Юридик университет масъул шахсига жарима
Пойтахтнинг Сайилгоҳ кўчасида жойлашган, XIX асрга оид бетакрор архитектура ёдгорлиги бўлган (собиқ Эркаклар ва Аёллар гимназияси) Тошкент Давлат юридик университети томонидан фойдаланиб келинаётган бинолар мутахассислар томонидан ўрганилганида, тегишли рухсатнома олинмасдан, бино деворлари тешилиб қайд этиш тахтачалари ўрнатилгани ва атрофлари бўялгани, совуткич (кондиционер) двигателлари ҳамда соябонлар ўрнатилгани аниқланган.
Бош прокуратура берган хабарга кўра, олийгоҳ раҳбарияти томонидан қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш тўғрисидаги кўрсатма бажарилмагани сабабли, маъмурий баённома расмийлаштирилиб, судга тақдим қилинган.
Даставвал 31.03.2022 йилда жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг қарори билан олийгоҳнинг масъул раҳбари маъмурий жавобгарликка тортилиб, БҲМнинг 3 баравари миқдорида жарима қўлланилган.
Бундан кейин ҳам хулоса чиқарилмаган. Кейинги ҳолатда 02.12.2024 йилда суднинг қарори билан бинодан фойдаланувчи Тошкент давлат юридик университети масъул шахси маданий мерос объектларидан фойдаланиш қоидаларини бузишда айбли деб топилиб, жарима жазосига тортилган.
Савол: шу масъул шахс ким? Ректорми ёки хўжалик ишлари бўлимининг етакчи мутахассислигида 0,5 ставкада ишлайдиган шахсми?
👉@bahodirahmedoff👈