"Asakabank" AJ Matbuot kotibi | Azizxon Anvarxonov


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Экономика


"Asakabank" AJ Axborot xizmati rahbari Azizxon Anvarxonovning telegramdagi rasmiy sahifasi
Instagram: http://instagram.com/asakabank_pressa
Veb-sayt: http://asakabank.uz/uz/press-center/news-and-notifications
☎️ (78)-147-63-16

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Экономика
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Биз ҳали ҳам ўтмиш билан яшаймиз.

⭐️  Онлайн банкинг — бу ҳашамат эмас, балки норма. Биринчи қадамни бугун қўйинг, банк хизматларидан фойдаланишни бошланг!

💲 Finlit.uz билан молия оламини ўрганинг


Репост из: ASAKABANK
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🚀 Biznesingiz to‘lovni kutmasligi kerak!

Asakabank Faktoringi bilan siz mablag‘ni darhol olasiz, to‘lovni esa bank kutadi.

✅ Garov va murakkab jarayonlarsiz
✅ Foiz stavkasi – har 30 kun uchun 2%
✅ Muddat – 180 kungacha

Biz sizning aylanma mablag‘laringizni saqlashga va kassa uzilishlarining oldini olishga yordam beramiz.

🌐 Batafsil ma’lumot bilan saytimiz orqali tanishing.
-
🚀 Ваш бизнес не должен ждать оплаты!

С Факторингом от Асакабанк вы получаете деньги сразу, а банк берет на себя ожидание.

✅ Без залогов и сложных процедур
✅ Ставка – 2% за каждые 30 дней
✅ Срок – до 180 дней

Мы поможем сохранить оборотные средства и избежать кассовых разрывов. Давайте развивать ваш бизнес вместе!

🌐 С подробной информацией можно ознакомиться по ссылке на сайте.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🏡 Бугун соат 09:00 дан ипотека кредитлари бўйича субсидиялар учун аризалар қабул қилиш бошланди

🌐 Қандай ариза топшириш мумкин?
▪️ Давлат хизматлари марказларига бевосита бориб;
▪️ Ёки онлайн тарзда my.gov.uz порталида қуйидаги ҳавола орқали: my.gov.uz/oz/service/325

✅ Ариза топширувчи ва унинг яқин қариндошлари (аризада кўрсатилган ҳолларда) учун ўртача даромад:
▪️Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда: 3 118 500 сўмдан 9 240 000 сўмгача.
▪️Тошкент шаҳрида: 3 118 500 сўмдан 10 626 000 сўмгача.
▪️Ариза топширувчи ёки унинг турмуш ўртоғи номида бутун республика ҳудудида мулк ҳуқуқи билан турар жой бўлмаслиги лозим.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🏦 Асакабанк: Омонатларингиз кафолатланган ва ҳимояланган!

Янги қонун қабул қилинди – эндиликда омонатларингиз янада хавфсиз!
◦ 200 млн сўмгача бўлган омонатлар давлат томонидан кафолатланади
◦ Тадбиркорлар ва якка тартибдаги тадбиркорлар омонатлари ҳам ҳимоя остида
◦ Янги қонун қабул қилингунча омонатларни қайтариб беришни бошлаш муддати 83 кунни ташкил этган, энди эса бу муддат 20 иш кунини ташкил этади ва босқичма-босқич 7 иш кунига қисқартирилади. Бу дегани Агентлик компенсацияни тўлаб беришни бошлаши учун унга энг узоғи билан 20 иш куни берилади, зарур тадбирлар амалга оширилган тақдирда, Агентлик ушбу муддатдан ҳам олдин тўлаб бериши мумкин бўлади.

🏦Омонатларингиз “Асакабанк”да кафолатланган ва ишончли! Бизни танланг – маблағларингиз хавфсиз қўлда!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🏦 Асакабанк ва Марказий банк масъуллари аҳоли ва тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказди

Андижон вилоятида Марказий банк раисининг ўринбосари бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган учрашувлар ташкил этилди.

Ушбу тадбирларда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган бизнес субъектлари ва аҳоли вакиллари иштирок этиб, уларни қизиқтирган масалалар юзасидан мулоҳаза ва таклифлар билдиришди.

Учрашувлар давомида аҳоли ва тадбиркорларнинг кредитлардан фойдаланиш, қарз муддатларини узайтириш, кредит тарихининг салбий оқибатлари, маҳаллий маҳсулотларни ички бозорда сотиш ва экспортга чиқариш каби долзарб масалалари муҳокама қилинди. Мутасадди раҳбарлар томонидан ушбу муаммоларни бартараф этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

🏦 Асакабанк тадбиркорлар ва аҳоли манфаатларини қўллаб-қувватлашга, молиявий хизматлардан кенг фойдаланиш имкониятларини яратишга ҳамиша тайёр. Биз мижозларимизнинг ишончли ҳамкори бўлиб, иқтисодий ривожланишга ўз ҳиссамизни қўшишда давом этамиз.


Ҳурматли мижозлар ва ҳамкорлар!

Сабр-қарор, меҳр-мурувват ва эзгулик ойи – Рамазон кириб келмоқда. Бу муборак ойда қалбларимиз эзгу ниятларга тўлиб, самимий дуоларимиз ижобат бўлсин. Бир-биримизга меҳр-оқибат кўрсатиб, яхшилик ва ҳурматни устувор қилайлик.

🏦 Асакабанк жамоаси сизга тинчлик, фаровонлик ва баракали ҳаёт тилайди. Юртимиз равнақи, оилаларимиз бахт-саодати ва ишларингизда муваффақиятлар ёр бўлсин!

🌙 Кириб келаётган Рамазон ойи муборак бўлсин

———

Уважаемые клиенты и партнеры!

Приближается священный месяц Рамазан – месяц терпения, милосердия и добрых дел. Пусть в этот благословенный месяц наши сердца наполнятся благими намерениями, а искренние молитвы будут услышаны. Давайте проявлять заботу друг о друге, сохранять уважение и делать добро.

🏦 Коллектив Asakabank желает вам мира, благополучия и достатка. Пусть наша страна процветает, семьи будут счастливы, а во всех делах сопутствует успех!

🌙 Пусть наступающий месяц Рамазан будет благословенным!


‼️ Фирибгарликка учраманг! Трейдинг номидан ишлаётган сохта Telegram каналларига ишонманг!

Ҳурматли фуқаролар!

Сўнгги вақтларда турли Telegram каналлари орқали фирибгарлар фаолият олиб бораётгани аниқланди. Улар ўзларини "ҳалол трейдер", "тажрибали инвестор" деб таништириб, қисқа муддат ичида катта даромад олишни ваъда қилмоқда. Бу фирибгарлар фуқароларнинг ишончига кириб, улардан пул маблағларини талаб қилмоқда ва турли банк карталарига (дроп-карталар) ўтказиб беришни сўрамоқда. Шунингдек, ютуқ ёки фойда олиш баҳонасида банк картангиз маълумотларини талаб қилишмоқда.

❗️Эслатма: Бундай таклифларга алданманг! Ҳеч ким сизга осон ва қисқа муддатда катта фойда келтириб бермайди.
Шахсий маълумотларингизни, хусусан, банк картангиз маълумотларини ҳеч кимга берманг! Telegram’даги шубҳали каналларга аъзо бўлмасликка ва улар билан молиявий операцияларни амалга оширмасликка чақирамиз.

▪️Антифрод бўлими томонидан Telegram'да аниқланган сохта трейдерлик каналлари:
Investor@tredingpulkopaytirish, @trading_pul_ishlash, @trader_uzbek1, @trader_uzbek2
Uzbek Invest Sunnat Treder@uzbek_invest_sunnat_treder, @SUNNAT_TREDER
Halol sarmoya insonlarga yordam@teyderuz, @Pul_topish_Admin
Uz_invest_Muxammad@Uz_invest_Muxammad
Muxammad_invest@Muxammad_invest
Halol pul ko‘paytirish investor@Abdulloh_azizxanov
UZBEKISTON INVESTUZ@treding557, @ABDULLOH_INVESTUZZ
Investitsiya online sarmoya va daromad@treding60, @ABDULLOH_INVESTUZZ
TREDING HALOL DAROMAT@treding_treyidng4, @Komiljon_treding
Investor@trading_pulishlash_savdo, @trader_uzbek2
◦ Nazarova_Signals@treding_uzbm, @Nazarova_Signali
Investitsiya pul tarqatamiz@treding_onlayn_pul_kop, @Azimjon_treder1
UZBEKISTON INVESTUZ@Abdulaziz_treding
Treding uz@tredinguzbb, @treding_karim
Treding pul ko‘paytirib beramiz@Treding_uz3, @Investor_223
Treding_UZBE@Treding_uz1, @Sheyh_treding
HALOL DAROMAT HALOL INVEST@halol_inves_Uz, @halol_invest_Uz, @halol_daromat_Uz, @halol_daromat_UZB, @uz_halol_inves

🏦 Асакабанк фуқароларни ҳушёрликка ва молиявий саводхонликка чақиради!
● Telegram'да сизга нотаниш шахслар томонидан катта фойда ваъда қилинса, бу — фирибгарлик бўлиши мумкин!
● Ҳеч қачон шахсий маълумотларингизни, банк картангиз реквизитларини бегона шахсларга берманг!
● Шубҳали ҳолатларга дуч келсангиз, ҳуқуқ-тартибот органларига хабар беринг.


Репост из: ASAKABANK | Business
💼 Biznesingizga ishonch bilan o‘sish vaqti keldi!

Yangi "Biznesga Ishonch 2" kredit mahsuloti kichik va o‘rta biznes vakillari uchun qulay shartlar bilan moliyaviy qo‘llab-quvvatlash imkoniyatini yaratadi.

🤩 Har qanday maqsad uchun: ishlab chiqarish, xizmat ko‘rsatish, aylanma mablag‘larni to‘ldirish!

Qulay shartlar:
🔥 Miqdori - 100 million so‘mgacha garovsiz;
200 million so‘mgacha garov asosida

🔥 Yillik stavka - 19% dan
🔥 Muddati - 7 yilgacha

Muvaffaqiyat sari dadil qadam tashlang – Biznesga Ishonch 2 bilan biznesingizni keyingi bosqichga olib chiqing!

📞 1152 raqamiga qo‘ng‘iroq qiling, biz siz uchun eng yaxshi yechimni topamiz!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🏦 Асакабанкнинг "Маҳалла банкирлари" – Янги имкониятлар ва ривожланиш сари муҳим қадам!

Мамлакатимизда кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида олиб борилаётган ислоҳотларда Асакабанк фаол иштирок этмоқда.

Банк томонидан амалга оширилаётган "Маҳалла банкирлари" тизими нафақат янги иш ўринларини яратиш, балки тадбиркорларнинг молиявий имкониятларини кенгайтиришда ҳам муҳим аҳамиятга эга.

☑️ Урганч шаҳридаги "AL-FER" МЧЖда – 12 та янги иш ўрни яратилди.
☑️ "BABY MED KLINIKA" – замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланиб, 10 та иш ўрни ташкил этилди.
☑️ Сартарошлик соҳасидаги лойиҳа – 1 та янги иш ўрни билан аҳоли бандлиги таъминланди.

Бу ютуқларнинг барчаси маҳалла банкирларининг маслаҳати ва амалий кўмаги натижасида амалга оширилди.

🏦 Асакабанк — тадбиркорлик ва молиявий барқарорликнинг ишончли ҳамкори! Ҳар бир муваффақиятингизда Асакабанк ҳамиша ёнингизда!


🏦 "Асакабанк" томонидан Зарафшон шаҳрида "Лойиҳалар ярмаркаси" ташкил этилди!

🇺🇿 Давлатимиз раҳбари томонидан 2024 йил 16 декабрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида маҳаллаларда тадбиркорлик муҳитини яхшилаш, камбағалликни қисқартириш ва тижорат банкларининг ролини ошириш бўйича белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Зарафшон шаҳрида "Асакабанк" АЖ биносида "Лойиҳалар ярмаркаси" ташкил этилди.

📈 Тадбир доирасида "Сайҳунобод", "Уйчи", "Зарбдор" ва "Ғиждувон" тажрибалари асосида ишлаб чиқилган бизнес-режалар тақдим этилди. Унда тижорат банклари ва ҳоким ёрдамчилари ҳамда маҳаллаларда тадбиркорликни бошлашни истаган фуқаролар иштирок этди. Ярмарка давомида аҳолига 40 дан ортиқ бизнес-режа таклиф этилди.

Шунингдек, тадбирда иштирокчиларга тадбиркорликни ривожлантириш, банк хизматларидан самарали фойдаланиш, имтиёзлар ва амалга оширилаётган янгиликлар юзасидан мутахассислар томонидан атрофлича тушунтиришлар берилди.

🏦"Асакабанк" – тадбиркорларнинг ишончли молиявий ҳамкори!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Омонатларингиз қачон ва қандай ҳимоя қилинади?

☑️ Сизни қизиқтирадиган саволлар:
“Банклардаги омонатларни ҳимоя қилиш кафолатлари тўғрисида”ги Қонун билан нималар ўзгармоқда?
Омонатларни кафолатлаш нима учун керак?
Кафолатланган миқдорнинг аҳамияти нимада?

📹 Бу саволларга видео орқали жавоб олишингиз мумкин! Ҳар бир жавоб сиз учун тушунарли ва фойдали бўлади.


🏦 Асакабанк раҳбарияти ва жамоаси номидан Маннанов Шохрух Умаралиевични Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Тошкент шаҳар Бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланиши муносабати билан чин қалбдан табриклаймиз🏦

Ушбу тайинловга қадар, Шохрух Умаралиевич Асакабанк "Пойтахт" БХМ бошқарувчиси сифатида самарали фаолият юритиб, банкнинг ривожига ўз ҳиссасини қўшди.

Ишонамизки, унинг юқори салоҳияти ва тажрибаси билан Марказий банкнинг Тошкент шаҳар бош бошқармаси янада ривожланиб, янги ютуқларга эришади.

Асакабанк жамоаси номидан Шохрух Умаралиевични янги масъулиятли лавозим билан қутлаймиз ва келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз!

🏦 Асакабанк фидокорона меҳнат ва профессионал тараққиёт учун майдон яратувчи институтдир. Биздан парвоз қилган ҳар бир раҳбар ва ходим мамлакат тараққиётига хизмат қилаётгани билан ғурурланамиз. Биргаликда янги марраларни забт этишда давом этамиз!


Ўзбекистон_Республикаси_Қонуни,_18_02_2025_йилдаги_ЎРҚ_1031_сон.pdf
12.8Мб
Банк омонатлари ҳимояси кучаймоқда: Янги қонун нима ўзгартиради?

Президент томонидан "Банклардаги омонатларни ҳимоя қилиш кафолатлари тўғрисида"ги янги қонун имзоланди. Ушбу ҳужжат омонатчилар ҳуқуқларини кучайтириш ва банк тизими барқарорлигини таъминлашга қаратилган.


☑️ Асосий ўзгаришлар:
▪️Омонатларни қайтариш муддати қисқартирилади – Илгари омонатлар уч ойдан кейин қайтарилган бўлса, эндиликда бу муддат 2027 йилга бориб 7 кунгача туширилади.
▪️Тадбиркорлар ва юридик шахслар омонатлари ҳам кафолатланади – Илгари фақат фуқаролар (жисмоний шахслар) омонатлари ҳимояланган бўлса, энди бизнес ва тадбиркорлик субъектлари ҳам пулларини кафолатланган тарзда сақлай олади.
▪️Омонатлар ҳимоя тизими такомиллаштирилди – Илгари барча омонатлар тўлиқ кафолатланган бўлиб, бу тизимга салбий таъсир қилган. Янги қонунга кўра, ҳимоя тизими аниқ ва барқарор ишлайди.


🏦 АСАКАБАНК АРАБ ДАВЛАТЛАРИ БИЛАН МОЛИЯВИЙ ҲАМКОРЛИКНИ КЕНГАЙТИРМОҚДА!

Асакабанк халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва сармоя жалб қилиш мақсадида араб давлатларининг йирик банклари иштирокида road-show ташкил этди. Тадбирда 80 дан ортиқ йирик молия институтлари, жумладан, First Abu Dhabi Bank, Emirates NBD, Abu Dhabi Commercial Bank, Saudi National Bank, Qatar National Bank, Mashreq Bank ва бошқа нуфузли банклар иштирок этди.

Тадбирнинг мақсади:
☑️ Асакабанкни Яқин Шарқ молиявий бозорида ишончли ҳамкор сифатида танитиш;
☑️ Халқаро сармояларни Ўзбекистонга жалб қилиш;
☑️ Араб банклари билан стратегик ҳамкорликни йўлга қўйишдан иборат.

Тадбир давомида:
🌱 "Ўзбекистон – 2030" стратегияси доирасида банк секторини ривожлантириш режалари;
🌱 Асакабанкнинг ривожланиш стратегияси, молиявий натижалари ва йирик лойиҳалари;
🌱 Савдони молиялаштириш, кредит линиялари ва инновацион молиявий ечимлар муҳокама қилинди.

Бу ҳамкорлик қандай натижа беради?
🤝 Ўзбекистон ва араб давлатлари ўртасидаги молиявий алоқалар мустаҳкамланади!
🤝 Халқаро инвесторларнинг мамлакатимизга бўлган қизиқиши ошади!
🤝 Жалб этилган маблағлар "яшил иқтисодиёт", фармацевтика ва қишлоқ хўжалигига йўналтирилади!

🏦 Асакабанк – Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантириш ва халқаро молия бозорида ўз ўрнини мустаҳкамлаш йўлида қатъий қадам ташламоқда!

🌐 Батафсил

👉 На русском языке

#AsakaBank #InvestUzbekistan #ArabBanks #RoadShow #Uzbekistan2030


Омонатлар кафолати: Янги қонун нима учун муҳим?

Президент томонидан "Банклардаги омонатларни ҳимоя қилиш кафолатлари тўғрисида"ги Қонун имзоланди. Ушбу қонун омонатчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва банк тизими барқарорлигини оширишга қаратилган.

Нима ўзгарди?
☑️ Бир банкда бир омонатчи учун кафолатланган сумма 200 млн сўм этиб белгиланди:
▪️Агар банкдаги омонатингиз 200 млн сўм ёки кам бўлса, у тўлиқ кафолатланади.
▪️200 млн сўмдан ортиқ миқдордаги омонатлар ҳам банкда қолиши мумкин, лекин қонун бўйича фақат 200 млн сўм кафолатланган.

☑️ Тадбиркорлар омонатлари ҳам ҳимоя қилинади: Эндиликда якка тартибдаги тадбиркорлар ва компаниялар ҳам омонатларини кафолатли равишда сақлаши мумкин.

☑️ Агар банк муаммога дуч келса, компенсация тезроқ тўлаб берилади:
▪️Илгари 83 кун ичида қайтарилган маблағлар эндиликда 20 иш куни ичида тўлаб берилади. Кейинчалик бу муддат 7 иш кунигача қисқартирилади.
▪️Агар белгиланган муддатда пулингизни олишга улгурмасангиз ҳам хавотирга ўрин йўқ – уни исталган вақтда қайтариб олишингиз мумкин.

❓ Нега бу қонун муҳим?
▪️Омонатчилар маблағларини ҳимоя қилади.
▪️Банклар юқори фоиз ставкалари билан эмас, барқарор ишончли фаолият орқали рақобатлашади.
▪️Банк тизимига ишонч ортади ва одамлар пулларини уйда эмас, банкда сақлашни афзал кўришади.

Батафсил маълумотлар Марказий банкнинг расмий сайтида, finlit.uz ва Омонатларни кафолатлаш агентлиги веб-сайтида эълон қилинади.

#Омонатлар #Кафолат #Банк #Қонун

Показано 15 последних публикаций.