Даврон Файзиев билан қуйидаги интервью яхши чиқибди. Бошловчининг бир саволи эътиборимни тортди - ҳозирги даврда шароитнинг яхшиланиши билан талант камайиб кетмаяптими?
Назаримда, аксинча. Шарҳловчилик талант талаб қиладиган соҳалиги шубҳасиз, агар меҳнат билан буни эгаллашнинг иложи бўлганда, охирги 20 йилда фақат бармоқ билан саноқли шарҳловчи етишиб чиқмасди. Кўпроқ бўларди.
Шароитнинг яхшиланиши эса, ўша талантга бўлган талабни оширади. Шарҳловчи ким? Айтайлик, томошабин билан бирга футбол кўрадиган суҳбатдош. Авваллари, шарҳловчиларда оддий инсонларда бўлмаган имконият, қўшимча маълумотларга «доступ» бўлар, мана шуни етказиш орқали ҳам қизиқарли шарҳ чиқариш мумкин эди.
Ҳозир, интернет ривожланган, шарҳловчи олиши мумкин бўлган ҳар қандай маълумотга томошабиннинг ҳам қўли етади. Ҳатто кўпроқ, мухлис ўз севимли жамоасини табиий равишда кўпроқ кузатади, шарҳловчи ҳамма жамоани шарҳлагани учун, у даражада кузатиш имконсиз. Бу ҳолда, шарҳловчининг усталиги, импровизацияси, юмори, креативлиги, тезкор таҳлили, қисқа қилиб айтганда таланти юзага чиқади.
Тармоқлар, сунъий интеллект инсоннинг оғирини енгил қилиши, меҳнатини олиб қўйиши мумкин, аммо талант ғирт инсоний фазилат. Ҳеч нарса одамнинг ўрнини боса олмайди.
@aslanov_futbol
https://youtu.be/i9iqCsobxgU?si=tBsqYHj0LC5aPmEx