Қамоқ ўрнига браслет
Қозоғистонда жиноятда гумонланувчиларни қамоққа олиш ўрнига уларга электрон билагузуклар тақиш кўпайибди.
Атиги ўн ой давомида судлар томонидан 505 та билагузук қўлланилган. 2021-йилга нисбатан уй қамоғи 860 тадан 1911 тага ёки икки бараварга, гаров эвазига озод этиш эса тўрт бараварга (59 тадан 214 тага) ошган.
Билагузукни мустақил равишда олиб ташлаш мумкин эмас. Гаджетнинг хавфсизлик тизими бузишга уриниш ёки унга зарар етказилиши ҳақида дарҳол хабар беради. У хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан маҳкамланади ва унинг махсус калити бор.
Бундан ташқари, гумонланувчи билагузукни кесолмайди, чунки тасма бўйлаб сенсор мавжуд. У кўринишидан оддий электрон соатга ўхшайди, сана ва вақтни кўрсатади. Харитада эса хавфсизлик ходимлари ҳар бир билакузукни кўриб туради ва гумонланувчи белгиланган чегара доирасидан чиқиб кетмаслигини назорат қилади.
P.S. Бу амалиётни бизда ҳам қўллаш мумкин. Айбланувчи ёки гумонланувчини қамамасданам уни назорат қилиш, тергов ва судга келтириш имконини қилиш ҳозирги кунда қийин эмас. Хоҳиш бўлса бўлди. Шахсни қамаб ўтиришдан бу давлатга арзонам тушади.
👉@bahodirahmedoff👈