Ўйин ҳақида яна бироз фикрлар:
- «Сити» биринчи голни урган вазиятда Нуньез офсайд чизиғидан қочиб кетди, қайтган тўпни эса Гвардиол дарвозага йўллади. Гап мезбонларнинг икки қанот ҳимоячилари ҳақида бормоқда. Яъни марказий ҳимоячилар жуфтлигига, хусусан Хусановга катта зонада анча қийин бўлганини тасаввур қилаверинг.
- Ўша уч минутликдан кейин Хусанов яхши ўйнади. Ҳатто унга қўйилган баҳо ҳам бирмунча кўтарилди. Шунчаки, шериклари унинг ҳолатини тўғри тушуниб, қийин паслар беришмагани, фақат осон тўплар бериб, хотиржам бўлиб олишига қўйиб, Бернарду ва Гундоған билд-апда Хусановнинг вазифасини тақсимлашгани тахсинга лойиқ.
- Алмаштириш ёмон ўйин туфайлимас, сариқ карточка сабабли бўлганини тушуниш керак. Дуранг туфайли «Сити» янаям олдинга чиқишга мажбур эди, бу эса «Челси»га айнан оғриқли нуқтага, сариқ карточкаси бор Хусановга босим қилиш имконини берарди. Рисксиз ўйнаш, подкатлардан ва агрессиядан воз кечиш биз билган ва «Сити» сотиб олган Хусанов эмас, деганидир. Сариқ билан шунга мажбур эди у. Пеп томонидан идеал тайминг - ҳам Хусановга хатони унутиб, ўйинни ҳис қилиш учун вақт берди, ҳам 2-таймдаям бироз ўйнатиб, мухлислар олқиши орқали шогирдини қувватлади, ҳам энг ноқулай паллада иккинчи хатодан асраб қолди.
- Ўйин ғалаба билан якунлангани, яъни якунда Хусановнинг хатоси ҳеч нарсага таъсир қилмагани жуда муҳим, буни олқишлардан билса бўлади. Ҳар холда агар очко йўқотилганда, табиийки, айбдор изланар, асосий урғу Хусановнинг хатоси-ю, уни майдонга туширган Пепга қаратилар эди. Мухлислик бешавқат.
- Иккинчи таймда бир неча сониянинг ўзида ҳам Аканжи, ҳа Стоунз янада қўполроқ хато қилишгани, аммо гол бўлмаганини кўрдингиз. Бўлиб туради. Ўйинни шу пайтгача футбол кўриб юрмаган жуда кўп ватандошларимиз томоша қилишди, буни сездим. Хув тепада «Лидс даври» ҳақида ёзганимдек, эски футбол мухлисларининг олдимиздаги ҳафта учун вазифаси - бундай хатолар футболда бўлиб туришини, Рамос, Пике, айниқса ван Дейк ҳам жуда кўп шундай ҳолатга тушганини айтиб, «меҳмонларни» юпатиш :)
@aslanov_futbol