#Психология✨
Менинг бир дўгонам бор. 50 ёшлардаги аёл. Турмушга чиқмаган, болалари йўқ - энди ҳам бўлмаса керак, ўзига унчалик қарамайди, ёқимтой эмас. Йигити йўқ, унга керак ҳам эмас. Характери оғир. Ва ичкилик ичади.
Лекин мен уни жуда хурмат қиламан. Чунки мен уни яхши биламан ва сабабини хам биламан.
Беътоб тўшакга миқланиб қолган онани 12 йил давомида парвариш қилиш. Кейин унга аста секин диябетдан сўлиб бораёткан акаси қўшилди, у ҳам тўшак тортиб ётиб қолган эди.
Тассавур қилинг, оиланинг хамма юки сизди бўйнингизда бўлсаю, яна устига устак иккита касалга қарашингиз керак бўлса? Маош эса жуда кам.
Сўнг ака ўлди, онани эса беш йилдан кейин кўмди. Шу орада ёшлиги ўтти, энди у кимга керакман деб ўйлайди? Ва унинг ўзига ҳам энди ҳечким керак эмас.
Онасига қараб юрган вақтида яхши ишини ташлашига тўғри келди, чунки вақти тўғри келмасти, ҳозир эса у болалар боғчасида тарбиячи ёрдамчиси. Ичкиликни кечаси уҳлаш учун ичади, йиллар давомида тунда уҳламаслик — бу ҳазилакам нарса эмас... Асоратлари барибир чиқади, уни ҳечнарса қила олмаймиз.
Мен, бир инсон била туриб, бошқалар учун ўз ҳаётини қурбон қилгани ҳақидай ўйлайман. Кўпчилик инсон шундай қила олади дейсизми? Ким билсин. Лекин бундай танловни ҳечкимга раво кўрмайсан киши.
Буни нима учун ёздим? Шунинг учунки, биз кўп холларда вазиятнинг ҳақиқий сабабини билмастан туриб, бошқалар ҳақида ёмон фикрга борамиз, ҳукум қиламиз... .
Аслида, биз ташқи кўринишига қараб ҳукум қилмаслигимиз керак, ташқи кўриниш алдамчи, унинг ички дунёсидан, бошидан нималарни утказганлигидан эса хабаримиз йўқ!
ИНТЕРНЕТ.
Каналга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/auem2023