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарори 4-бандининг биринчи хатбошисига кўра, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.

Даъвогар томонидан жавобгардан 175 558 818 сўм пеняни ундириш тўғрисида асосли талаб судга тақдим этилган бўлса-да, пеня миқдорининг ошиб кетишига даъвогарнинг ўз вақтида судга мурожаат қилмаганлиги сабаб бўлган. Шунга кўра, судлов ҳайъати талаб қилинган пенянинг 40 000 000 сўм қисмини қаноатлантиришни, унинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.

Суд обзоридан парча

👉@bahodirahmedoff👈


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳозирги кунда релиз қилинмаган Assassin’s Creed Shadows ўйини ҳақида салбий фикрлар кўпаймоқда, чунки унинг ишлаб чиқилиши узоқ вақтдан бери тўхтаб қолган.

Ўйиннинг чиқарилиши кечикиб, Ubisoft томонидан кутилган янгиликлар ва инновацион ўзгаришлар амалга оширилмади. Шу билан бирга, ўйиннинг консепти ва ўйин механикаси ҳақида маълумотлар ноаниқ бўлиб, бу ўйинчиларда шубҳа ва хавотирларни юзага келтирмоқда.

Буларнинг барчаси Assassin’s Creed Shadowsнинг муваффақиятсиз бўлиш эҳтимолини кучайтирмоқда.

Тўлиқ видеога ҳавола:
https://youtu.be/60f94IeJ9KM?si=j6FLh30WNHnWNf8C


Ўзбек алломалари дунё нигоҳида

Халқимиз орасида буюк ўзбек алломаларининг илм-фан тараққиётига қўшган ҳиссаси ҳақида билмайдиганлар бўлмаса керак. Уларнинг кашфиётлари замонавий технологиялар ва илм-фан учун пойдевор бўлиб хизмат қилган ва қилиб келмоқда ҳам. Хусуан, Муҳаммад Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Абу Райҳон Беруний ва Абу Али Ибн Синонинг илмий мероси инсоният учун беқиёс аҳамиятга эга.

Дунёнинг машҳур нашрларидан бири — CNN аждодларимиз ҳақида туркум мақолалар эълон қилди. Мақолаларда бу олимларнинг кашфиётлари ва уларнинг жаҳон илм-фанига қўшган ҳиссасини алоҳида таъкидлаб ўтилган. Буюк алломаларнинг асарлари жаҳон илм-фани ривожида муҳим ўрин тутган ва бугунги кун олимларига илҳом манбаи бўлиб келмоқда.


“Насиҳат кор қилмаса, кун келиб танангда ҳис қиласан”

Туманлардан бирида судья эдим. Бир иш юзасидан оқлов ҳукми ўқидим. Прокурорлар мендан хафа. Прокурор ўринбосари менга: “Қози, шу оқлов нотўғри бўлди-да, бизникилар билан муроса қилсангиз бўларди” - деди.

Орадан икки ярим йил ўтди. Ўша прокурор дўстимиз лавозимда юқорилади, мен эса адвокатман. Унинг банк раҳбари лавозимида ишлайдиган укаси бор эди. Прокуратура банк камомади юзасидан укасини қамаб қўйган экан. Ушбу прокурор прокуратурага қарши мен билан шартнома тузди.
Иш билан танишиб чиқиб, фикримни айтдим: “Укангизни ҳаракатида ЖКнинг 167-моддаси йўқ, банк мулкини емаган.”
Аммо, прокуратура ҳам, биринчи инстанция ҳам, апелляция суди ҳам прокурорнинг укаси банк мулкини ўзлаштирган деган хулосага келишди. Шунда прокурор: “Нега сиз айтгандай бўлмади?”-деб сўради. Мен эса: “Шунчаки, судьялар сизникилар билан муроса қилишди”- дедим.

Икки ярим ой вақт ўтди. Олий суд менинг фикримга қўшилди ва прокурорнинг укасини озод қилди.

Яна икки ярим йил ўтди. Бир судда ўша прокурор дўстимиз билан тўғри келиб қолдик. Пора олишда айбланаётган шахсни жон куйдириб ҳимоя қилишимни кўриб, “Нега чираняпсиз, ҳаммаси аниқ-ку...” - деди. Мен эса: “Укангизни ҳимоя қилганимда ҳам шундай чиранган эдим.” - деб қўя қолдим.

Орадан икки ярим ой ўтди. Ижтимоий тармоқларда, ўша прокурорни пора билан ушлангани ҳақида хабарлар тарқалди.

Хулоса: атроф тўла ҳикмат, фақат Сиз унга қалб кўзингиз билан боқинг. Боқишни хоҳламасангиз, танангизда ҳис қилишга мажбур бўласиз.

Реал воқеликдан сабоқлар.

©️Адвокат Э.Тожибоев


👉@bahodirahmedoff👈


Репост из: YURISTKADR
Ўзбекистонда адвокатлик савобталаб фаолият.

Адвокатлик, юристлик “инсон-инсон” тоифасидаги касблар қаторига киради. Ҳа, шундай. Адвокатлик ва юристлик асосан инсонларнинг оғирини енгил қилишни мақсад қилган савобталаб фаолиятдир.

Бир нарса айтайми? Бугун адвокат ва юристлар кўрсатаётган хизматларнинг деярли 50 фоизи бепул.

Оддий мисол. Адвокат ёки юрист юмуш билан таксига чиқса, унинг адвокат ёки юристлигини билиб қолган таксист ёки бошқа йўловчи албатта ўзининг бирорта муаммосини айтади ва уни ечишда маслаҳат сўрайди. Бирорта адвокат ёки юрист шу вақтда пул олмайди ва ёрдам сўраган кишига бепул маслаҳат ва йўл-йўриқ кўрсатиб юборади.

Мен аниқ биламан ва бунга ишонаман, бутун Ўзбекистондаги адвокат ва юристларнинг кундалик ҳаёт тарзи шунақа. Юрган йўлида одамларни рози қилиб юради улар.

Бугунга келиб адвокатликка бўлган қизиқиш кескин ортмоқда, айниқса, ёш ҳуқуқшуносларимизда ва бу одамни жуда қувонтиради.

Адашмасам, ҳозир Ўзбекистондаги адвокатлар сони 6 мингдан ошиб қолди. Шу кетишда 2 йилда 10 мингни урамиз, насиб.


👉@yuristkadr


Қалтис хатонинг оқибати юзасидан депутат вазирликка сўров юборди

Соғлиқни сақлаш тизимидаги қўпол хатоларни кўриб-эшитарканман, нафақат оғриқ, балки умидсизлик ҳам уйғотади. Тошкентдаги чақалоқнинг қўли кесилиши ҳақидаги воқеа ҳар қандай юракни тилка-пора қилса керак. “Адолат” партиясидан сайланган депутат ҳолат юзасидан вазирликка жиддий саволлар билан мурожаат қилибди.

Бундай ҳолатларда хатоликка йўл қўйганларни аниқлаш ва зарур чоралар кўриш керак. Бунда нафақат тиббиёт тизимидаги назорат кучайтирилиши, балки ходимларнинг малакаси ҳам қайта текширилиши керак. Шундай қилинса, келажакда кўплаб фожиаларнинг олдини олиш имкони пайдо бўлади.

Депутатларимиз инсон саломатлиги масаласида қайғураётгани жуда тўғри.

Тиббиёт фақат даволаш эмас, балки ишонч маркази бўлиши ҳам керак. Бу ишончни қайтариш учун тизимни тубдан ислоҳ қилиш вақти келди. Ҳаммамиз биргаликда масъулиятли ва адолатли ёндашишга интилайлик.

👉@bahodirahmedoff👈


Актриса Феруза Норматова туҳмат ва киббербуллингга учраганини айтмоқда

Актрисага кўра бир эркак ижтимоий тармоқлар тинмай уни таниқли шахслар билан алоқаларини айтиб туҳматлар ёғдирмоқда.

Унинг адвокати Зебо Комиловага кўра, актриса ва инста-блогер манфаатида Тошкент шаҳар ИИББга ЖКнинг 139, 140 ва 141-1-моддалари бўйича жиноят иши қўзғатишни сўраб ариза беришган. Ҳозирда суриштирув кетаётганини маълум қилмоқда.

“Бунақасига биринчи марта дуч келишим. Қип-қизил кибербуллинг, мен ҳатто маниакал кибербуллинг деган бўлардим. А.О. Instagram’даги аккаунтида Феруза Норматова ҳақида тинимсиз қисқа видеолар чиқариб ётибди (буни ўзича “сериал” деб атайди). Ҳар бир видеода туҳмат, ҳақоратлар бор; Ф.Норматованинг шахсий ҳаётини муҳокама қилади, ўтмишини кавлаштиради, баъзан ўз оғзи билан ва баъзан “подписчиклари тилидан” Ферузага оид бадном қилувчи, таҳқирловчи ёлғон маълумотларни ўқиб беради…”, дейди адвокат.

👉@bahodirahmedoff👈


Самарқанд вилоятида “Paynet” хизмати билан шуғулланиб қалбаки АҚШ долларини ўтказган шахслар ушланибди

👉@bahodirahmedoff👈


Ucell молиявий жарима хавфи остида

Рақобат қўмитаси томонидан реклама қонунчилигига амал қилиш юзасидан мониторинг олиб борилган ва "COSCOM" МЧЖнинг рекламаларида бўрттирувчи маъно ифодаланганлик ҳолати аниқланган. Натижада, Қўмита Махсус комиссияси томонидан молиявий жарима қўллаш тўғрисида қарор қабул қилинибди.

Иқтисодчи Отабек Бакиров ҳам мобил алоқа компанияларига аксиз солиғи бекор қилингани лекин нархлар оширилганлигини танқид қилган.

“2025 йилдан мобил алоқа учун 10%лик аксиз солиғи бекор қилинди. 2020 йилгача бу солиқ 20% эди, кейин 15%га, кейин 10%га туширишди ва жорий йилдан бу солиқ умуман олиб ташланди. Майли, мобил алоқа учун аксиз солиғининг бекор қилиниши кимларнинг лоббиси ва қандай манфаатлар йиғиндиси эканини айтиб ўтирмаймиз. Нима бўлгандаям, Ўзбекистон бюджети камида 1,2 трлн.сўмга яқин даромаддан қуруқ қолди. Шартли айтганда камида 50 та мактаб қурилмайди. Оналар суюнчи пули олмайди” - дейди иқтисодчи.

Алоқа операторларида сифатни билмадимку, нархлар лекин кўтарилиб туради.

👉@bahodirahmedoff👈


Охирги пайтлар баъзи одамлар борган сари виждон эркинлигини ахамиятини унутиб қўяётгандек кўриняпти

Ҳар бир инсон виждон эркинлиги ҳуқуқига эга. Бу ҳуқуқ ўз эътиқодига кўра яшаш ва ўзгалар эътиқодини ҳурмат қилиш, уларни камситмаликни ўз ичига олади.

Виждон эркинлиги инсон ҳуқуқларининг ажралмас қисми ҳисобланади.

Шахснинг бирор динга эътиқод қилиши ёки қилмаслиги жараёнидаги эркин танловини кафолатлаш ҳар бир демократик давлатнинг устувор вазифаларидан бири.

Бу жараёнда ҳар бир эътиқодга, хоҳ у диний, хоҳ илмий, хоҳ фалсафий бўлсин тенг муносабатда бўлиш, уларга нисбатан тазйиқларнинг олдини олиш учун давлат бошқаруви дунёвий характерга эга бўлиши зарур бўлади.

Сабаби, дунёвий давлатчилик тузумидагина бирор қараш ёки эътиқодга мутлақ устунлик бермасдан барча учун бағрикенглик ва виждон эркинлиги муҳитини яратиш имконияти мавжуд бўлиши мумкин.

Дунёвий давлатда диний конфессиялар ҳамда ташкилотлар фаолияти давлатдан ажратилиб, ҳукумат уларнинг ишларига аралашмайди, шу билан бирга уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бажарилишини назорат қилиб, ҳимоя қилади.

Ўзбекистонда 130 дан ортиқ турли миллат ва 16 та диний эътиқод вакиллари истиқомат қилади. Шунга қарамай, конституциямизда ҳамманинг қонун олдида тенглиги, бирхил ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга экани қатъий мустаҳкамлаб қўйилган.

Дунё тажрибасида ҳам фақат бир динга устунлик бериш, бошқаларни таъқиб қилиш натижа бермаган бошқарув эканини кўриш мумкин. Мисол учун, атеизмга устунлик берган СССР каби давлат йўқ бўлиб кетган бўлса, Саудия Арабистони, БАА каби ислом мафкураси устун бўлган мамлакатлар бугунги кунда жамиятнинг барча аъзоларига эътиқод эркинлиги борасида тенг имкониятлар яратиш мақсадида давлат сиёсатида дунёвийлик принципларига устунлик бермоқда.

👉@bahodirahmedoff👈


Репост из: Advokat Qosimov
Олий суд Пленуми қарори кодексдан устунми ёки Олий судга қонун чиқариш ваколати берилганми?!

2024 йил 16 декабрь куни Олий суд Пленумининг 36-сонли “Ер тўғрисидаги қонунчиликни бузиш билан боғлиқ жиноят ишлари бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида” ги қарори қабул қилинди.

Ушбу қарорнинг 5-банди 3-хатбошисида “Суғориладиган ер участкаларини уларда қурилиш ишларини амалга оширган ҳолда ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш жиноят аниқланган пайтдан бошлаб тамом бўлган ҳисобланади” деган қоида киритилди.
Бу қоида амалдаги Жиноят кодексига бутунлай зид.

Чунки ЖК 13-моддасида “Агар ушбу Кодекс моддасида ҳаракат ёки ҳаракатсизлик содир қилиш пайти жиноят тамомланган пайт деб ҳисобланган бўлса, ижтимоий хавфли қилмиш бажарилган пайт жиноят содир қилинган вақт деб топилади. Агарда ушбу Кодекс моддасида жиноий оқибат юз бериши билан жиноят тамом бўлган деб ҳисобланган бўлса, жиноий оқибат юз берган пайт жиноят содир этиш вақти деб топилади” деб белгиланган.

Жиноят кодексида жиноят аниқланган пайтда жиноят тамом бўлган деб ҳисобланадиган жиноятлар ҳақида қоида йўқ.

ЖК 229-1-моддаси 2-қисмида “Суғориладиган ер участкаларини уларда қурилиш ишларини амалга оширган ҳолда ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш” жинояти ҳақида сўз юритилади. Диспозиция мазмунидан бу жиноят ЖК 13-моддасига асосан ҳаракат содир қилиш пайтида тамом бўлади.

Пленум қарори кўплаб айбсиз инсонларни айблаш учун катта йўл очиб беради. Чунки “Суғориладиган ер участкаларини уларда қурилиш ишларини амалга оширган ҳолда ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш” 2021 йил 16 августдаги ЎРҚ-708-сонли Қонуни билан кодексга киритилган. Унгача бу ҳаракатлар жиноят ҳисобланмаган.

Эндиликда 2021 йил август ойигача, масалан, 2015 йилда суғориладиган ерда қурилиш ишларини амалга ошириб эгаллаб олган шахслар ҳам жавобгарликка тортилиши мумкин.

Ҳозирда ер балансида суғориладиган ер сифатида турган ер участкаларига уй-жой қуриб олган фуқароларнинг аксарияти бу ерларни ўзича эгаллаб олмаган. Бу ишлар ўша пайтдаги ҳокимлар ва кадастр ходимларини иштирокисиз бўлмаган. Кимдир кимгадир ерни сотган, у эса ҳозирги эгасига ўтказган. У эса 9-10 йил аввал уй қурган.

Энди эса Пленум қарори шу охирги одамни жавобгарликка тортиб, уйини бузиб, ерини олиб қўйишга шароит яратиб бермоқда. Аслида бу одам уйини қурганда бу ҳаракат ҳатто жиноят ҳисобланмаган.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈


Бир танишим Телеграм каналлар орасида эмпирик тадқиқотлар ўтказяпти экан. Қуйида бизнинг канал бўйича ҳам сўровнома ўтказилмоқда. Қатнашиб фаол бўлинг дўстлар. Бу биз учун жуда муҳим.

https://docs.google.com/forms/d/13J7jsLls-PuwV_T8ZPyFzpJylwdn96lKe4oF6YcV-Hs/edit


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳимоямдаги шахс тиз чўктирилган ҳолатда эди”

Туман ИИБ бошлиғи ўринбосари гумонланувчини ҳимоячи иштирокисиз сўроқ қилган ва адвокатини ҳайдаб чиқарган

Адвокат Даврон Якубов ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида видеомурожаат қолдирди.
Гап шундаки, “Advokat Yakubov” адвокатлик бюроси адвокати Даврон Якубов кеча, 19 январь куни Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани ИИБга ўз ҳимоясидаги шахснинг терговида иштирок этиш учун борганида туман ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари уни ҳайдаб чиқарган, адвокат унинг хизмат хонасига кирганида ҳимоясидаги шахс тиз чўктирилган ҳолатда ўтирганини кўрган.

Ўринбосар адвокатга иш терговга ўтганида адвокатлик қиласиз деб ҳайдаб чиқаргани таъкидланмоқда. Ҳолат содир бўлган жойда камералар борлигини айтмоқда Якубов.

Бош прокуратура, ИИВ бу масалани холис тарзда, ўз мансабдорини ҳимоя қилмай хизмат текшируви ўтказиши лозим. Тизимда чириган жой чиқса уни олиб ташлашдан халқ ҳам ютади, органни ўзи ҳам.

Ичимдаги оптимист бу иш кўриб чиқилиб мансабдорга чора кўрилади ва бунақа ҳолатларни олдини оладиган тизим яратилади деб ўйлайди. Ичимдаги пессимист эса камералар ўчирилган бўлади, ўринбосар умуман кўришмаган ҳам бўлиб чиқади ва тизимдаги амал эгалари кўнглига келганини қилаверарканмиз деган мессеж билан яшайверади деб ўйлайди. Бу айланиб айланиб ўша амалдорларни ўзларига ҳам зиёни тегишини улар ҳозир тасаввурига сиғдиролмайди. Ахир, ишдан ҳайдалган орган ходимларини кўряпмиз-ку қандай ноҳақликларга учраётганини. На органларга, на судларга ишончи қолган... Вақтида шу "машина"нинг мурвати бўлганидан афсус чекади.

👉@bahodirahmedoff👈


Суд тортишувидаги токсиклик

Судда икки томон қарама-қарши келади. Бизда афсуски низони ҳал қилишда бошқа алтернатив йўллар (арбитраж, медиация, музокара) танланмайди, чунки уларнинг механизмлари тугал эмас. Низоларда эса икки томон муаммони ҳал қилишга эмас, бир-бирини енгиш жангига айланиб кетади. Мана шундай пайтда тажрибали юрист, адвокатларниям оғзидан токсик сўзлар чиқиб кетади. “Ҳамкасбимни малакаси шубҳага соляпти…”, “Тажрибасиз бўлганлигингиз учунми сал тушунмаяпсиз…”, “Чала мутахассисни ҳимоя қиляпсизда….” ва ҳо. Бундай сўзлар атрофдагиларни энсасини қотиради ва токсик сўз эгасига нисбатан ҳурмат тушишига сабаб бўлади.

Бир марта эслайман, бир судда адвокатлик харажатиниям рақиб томон бўлган банкдан ундиришни сўрагандик. Юрист туриб бу адвокатга тўланган суммани биз тўламаймиз, чунки фалон нарсани нотўғри ёзибди бу унинг малакасизлигига баҳо деганди. Келтирилган аргумент ичида баҳсли масала бўлса-да соф юридик қисмиям бор ва токсик фикр ҳам. Шу токсик, захарли фикрни айтмаса ҳам бўлади. Бундай токсикликка эътибор қилмаслик керак. Суд фикр сўраганида адвокат харажати қонунда ёзилганини эслатганмиз, шу етарли бўлган. Якунда адвокатлик харажатиям ундирилган.

Суд ишида ғалаба қилиш учун оппонентни обрўсизлантириш шарт эмас. Бу нопрофессионаллик. Юридик билим малакасига эса суд жараёнида суд ҳам баҳо бериш ваколатига эга эмас. Судга фарқи йўқ тараф сифатида қатнашаётган шахсни малакаси. Муҳими у ҳақ бўлса, қарор унинг учун қаноатлантирилади. Адвокат ёки ташкилот юристи балки ҳолатларни очиб бера олмаса ҳам суд буни ўзи аниқлаб олади. Одатда тажрибали судьяларнинг ўзи кўп ҳолатни аниқлаб олади ҳам суд ишида.

👉@bahodirahmedoff👈


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Андижон вилояти ҳокими Абдураҳмонов вилоят аэропортида ишлар билан танишибди. Доим шу аэропортни олдидан ўтсам бекор турганига ҳайрон бўлардим. Видеода қурилиш-таьмирлаш кетаётганини кўриш мумкин.

Бу аэропорт Москва ҳамда Жиддага рейс қўйилса ўзи харажатларни қоплаб кетса керак.

👉@bahodirahmedoff👈


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
15 сутка қамалиб чиққанлар судланган дейилмайди

👉@bahodirahmedoff👈


Қуйи судларнинг 1 фоиз ҳам қарорлари юқори инстанция судларида бекор қилинмаган - қарорлар шунчалик адолатлими⁉️

Generalissimus ёзмоқда, 2024 йилда биринчи инстанция судлари томонидан кўрилган ишлар бўйича чиқарилган суд қарорларининг юқори инстанцияларда атиги 0,8 фоизи бекор қилиниб, янги қарорлар қабул қилинган, 0,7 фоизи эса ўзгартирилган.

Қарға қарғанинг кўзини чўқимаяптими? Ёки бошқа сабаб борми? Балки, қози бува (момо)ни рейтинги тушиб кетар? А лаббай?

Бинобарин, апелляция инстанциясида айблов ҳукми тўлиқ бекор қилиниб оқлов ҳукми чиқарилиши 8 балл, ҳал қилув қарори тўлиқ бекор илиниб янги ҳал қилув қарори чиқарилганда 6 балл, ишни тугатиш ажрими тўлиқ бекор қилинганда 2 балл айрилиши кўрсатилган.

👉@bahodirahmedoff👈


Моргенштерннинг мулклари хатланибди. Алишер "иноагент" талабларига риоя қилмаганлиги учун жиноий иш очилган.

👉@bahodirahmedoff👈


Юқори инстанция судларига шикоят берганда аризани топшириш

Сўнгги пайларда апелляция берсам қайси судга бераман, тафтиш шикоятини қайси судга топширишим керак мазмунидаги саволлар келиб тушмоқда. Демак қуйидагиларга эътибор беринг:

Фуқаролик судларида:

апелляция, кассация ёки тафтиш тартибидаги шикояти (протести) ҳал қилув қарорини, ажримни ёки қарорни қабул қилган судга берилади (туманлараро судни ўзига одатда).
Суд келиб тушган апелляция, кассация ёки тафтиш тартибидаги шикоят (протест)ни 5 кунлик муддатда, иш билан бирга тегишли инстанцияга юбориши керак. (ФПК 385, 405, 419-6-моддалар)

Иқтисодий судларда:

апелляция, кассация ёки тафтиш тартибидаги шикояти (протести) ҳал қилув қарорини қабул қилган судга берилади (туман ва туманлараро судни ўзига одатда).
Суд келиб тушган апелляция, кассация ёки тафтиш тартибидаги шикоят (протест)ни 5 кунлик муддатда, иш билан бирга тегишли инстанцияга жўнатиши лозим. (ИПК 261,284, 309-моддалари)

Маъмурий судларда:

апелляция, кассация ёки тафтиш тартибидаги шикояти (протести) ҳал қилув қарорини қабул қилган судга берилади.
Суд келиб тушган апелляция, кассация ёки тафтиш тартибидаги шикоят (протест)ни 5 кунлик муддатда, иш билан бирга тегишли инстанцияга жўнатиши лозим. (МСИЮтК 202, 226, 251-моддалари)

Бизнинг каналлар👇
Telegram Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бугун “Гендер тенглик фаоли” миллий танлови ғолиблари аниқланди.

“Гендер тенгликни тарғиб қилишга қаратилган энг яхши ТВ-дастур” номинацияси бўйича 1-ўринни “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази “Юридик клиника” кўрсатуви эгаллабди.


Марказ Адлия вазирлиги қошида фаолият юритади. Унинг “Юридик клиника”, “Алоҳида назорат”,“Менинг ҳуқуқим” ҳамда “Объектив” сингари кўрсатув ва подкастларда аёллар ва гендер тенглик масалалари доимий равишда ёритиб бормоқда.

Жамоатчиликка “Ўзбекистон” телеканали орқали “Аёллар тадбиркорлигини йўлга қўйиш ва мавжуд муаммоларнинг ҳуқуқий ечимлари”, “Аёллар ва таълим”, “Уй-жойга муҳтож аёллар учун имтиёзлар”, “Аёлларнинг меҳнат ҳуқуқлари”, “Аёллар саломатлиги: қонунчиликдаги ечимлар” каби долзарб мавзулардаги сонлари тақдим этилган.

Барча ғолиблар
рўйхатда

👉@bahodirahmedoff👈

Показано 20 последних публикаций.