СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИДАН МУРОЖААТ ТАҲРИРСИЗ ЭЪЛОН ҚИЛИНМОҚДА
Ҳурматли Президент Администрацияси!🦅 ANTIKORRUPSIYA
Мен, Акабоев Шавкат, Сурхондарё вилояти Денов туман Катта Қарши махалласида яшайман жигар циррози касаллиги билан даволаниб келаётган 2-гуруҳ ногирониман. Менинг аҳволим ҳозирда ўта оғир аҳволда мунтазам 2-3 ойда доимий даволаниб туришимга ва жигар кўчириш йўли билан жаррохлик амалиёти ўтказишни ҳисобга олиб қилинган мурожаатларим бўйича ҳанузгача аниқ ва асосли қарор ёки маълумот ололмаганман.
Шунингдек, маҳалла еттилиги фаолияти орқали қонунбузарлик ҳолатлари кузатилганлиги ҳақида хабардорман. Ногиронлиги мавжуд кам таъминланган оилалар учун ажратилган бюджет маблағларининг тақсимланишида муаммолар мавжуд.
Далолатномаларга қўшимча маълумотлар киритмасдан нотўғри қарорлар қабул қилиб мурожаатларимни ёпиб келмоқда.
Бу ҳолатлар нафақат менингдек ногиронлиги бор ҳамда кам таъминланган оилаларнинг ҳуқуқларини поймол этмоқда, балки давлат ресурсларининг самарасиз сарфланишига сабаб бўлмоқда.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда:
1. Мурожаатим бўйича адолатли ва шаффоф текширув ўтказилишини таъминлашингизни.
2. Масъул шахсларнинг қонун доирасида жавобгарликка тортилишига эришишингизни.
3. Менинг мурожаатимга ҳозирги кунда оғир хасталигимни жаррохлик амалётини утказиш учун етарли маблағ ажратилиб, даволанишимга тезкор ва аниқ қарор қабул қилинишини таъминлашингизни сўрайман.
Сиздан мазкур масалага алоҳида эътибор қаратишингизни ва соғлигимни тиклашга ёрдам беришингизни сўрайман.