🏦 "Асакабанк" томонидан Зарафшон шаҳрида "Лойиҳалар ярмаркаси" ташкил этилди!
🇺🇿 Давлатимиз раҳбари томонидан 2024 йил 16 декабрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида маҳаллаларда тадбиркорлик муҳитини яхшилаш, камбағалликни қисқартириш ва тижорат банкларининг ролини ошириш бўйича белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Зарафшон шаҳрида "Асакабанк" АЖ биносида "Лойиҳалар ярмаркаси" ташкил этилди.
📈 Тадбир доирасида "Сайҳунобод", "Уйчи", "Зарбдор" ва "Ғиждувон" тажрибалари асосида ишлаб чиқилган бизнес-режалар тақдим этилди. Унда тижорат банклари ва ҳоким ёрдамчилари ҳамда маҳаллаларда тадбиркорликни бошлашни истаган фуқаролар иштирок этди. Ярмарка давомида аҳолига 40 дан ортиқ бизнес-режа таклиф этилди.
Шунингдек, тадбирда иштирокчиларга тадбиркорликни ривожлантириш, банк хизматларидан самарали фойдаланиш, имтиёзлар ва амалга оширилаётган янгиликлар юзасидан мутахассислар томонидан атрофлича тушунтиришлар берилди.

🏦"Асакабанк" – тадбиркорларнинг ишончли молиявий ҳамкори!