Репост из: Raqobat qo‘mitasi
ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИНГ АВТОМОБИЛЬ СОҲАСИДАГИ МУРОЖААТЛАРИ ИЖОБИЙ ҲАЛ ҚИЛИНДИ
🇺🇿 Қўмитага автомобиллар етказиб бериш, сотиш билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар ўз вақтида ўрганилиб, истеъмолчиларнинг қонуний манфаатлари ҳимоя қилинмоқда. Жумладан,
✈️ Юқоридагиларга кўра, Рақобат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари томонидан “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилиш аломатлари билан хизмат кўрсатувчи ташкилотларга нисбатан қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.
Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz
веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X

Қорақалпоғистон Республикаси мисолида
Амударё туманида истиқомат қилувчи фуқаро А.Д. сотиб олган “BYD Song Plus Champion” русумли автомобили бузилганлиги сабабли, Хоразм вилоятидаги “BYD Ургенч” сервис марказига олиб борганида, олди қисмидаги иккита амортизатор ишламаётганлиги аниқланган ва сервис ходимлари амортизатор 2 ойдан сўнг келишини айтганлигига норозилигини билдириб, амортизаторларни алмаштириб берилишида амалий ёрдам сўраб мурожаат йўллаган.
Мазкур мурожаатда келтирилган ҳолат юзасидан Қўмита томонидан “BYD Ургенч” сервис маркази томонидан фуқаронинг “BYD SONG PLUS CHAMPION” русумли автомобилининг олди қисмидаги жами қиймати 2 298,1 минг сўм бўлган иккита амортизатор бепул алмаштирилиб берилиши таъминланди.
Қашқадарё вилояти мисолида
Касби туманида яшовчи фуқаро А.М. Қарши шаҳрида фаолият олиб бораётган "FAVORITE-CARS-SERVICE" MCHJ нинг фаолиятидан норози бўлиб мурожаат ёзган.
Фуқаро яхши ниятлар билан автосалон орқали Chevrolet COBALT автомашинасига 74 001 000 сўм бошланғич тўловни амалга ошириб, шартнома имзолаган. Аммо оилавий шароитида муаммолар юзага келганлиги ва моддий ёрдам зарурлиги сабабли шартномани ўз хоҳиши билан бекор қилган ва тўланган тўловни тўлиқ қайтариш бўйича автосалон раҳбариятига мурожаат қилган. Масала эса ижобий ҳал этилмаган яъни тўланган маблағ истеъмолчига қайтарилмаган.
Ҳудудий бошқарма томонидан олиб борилган ўрганиш ишлари натижасида “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунига асосан истеъмолчига автомашина учун тўланган 74 001 000 сўм маблағ истеъмолчига тўлиқ қайтарилди.