Гвардиоланинг сўнгги фикрларидан бир жиҳати кўпроқ эътиборимни тортди - у Ҳусановнинг тўп узатмаларига, бу борада қобилиятли эканига урғу қаратибди.
Негадир, энг биринчи қаердан пайдо бўлган билмайман, Абдуқодирнинг пас беришда камчилиги борлиги кўп тилга олиниб келди. Балким Гвардиола жамоасига ўтаётгани учун у ерда бунга талаб элит даражада бўлишидан, Ҳусанов етарли эмасдек туюлгандир. Рус экспертлари ҳам кўп айтишган - Ҳусанов тез, Ҳусанов жисмоний етук, Ҳусанов яхши подкат қилади ва ҳоказо фазилатлар орасида қўшиб кетиларди - «пас бериш, тўп билан муомалада ўсиши керак». Гўёки Ҳусанов аслида Гвардиолабоп ўйинчи эмас-у, айрим ожиз нуқталарни ёпиш, қарши ҳужумларни қайтариш учунгина керак бўладигандек.
Аммо Пеп Ҳусановнинг айнан пас маданиятига тўхталмоқда, ҳатто «ҳимоячиларимизда етишмаётган жиҳат бор унда» деб, ўзи сотиб олган, ҳеч ким «гвардиолабоп эмас» демаган бошқа ҳимоячилардан устунлигини пайқаяпти.
Бу ўзи Ҳусановда юқори даражада эди-ю, мос услубдаги жамоада ўйнамагани учун сезилмаганми ёки аста секин Гвардиола унда шу қирраларни такомиллаштиряптими, фарқи йўқ, Ҳусанов Манчестерда янада мукаммал футболчига айланади. Пеп ундан ўт ўчирувчи эмас, системанинг муҳим бўлаги сифатида фойдаланмоқчи экани сезилди.
@aslanov_futbol