Ҳаммамизга ёд бўлиб кетганидек, Абдуқодир Ҳусанов 29 феврал куни туғилган, яъни бу кун тўрт йилда бир марта келади. Ижтимоий тармоқларда инглизлар бу ҳақида ҳазиллашиб, “Ҳусанов атиги 5 ёшга кирган, АПЛ да тўп сурган энг ёш футболчи” деб ҳам роса ёзишди.
Шунда ўйлаб қолдим, ўзи худди Ҳусанов каби 29 февралда туғилган футболчилар кимлар ва ростан ҳам Ҳусанов АПЛ да дебют қилган энг “ёш” футболчими?
Айнан Англия Премьер Лигасини олсак,Ферран Торрес (2000 йилда туғилган, Манчестер Сити), Йаспер Линдстрём (2000, Эвертон), Сафир Таидер (1992, Саутҳэмптон) ва Даррен Амброуз (1984, Ипсвич) бор экан.
Таидер 2014 йилда, Линдстрём эса 2024 йилда дебют қилишган, демак уларни ҳисобдан чиқарамиз.
Ферран Торрес эса 2020 йил августда “Манчестер Сити” таркибига келиб қўшилиб, ўша ойда дебют қилган, бир ой ўтиб илк голини урган. Яъни Торрес Манчестерга келганида 5 ёшу 6 ойлик бўлган. Абдуқодир эса 5 ёшу 11 ойлигида трансфер қилинди. Бундан келиб чиқадики, Ҳусанов “Манчестер Сити” таркибида дебют қилган энг ёш футболчи номини Ферран Торресга беради.
Умуман АПЛда эса юқорида исми келтирилган Даррен Амброуз рекордчи. У 1995 ёшидан “Ипсвич” таркибида бўлиб, Премьер Лигадаги дебютини 2002 йилда “Арсенал”га қарши ўтказган экан. Яъни у илк бор бу турнирда майдонга тушганида ҳали 5 ёшга ҳам тўлмаганди.
Шунақа гаплар. Абдуқодир Ҳусановни эса табриклаймиз.
@aslanov_futbol