ANTIKORRUPSIYA/расмий 🇺🇿


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Политика


Цензурага йўл қўйилмайди.
Оммавий ахборот воситаларининг фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
Конституция 82 модда
Мурожаат учун
👇👇👇👇👇👇
@anticorruptiongroup_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Политика
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳажвий чекиниш

🦅 ANTIKORRUPSIYA

2k 0 30 2 12

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ustoz

Ustozni farzandi ham hurmatda....

🦅 ANTIKORRUPSIYA


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#tafakkur_qiling

Qiyinchilik qanchalik maqsadga tez olib boradi.

🦅 ANTIKORRUPSIYA


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#motivatsiya

🗯 Vaqt — uchib borayotgan o‘q. Uni hech kim to‘xtatib qololmaydi. Ammo esli odam “o‘q”ni to‘g‘ri manzilga yo‘naltirishi mumkin.

Taslim bo‘lma! Harakatdan to‘xtama! Chunki bu dunyoga uni yaxshi tomonga o‘zgartira oladigan sen kabilar kerak!

🦅 ANTIKORRUPSIYA


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#БИЛИБ_ҚЎЙГАН_ЯХШИ

🦅 ANTIKORRUPSIYA


СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИДАН МУРОЖААТ ТАҲРИРСИЗ ЭЪЛОН ҚИЛИНМОҚДА

Ҳурматли Президент Администрацияси!

Мен, Акабоев Шавкат, Сурхондарё вилояти Денов туман Катта Қарши махалласида яшайман жигар циррози касаллиги билан даволаниб келаётган 2-гуруҳ ногирониман. Менинг аҳволим ҳозирда ўта оғир аҳволда мунтазам 2-3 ойда доимий даволаниб туришимга ва жигар кўчириш йўли билан жаррохлик амалиёти ўтказишни ҳисобга олиб қилинган мурожаатларим бўйича ҳанузгача аниқ ва асосли қарор ёки маълумот ололмаганман.

Шунингдек, маҳалла еттилиги фаолияти орқали қонунбузарлик ҳолатлари кузатилганлиги ҳақида хабардорман. Ногиронлиги мавжуд кам таъминланган оилалар учун ажратилган бюджет маблағларининг тақсимланишида муаммолар мавжуд.
Далолатномаларга қўшимча маълумотлар киритмасдан нотўғри қарорлар қабул қилиб мурожаатларимни ёпиб келмоқда.



Бу ҳолатлар нафақат менингдек ногиронлиги бор ҳамда кам таъминланган оилаларнинг ҳуқуқларини поймол этмоқда, балки давлат ресурсларининг самарасиз сарфланишига сабаб бўлмоқда.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда:

1. Мурожаатим бўйича адолатли ва шаффоф текширув ўтказилишини таъминлашингизни.

2. Масъул шахсларнинг қонун доирасида жавобгарликка тортилишига эришишингизни.

3. Менинг мурожаатимга ҳозирги кунда оғир хасталигимни жаррохлик амалётини утказиш учун етарли маблағ ажратилиб, даволанишимга  тезкор ва аниқ қарор қабул қилинишини таъминлашингизни сўрайман.

Сиздан мазкур масалага алоҳида эътибор қаратишингизни ва соғлигимни тиклашга ёрдам беришингизни сўрайман.
🦅 ANTIKORRUPSIYA


#жазо

Ромитан тумани ҳокими ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Файзиев Ином Ахатовичга ойлик иш ҳақининг 30 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима жазоси қўлланилди.

Сабаби:

✅ ўз хизмат вазифасини етарли даражада бажармаган.

#Бухоро #Ромитан

🦅 ANTIKORRUPSIYA


#тайинлов

Шукрулло Аюбов Ҳамроевич Бухоро вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

#Бухоро

🦅 ANTIKORRUPSIYA


#тайинлов

Долимов Ҳакимжон Абдумўминович Фарғона вилояти ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

#Фарғона

🦅 ANTIKORRUPSIYA


#истеъфо

Фарғона вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Исақов Хожиқўзижон Қосимжонович лавозимидан озод этилди.

#Фарғона

🦅 ANTIKORRUPSIYA


💲Наманган вилояти ҳокимлиги 2024 йил 3 ва 10 декабрда ўтказган тендер натижалари:

📍 Мақсад: мушакбозлик;
📍 Қанча: жами 152,2 млн. сўм;
📍 Ғолиблар: OPTIMAL TRADE LIMITED МЧЖ ва KHAYAT PLUS МЧЖ.

#Наманган

🦅 ANTIKORRUPSIYA


💲Халқ депутатлари Андижон вилояти кенгаши 2024 йил 24 декабр куни пул ажратиш ҳақидаги қарорни имзолади:

📍 вилоят ҳокимлиги маъмурий биносини қўриқлашдан бўлган қарздорлик учун 1 млрд. сўм;
📍 театрлар моддий-техник базасини ривожлантириш учун 500 млн. сўм;
📍 вилоят ҳокимлиги ходимларини мукофотлаш учун 545 млн. сўм;
📍 вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ходимларини мукофотлаш учун 360 млн. сўм;
📍 вилоят ғазначилик хизмати бошқармаси ходимларини мукофотлаш учун 90 млн. сўм;
📍 вилоят бошқармаси бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ходимларини мукофотлаш учун 80 млн. сўм;
📍 халқ депутатлари вилоят кенгаши котибияти ходимларини мукофотлаш учун 30 млн. сўм.

#Андижон

🦅 ANTIKORRUPSIYA


💲Халқ депутатлари Жиззах вилояти кенгаши 2024 йил 24 декабр куни пул ажратиш ҳақидаги қарорни имзолади:

📍 вилоят ҳокимлиги, халқ депутатлари вилоят кенгаши котибияти, вилоят иқтисодиёт ва молия бошқармаси, “Қабуллар уйи” ходимларини мукофотлаш учун 841 млн. сўм.

#Жиззах

🦅 ANTIKORRUPSIYA


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ОҒРИҚЛИ САВОЛЛАР

Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов шеъри.

Журналист Комилжон Шамсиддинов ўқиган.

"Аллома шоиримиз Эркин Воҳидовнинг шу шеърини жуда яхши кўрганимдан, бир вақтлар таъсирланиб ўқиган эканман. Мундоқ ўйлаб қарасак, ёнимиздан шундоқ даҳо шоир ўтган экан. Англабмизу, англамабмиз. Яна бир тинглаб кўринг-а..."


🦅 ANTIKORRUPSIYA


Беқарор қарорлар: бир йилда уч мингдан ортиқ ҳужжат бекор қилинган

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги таҳлилларига кўра, 2024 йил давомида маъмурий судлар томонидан давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг мансабдор шахслари қарорини ҳақиқий эмас деб топишга доир жами 6991 та иш кўрилган бўлиб, уларнинг 3184 таси қаноатлантирилган.

Қонунчиликка зид қарорларнинг энг кўпи Тошкент вилоятида. Ҳудудда амалдорларнинг 426 та қарорига нисбатан шикоят тушган бўлиб, 143 таси бекор қилинган.

Самарқанд(128 та), Жиззах(113 та) Андижон (96 та) амалдорлари ҳам энг кўп бекор қилинган қарорларни имзолашган.

Энг кам нотўғри қарорларни Навоий мутасаддилари қабул қилган.

Умуман олганда маҳаллий ҳокимлик қарорларининг ҳақиқий эмас деб топилишга оид жами 2720 та иш кўрилган бўлиб, шундан қонунчиликка мос келмайдиган ҳамда фуқаролар ёки юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган жами 933 та қарор бекор қилинган.

🦅 ANTIKORRUPSIYA




⚡️Энг таниқли ҳокимнинг қарорлари энг кўп бекор қилинган.

2024 йилда судлар томонидан Тошкент вилояти ҳокимининг қарорлари энг кўп бекор қилингани ҳақида маълумот берилди.

2024 йил давомида маъмурий судлар томонидан давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг мансабдор шахслари қарорини ҳақиқий эмас деб топишга доир жами 6991 та иш кўрилган бўлиб, уларнинг 3184 таси қаноатлантирилган.

Жумладан, маҳаллий ҳокимлик қарорларининг ҳақиқий эмас деб топилишга оид жами 2 720 та иш кўрилган бўлиб, шундан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ва мансабдор шахсларининг қонунчиликка мос келмайдиган ҳамда фуқаролар ёки юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган жами 933 та қарори бекор қилинган.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги тақдим қилган маълумотига кўра, 2024 йилда маҳаллий ҳокимликлар томонидан чиқарилган қарорларнинг энг кўп бекор қилиниши бўйича Тошкент вилояти етакчилик қилган – 426 та ҳужжатдан 143 таси бекор қилинган.

Кейинги 2- ва 3-ўринларда Самарқанд(291 та ҳужжатдан 128 таси) ҳамда Жиззах(239 та ҳужжатдан 113 таси) вилоятлари кўрсатилган.

Obuna bo'ling
🦅ANTIKORRUPSIYA


Фарғона вилояти ИИБ ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан жиноят содир этишга мойил шахсларнинг яшаш манзилларида тезкор тадбирлар ўтказилди

Жумладан, жорий йилнинг 16 январь куни ўтказилган тадбирларда 162 нафар тезкор вазиятга салбий кўрсатувчи, жиноят содир этишга мойил шахсларнинг яшаш манзилларида ўрганишлар олиб борилиб, 112 нафар шахслар ноқонуний буюм ва ашёларни сақлаб келганлиги аниқланди.

Тадбир давомида,  3 кг.757 грамм гиёҳвандлик воситалари, 39 та совуқ қурол, 4 та ов ва 7 та пневматик қуроллар олинди.

Шунингдек, 5 нафар қидирувдаги шахслар ушланди

Юқоридаги барча ҳолатлар бўйича тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

🦅 ANTIKORRUPSIYA


Вилоят ИИБ бошлиғи, генерал-майор Азизбек Икрамов
фуқаролар учун навбатдаги қабул ўтказди

Хабарингиз бор, вилоят ИИБ раҳбарияти томонидан режа-жадвал асосида фуқаролар учун доимий равишда қабуллар ўтказиб келинмоқда.

Бошқарма бошлиғи, генерал-майор Азизбек Икрамов иштирокида ўтказилган навбатдаги қабул давомида 34 нафар фуқароларнинг турли масалалардаги 36 та мурожаатлари қабул қилинди.

Ҳар бир мурожаат атрофлича ва синчковлик билан ўрганилиб, улардан 13 таси жойида ижобий ҳал этилди. 8 нафар мурожаатчиларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Қолган мурожаатларнинг ижроси вақт талаб қилганлиги сабабли муддатлар белгиланиб, тегишли масъул раҳбар томонидан назоратга олинди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

http://t.me/antikorruz



Показано 20 последних публикаций.