“Барселона”нинг ушбу мавсумдаги 32 ўйинидан 15 тасини йирик ҳисобида ютгани ҳақидаги фактни ўқиб қолдим ва бошқа пешқадам жамоаларни ҳам текшириб кўрдим.
“Барселона” мана шу 15 ғалабасининг 5 тасида ўз дарвозасини дахлсиз сақлаб қолган экан. Ҳаммаси бўлиб 10 ўйинда (“Бенфика” билан 5:4 ниям қўшсак) Флик шогирдлари 5+ гол уришнинг уддасидан чиққан. Бу даҳшат натижа.
Европада кейинги ўринларда “Реал” ва “Бавария” бормоқда, фарқ унча катта эмас. Ҳар икки клуб мавсумда 13 мартадан йирик ғалабага эришишибди. Бу жамоаларнинг “Барселона”дан фарқли жиҳати, йирик ҳисобда ютилган кўпроқ ўйинларда ўз дарвозасини ҳам унутиб қўйишмаган. “Реал” 13 йирик ғалабадан 8 тасида гол ўтказмаган бўлса, “Бавария”да бундай ўйинлар сони 10 та. “Реал” атиги 4 марта, “Бавария” эса 8 марта 5+ гол уришни уддалаган.
Инглиз клубларида йирик ҳисоблар камроқ, бу табиий. “Ливерпул” ва “Арсенал” ҳисобида 8, “Манчестер Сити”да эса 7 та йирик ғалаба мавжуд.
Италия жамоалари ичида “Интер” ва “Аталанта”да 7 тадан йирик ғалаба бор. Қизиғи, “Аталанта” мана шу 7 ғалабанинг бештасида 5+ гол уришни ҳам уддалаган бўлса, “Интер” барча йирик ғалабаларида умуман гол ўтказмаган.
Фақат чемпионат ўйинлари эмас, еврокубок ва ички кубок ўйинлари натижалари ҳам олинди.
@aslanov_futbol