РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Ижтимоий тармоқларда тарқалган "Шаҳрихон туманидаги ШИФОХОНАДА свет йўқ!" сарлавҳаси остидаги видеомурожаат юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.
Мазкур ҳолатни ўрганиш мақсадида «АНДИЖОН ҲЭТК» АЖ томонидан ишчи гуруҳ тузилди ва туман марказий касалхонасига бориб ўрганилди. Ўрганиш жараёнида қуйидагилар аниқланди;
Шаҳрихон туманининг туман тиббиёт бирлашмасига қарашли Марказий шифохонаси электр тизимида қайта созлаш ишлари амалга оширилаётганлиги сабабли электр энергияси таъминотида қисқа узилиш содир бўлган.
Қисқа вақт ичида Тиббиёт бирлашмаси масъул ходими томонидан захира дизел генератори ишга туширилиб, шифохонада электр энергияси таъминоти қайта тикланган. Ҳозирда мазкур касалхона электр энергияси билан узлуксиз таъминланган.
Батафсил: https://t.me/andijonhetk/17706
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram