Тошкент шаҳридаги бир гуруҳ божхона брокерлари ва божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар билан давра суҳбати ташкил қилинди.
Унда Божхона қўмитаси масъуллари, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари, брокерлар уюшмаси вакиллари иштирок этиб, мазкур йўналишда жорий қилинган қонунчиликдаги сўнгги ўзгаришларнинг мазмун-моҳияти, фаолиятда учраётган муаммолар ва уларнинг ечимига алоҳида эътибор қаратишди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Қонунига киритилган ўзгартиришлар (ЎРҚ-956) ижроси бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 847-сон қарори юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди. Қарор билан халқаро курьерлик ва божхона брокерлик фаолиятини амалга ошириш ёки тугатиш тўғрисида ваколатли давлат органини хабардор қилиш каби бир қатор талаблар қўйилди.
Таъкидланганидек, халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб беришни хабардор қилишдаги ваколатли орган сифатида Божхона қўмитаси белгиланган. Муайян ташкилот мутахассиси жорий йилнинг 1 октябрига қадар бирор ўқув юртида ёки Божхона институтининг “Қайта тайёрлаш ва малака ошириш” факультетида курьерлик фаолияти бўйича таҳсил олиши ҳамда малака аттестатига эга бўлиши талаб этилади.
Учрашувда курьерлик фаолияти билан шуғулланувчи мутахассислар нафақат мазкур йўналишга оид, балки божхона фаолияти билан боғлиқ бошқа саволларга ҳам тегишли жавоблар олишди.